Санъат оламида мана шундай, "Кўрсанг қувониб, тингласанг йиғлаб" тушунчаси айнан Асилбекка таалуқли. Унинг қилиқлари ва айниқса мимикалари санъат оламида пайдо бўлганидан бери энг кўп мухокама қилинган мавзулардан бири. Танқидлар, кулишлар, камситишлар... Бу борада Асилбек аввалига бироз хафа бўлди хам, кейин эса асл хақиқатни тан олди: Асосийси уни кузатиш қизиқ. Урғу ҚИЗИҚда!
Майли бирламчидек кўрингани билан, асосий бирламчи ижоди бу овози! Унинг куйлаш махорати ва овозига эса танбехлар йўқ. Чунки қўшиқлари орасида қалбингизни зир титратиб йиғлатадиганлари бисёр. Масалан, "Ёлғонму" ва "Қизғалдоқ"ни тинглаганимда кўзимга ёш келганди. Видеони томоша қилиб...роса кулганман)))
Икки хиссиётни ўзида жам қилган, кўрсангиз кулдириб қувнатадиган ва тинглаганда қалбга ларза солгувчи бу йигитчани хонаки видеоси қўлимизга тушди. Албатта илк секундлардан унинг мимикаларига "буралиб" кулган бўлсам, овозига яна тан бердим. Бошам борррриб келади Андижон-Тошкент бўлиб, мимкаларидан эса драма актерларию, раққосалар хижолатда))
Асосийси завқ бағишлай олади.
Бу борада Асилбек ўзи нима дейди?
Асилбек Негматов:- Тўғри авваллари менга қаттиқ ботарди танбехлар, айниқса тўйлардаги пародиялар. Кейин аста секинлик билан кўндим, атрофимдагилар асосийси сенга қизиқиш борку деб юпатишди. Хозирги кунга келиб, ўзимни видеода томоша қилиб...тўғриси ўзимга кузатиш қизиқ кечяпти. Чунки бу мени ўзим, ЎЗЛИГИМ! Хозирги кунда катта лойиха бошлаганман, деярли хар куни Тошкентдаман. Яқин кунлар, насиб этса, яна бир порлашга харакат қиламан.
Мана шунақа, Асилбек бори шу, бировникимас, ЎЗЛИГИ!
|