05:59 Кун қўшиғи: Отабек Юсупов - Бир вақтлари | |
Менга дилдор ёр эдинг бир вақтлари Мехрибон ғамхор эдинг бир вақтлари Қахр этарсан хар сўзинг минг эътироз Ишқинга иқрор эдинг бир вақтлари Исмим айтмайсан тилинг куйдурдиму Қилғучи такрор эдинг бир вақтлари Энди сенга сирларимни фарқи йўқ Сохиби асрор эдинг бир вақтлари Шўх чарақлаб дардлашурлар дард йўқ Кўзлари бемор эдинг бир вақтлари Хайдасам қочмас сира уйқуларим Туш каби бедор эдинг бир вақтлари Ишқ уйинг вайрон нечун Абдулхаким Қандайин меъмор эдинг бир вақтлари Бу қўшиқни илк бора бир танишим агентдан юборганида бироз тинглаб эшитмай қўйгандим. Бир куни ишлаб турганимда қўшиқ винампда янграй бошлади. Қўшиқни охиригача тинглаб бўлгач эса рости жуда хам ёққанини сездим. Айниқса қўшиқдаги: "Исмим айтмайсан тилинг куйдурдиму Қилғучи такрор эдинг бир вақтлари Энди сенга сирларимни фарқи йўқ Сохиби асрор эдинг бир вақтлари Хайдасам қочмас сира уйқуларим Туш каби бедор эдинг бир вақтлари сўзлари ёқди. Умуман қўшиқнинг сўзлари хам чиройлик ва хам дардли. "Ишқ уйинг вайрон нечун Абдулхаким, Қандайин меъмор эдинг бир вақтлари" гўзал маъно... Одноклассники сайтида "Энди сенга сирларимни фарқи йўқ" сўзларини статусга ёзиб хонандани топинг деганимга 359та изох бўлиб Ўзбек шоу-бизнеси тугул жахон юлдузларини хам айтишган)))) Қизиғи бу қўшиқни Азамат Отажонов дегани хам куйлаган экан, статусда ютубдан манбани хам келтиришган. Менга эса айнан Отабек Юсупов куйлаган тури жуда ёқди, қўшиқнинг ностальгия рухиятига унинг овоз шираси ярашган. Гўё унинг овозига атаб ёзилгандек. Яна бир "Кўзларим хар оқшом ахтарар сани" сўзлари билан бошланадиган Озарбайжонча қўшиқни хозир кўпчилик хонандалар тўй хизматларида куйлаши урфга айланмоқда. Шартли номи адашмасам "Поезд галди". Бу қўшиққа оригинал тарзда клип суратга олдирган Отабек биринчи бўлиб куйлаганми ё йўқми билмадиму, айнан унинг ижросидаги куйлангани омадли чиққан деб хисоблайман. Фақатгина клипни бошидаги ғала-ғовур бақиришларни инобатга олмаса албатта. Бу видеоклипни мана бу манбада томоша қилишингиз мумкин бўлади. Отабек Юсупов Хоразм юлдузларидан бўлиб айтишларича аксарият ёш қизларнинг ёқимтойи экан. Унинг ижросидаги "Бир вақтлари" қўшиғи янги бўлмаса хам, кун қўшиғи сифатида танлаш учун бундай қоида шарт эмаслигини эслатиб ўтамиз. Мархамат, сайтимизда бугунги кун қўшиғимиз дея танланган "Бир вақтлари" қўшиғидан бахраманд бўлинг. Тасиксдан кўчириб олмоқ 4мб | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 11828 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 7 | |||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |