04:50 Кун саволи: "Муаллифлик хуқуқида РОУМИНГ йўқми"? | |
Бир турк билан гаплашган хонанда хақида эшитгандим. Туркияга кимдир бориб, Ўзбекистондан санъаткорман деганида "Сенларда санъатинг борми? Хаммаси бизни қўшиқларимизку" деган экан. Алам қилмайдими? Ман хонандамасман, лекин менга тегиб кетди. Хуллас...санъатдаги бошқарувлар...йўғэ, бирлашмалар, палата ва хоказоларда узвий боғлиқлик, кетма-кетлик чамбарчас боғлиқликлар йўқдек. Яна харакат хам. Фақат "Беседка-беседка" ёки "Оғзаки футбол" ўйини. У десанг "ана анунга бор", бу десанг "а моя хата с краю". Муддао? Жа қийин масала, санъатни яна нима учун "каша" бўлиб кетганини билмаймиз, чунки уни бошқарув органлари тушунарсиздек. Шунинг учун хам ёзаётганларимда хам каша бўляпти. Чунки нимадан бошланиш билинмаяптида...)) Ким аслида нимага маъсул? Хуллас! Муаллифлик хуқуқини химоялаш органлари, худди мобил оператори, пули тугаган абонентга, кириш хизматини текин қилган холатдек, иш тутаётгандек. Яна фақат мобил телефонидан кириш текин. Бу ерда хам маъно борда, фақат ўзимизникилар учун))))) Нима учун Твни босиб кетаётган плагиат қўшиқлар ва клипларга муаллифлик хуқуқи ишламайди?! Нима учун хориж қўшиқлари ва клипларини ўғирланган турлари эфирларда бемалол ротацияда? Нахотки муаллифлик хуқуқини химоялаш ташкилотларида хориж эстрадасидан кўчиришлар назорат қилинмайди? Нега рости хам, номи бору, супраси "вощемана" халта тешик қуппа-қурук фақат бизни сайт очиб бериши керак? Доим изохлар ёки почтамизга келган хатлардан фош этамиз. Чораларни-чи, ким кўради? Агар мана шу ошкор бўлган ўғирликларни кўрган мутасадди ташкилотлар тв-га қўнғироқ қилиб эфирлардан мана шу ўғирлик намуналарини олиб ташланса, нахотки ўғирлик тўхтамайди? Битта "звонок" билан хал қилинадию эфирга боғлиқ кўп нарсалар. Қачондир ривожланиб расмий тартиб ўрнатиш керакдир эй? Палончи куни палончи жойда МАЖЛИС! деб "Қундуз амақи ўгитлари" қилгандан кўра, оддий ва самарали чора кўриб турилса, шу ёшлар хам ўша ишсиз қолган бастакор ва шоирларга борар. Ё фақааат шу план учун тўртта амақи ва битта "спонтом" намунавий санъаткорни тўрига ўтқазиб олиб, бирнималарни валдирайвериш шартми? На харакати бор ва на натижаси. Мажлисмас, оддий "беседка"га ўхшайди. Нотўғрими? Муаллифлик хуқуқини химоялаш ташкилотлари, илтимос, роумингни ёқийлу, хаммаёқ "входящие бесплатно!" бўлиб кетдику. Бастакорлар ва шоирларимизга кўпроқ иш топилиб, санъатимиз оригиналлашармиди. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8260 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 25 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |