16:15 Кун клипномалари | |
Кун давомида кузатган клиплар хақида қисқача тахлил.
-Канизанинг янги хинд йўналишидаги клипи гарчан қизиқ туюлган бўлса-да, йигит ролига ёшроқ хинд Тошкентдан топилмаган кўринади. Каниза ёш бўлгани учун бу йигит…хм кишими хуллас ёши ё гавдаси...скорее ёши каттароқ хинд актери суюқ эркакка ўхшаб қолган. Ёки Набоковнинг "Лолита” асари хинд талқинида бўлгандек.
-Шахризода деган гурухдан хабарим бор эди, лекин шу номли хонанда пайдо бўлганидан бехабар қолибман. Харқалай у гурухга қараганда бу хонанда омадли чиқаётганга ўхшайди, махорат, овоз ва йўналишдан келажаги борга ўхшайди. Хорижнинг Инна услубини насияга олган бу хонандамиз яхши стратегия қўллаган, фақат бир порлаб яна йўқ бўлиш эхтимолидан холи эмас, негаки бу каби йўналишда тўйдан талаб тушиши жуда қийин, дискоклубларда эса шундоқ хам текин Иннанинг дисклари яхши айланмоқда.
-Манзура ва Шахриёр дуэти дея жар солинган дуэтдан фақатгина ном бор холос, иккинчи куплет куйланаяпти хамки фақат Манзура куйларди. Нихоят Шахриёрга гал эмас, кўпроқ рухсат теккандек бўлиб тўрт қатор нимадир деди холос. Клип ўзига хос, дархақиқат имидж яхши. Манзура клипларда айниқса имиджга катта эътибор қаратиши сир хам эмас.
-Мавлуда Асалхўжаева ора-орада Мўўўўжизаааа-лаб кўриниб турдилар. Танишларим орасида бу қўшиқ аллақачон приколга айланган, аксарият қизбола танишларим «Хааато қилдим”, "МўўўўўжизАААА”лаб туришади. Афсус ёзувларда у пародияни кўрсатиб бера олмайман))). Кейин ё янгича услубда бўянганлар ё билмасам, шунчаки кўзлари алламбало кўринди.
-Фамилиядошим Фаррухнинг "Айланди” қўшиғига клип ғояси бекорга шовқин хақида эмаслигига амин бўлдим, негаки қўшиқ дархақиқат жуда шовқинли, бошланганига бир неча сония ўтмасданоқ асабларим таранглашиб овозини бир неча пастлатишимга тўғри келди. Клипда ўзбекона миллий либослар модерн сифатида уйғунлаштирилгани эътиборни тортди. Фақатгина клипда қизлар хамон макияжда ухлаб туришлари хали хам модада экан.)))
| |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 7239 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |