06:08 Кун фикри: Душманни душмандан фарқида адашма. | |
Душман деб билганларинг орасидаги қай бири бошингга кулфат келганида кулса, ё қоқилганингда ортингдан бир тепса, у энг ахмоқ ва кучсиз душман бўлади. Ундан қўрқма! Зеро у ўзини хам кун келиб, бир тепиб барбод қилганини билмай қолади. Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингда индамай, яхши кунингда ёнингда бўлса, у оддий фирибгар. Ундан хам қўрқма, зеро у бир умр аввало ўзини алдаб яшайди ва ўзиниёқ хар тарафлама касодга учраттиради. Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингда ёрдами тегсаю, яхши кунингда ўзини олиб қочса, у хасадгўй душман. Яхши кунингни кўра олмай, ёмон кунинг билан тилингни қисиб , сени кучсиз қилишга интилади. Бундай душмангга кунинг хеч қачон қолмасин. Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунинг келганида қўлини чўзиб, яхши кунинг келганида хам ёнингда бўлишга харакат қилса, у айёр ва доно душман. Зеро инсон учун энг катта жазо, бу ўзини виждони олдида уялтириб, азоблантиришга махкум этмоқ. Ундан эхтиётроқ бўл, зеро бундай душман душманлик қилмай, сени ич ичингдан ўзингни кемириб еб қўйишинггача олиб бора олади. Ва энг сўнггиси... Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингни олдини олишда бирга бўлса, яхши кунингни бошлаётганингда хизматида бўлса, ва хар қандай кунингни бошида хам, қошида хам, охирида хам бирга бўлса... Уни душман деб билган сен ўзингга душмансан! Зеро бундай инсонлар душман бўлмайди, булар хақиқий дўст! Ундан эмас, унинг олдида ўзингдан қўрқ, зеро бундай инсонларни хаётда яқин тутмай, росмана душманлар билан яшашга қўрқ! (c) Sayyod Эслатма: Умумий инсонлар хақида эмас, аниқ душман деб билинганларни тахлили сифатида келтирдим! | |
Бўлим: FIKRiston |
Кўрилган: 4523 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |