05:56 Кубаева фахр билан чув тушди!) | |
"Фахрли инсон" лойихаси тарғибот видеоси ва янги браслетлар билан фотосессия учун келишилган вақтда Дилноза Кубаева билан учрашувга келганимизда у бизни жамоани нақ бир соат куттирди.
Сабаби суратда кўриб турганингиздек, шу кунги "Ўткан кунлар" спектаклидаги Дилнозанинг Кумуш образи учун 40 кокилни сочларига улатишга кетган вақтни у олдиндан инобатга олмагани.
Натижада шу қувлигим тутиб ундан вақт учун қасос олишни режалаштириб, атрофимдаги жамоамдан биргина илтимос, бу хам бўлса фақат кулиб юбормаслик бўлди) Бир йилда бир маротаба шу гумма деган нарсани одамни егиси келади. Йўлимизда учрагани учун ўзимиз билан олгандигу, қарангки қолгани қасос учун яради)
Дилнозани қўлига гумма тутқазиб камерани йўлатганимда у аввалига тушунмади. Кейин эса шу ерни ўзидаёқ бир нарса ўйлаб топтим : "Дилноза, биттаси хафта давомида умуман овқат емай фақат гумма еган ва пулларини йиғиб "Фахрли инсон"га тақдим этгани учун шу гумма билан хамма машхурларимизни видеога оляпмиз" дедим.
Дилноза:-"Емайман-да хаётда буни! Хидлаб қўйсам бўлмайдими?"
Кўндирдим.
Суратга оляпмиз, гапиринг деганимизда, камерага қараб: "Гумма енг ва "Фахрли инсон"да қатнашинг!" деса бўладими?))))))
Яқин кунлар "Душанба-кайфиятни кўтар" рукнида бу видео кўриниб қолса ажабмас))
Шу кунги суратга олиш ишларимизнинг асосий ва жиддий қисми "Фахрли инсон" учун тарғибот видеосида эса Дилноза жуда чиройлик гапирди. Униям ва шу кунги фотосессияни хам тез орада тақдим этамиз.
5-декабрь куни "Фахрли инсон"да кўришгунча!
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 13139 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |