Кто почем?)) Yangiliklar
Кто почем?))

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

31 ДЕКАБРЬ УЧУН "ЯНГИ ЙИЛ” ХИЗМАТЛАРИ

 Мини-дискнинг янги йил нархи))

 

Агар Янги йил кечаси мини-дискларни, вой узр, адашиб кетдим, юлдузларни демоқчийдим.

Ох бу синонимлар)))

Демак, бирор ресторан ёки оқшомга юлдузларни, "бирров”  ёки "дежур”га таклиф қилмоқчи бўлсангиз, аввалдан келишиладиган нархларни тўлашингизга тўғри келади.

"Бирров” хизмати ҳамма юлдузлар учун қўшиқлар сони жиҳатидан ҳар хил. Асосан, 4 та дан бошлаб 10 тагача фонограмма, ҳамда жонли янги йил табригидан иборат. Мини-дисклар 20 минутдан бошлаб, 40 минут, 1 соатгача айланиши мумкин. ))

"Дежур” хизмати ҳам икки хилдан иборат, бутун байрам оқшоми давомида, ёки 3-4 соатлик дастур.

"Дежур” хизматида байрам оқшомини ўзи неча соат бўлиши ҳам муҳим ўрин тутади ва баъзи ҳолларда, шунга қараб ҳам нархлар сал тушиши ёки аксинча, ошиши ҳам мумкин экан. Буларни қайси бирини танласангиз, хонандани келиш вақтини белгилаётганингизда, администратор билан гаплашиб келишиб оласиз.

  


200$дан то 5000$гача, кетдик!

 


1. Шербек Шодиев – "бирров” хизмати учун 200 доллар, "дежур” хизмати учун 500 доллар

2. Ҳусан "бирров” хизмати учун 200 доллар, "дежур” хизмати учун 500 доллар

3. Фаррух Комилов "бирров” учун 200 доллар, "дежур”га чиқмас экан.

4. Шоир Аҳад Қаюмни ҳам "бирров”га таклиф этсангиз, 200 доллар.

5. Шоира Отабекова "бирров” учун 200 доллар, "дежур” учун 600 дан 800 долларгача 

6. Масрур Усмонов "бирров” учун 200 доллар, "дежур” учун 700 доллар

7. Паризод "бирров” учун 250 доллар, "дежур”га умуман чиқмас экан.

8. Жасур Умиров "бирров” учун 250 доллар, "дежур” учун 700 доллар

9. Равшан Комилов – "бирров” учун 300 доллар, "дежур” учун 1500 доллар

10. Хўжа гуруҳи Иззат Ибрагимов – "бирров” 300 доллар, "дежур” учун 1500 доллар

11. Зоҳиршоҳ – "бирров” учун 400 доллар, "дежур” учун 2000 доллар, "дежур”га чиқмайди, чиқиши аниқ эмас.

12. Элёр Маҳкамов – "бирров” учун 400 доллар, "дежур” учун 500 доллар 

13. Гули Асалхўжаева – "бирров” учун 500 доллар, "дежур”га умуман чиқмайди. 

14. Самандар "бирров” учун 500 доллар, "дежур” учун 1300 доллар

15. Каниза "бирров” учун 500 доллар, "дежур” учун 2000 доллар

16. Анвар Санаев "бирров” 500 доллар, "дежур” учун 2000 доллар

17. Якзон 2025 минутлик дастур учун 600 доллар, "дежур”га чиқмас экан.

18. Диёрбек Маҳкамов – "бирров” учун 600 доллар, "дежур” га чиқмас экан, агар вазият бўлиб қолса, 1000 долларга чиқиши мумкин экан.

19. Зулайҳо Бойхонова – "бирров” учун 600 доллар (4 қўшиқ), "дежур”га чиқмас экан, лекин "дежур” учун 4000 доллар, вазият бўлиб қолса.

20. Шоҳсанам – "бирров” учун 700 доллар, "дежур” учун 1500 доллар

21. Ойбек ва Нигора 31 декабрь кунига, "бирров” учун 700 доллар, "дежур” учун 1500 доллар

22. Шохжаҳон – "бирров” учун 700–800 доллар, "дежур” учун 2500 доллар, лекин "дежур” га чиқмас экан.

23. Ягона "бирров” учун тахминан 800 доллар, "дежур” учун тахминан 30004000 доллар атрофида

24. Ойпопук Эшонхоновани 31 декабрь кунги "бирров” га таклиф этсангиз, аввалига, шундай одамларга ҳайронман, мен бу куни дам оламан деган жавобни эшитасиз. Лекин, 800 долларга, "бирров” га рози бўлиши мумкин экан.

25. Динейра –– "бирров” учун 800 дан  1000 долларгача

26. "Беном” гуруҳи –– "бирров” учун 800 дан 1000 долларгача

27. "Афрўз” гуруҳи –– "бирров” учун 800 дан 1000 долларгача

28. Даврон Эргашев "бирров” учун 800 доллар, "дежур” учун 3000 доллар

29. Лейли ярим соатлик дастур учун 1000 доллар, "дежур”га чиқмайди.

30. "Давр” гуруҳи "бирров” учун 1000 доллар, "дежур” учун 3000 доллар

31. Гулсанам Мамазоитова – "бирров” учун 1000 доллар, "дежур” учун 3000 доллар

32. Актёр Алишер Узоқовни "бирров” учун учун чақирсангиз, 1000 доллар. Бутун байрам оқшоми давомида, бошидан охиригача бошловчилик қилиш учун эса 5000 доллар.

33. Озода Нурсаидова – "бирров” учун 1200 доллар, 3 соатлик дастур учун 2500 доллар

34. Манзура – "бирров” учун 1300 доллар,  31 декабрь куни "дежур” га умуман чиқмас экан.

35. Нилуфар Усмонова "бирров” учун 1500 доллар, "дежур” га чиқмас экан

36. Шахриёр "бирров” учун 1500 доллар

37.  "Сетора” гуруҳи "бирров” учун 1500 доллар

38. Шохруххон "бирров” учун, администраторидан сўралганда 1200 доллар, "Тарона рекордс” компаниясидан сўралганда 1500 доллар.

Лекин, агар Шохруххонни 31 декабрь учун "дежур” сифатида чақирсангиз, аввалдан администратори айтгандек, 10 000 долларни тайёрлаб қўяверишингиз керак бўлиб ва уни шу куни яна 2–3 жойга "бирров”га чиқиб келишига, ҳамда 12 да бирров уйига ҳам бориб келишига чидашингизга тўғри келар экан!

39. Жаҳонгир Позилжонов "бирров” учун 1500 доллар, "дежур” учун тахминан 5000 доллар, лекин 31 декабрь куни "дежур”га чиқмас экан

40. Мавлуда Асалхўжаева – "бирров” учун 1500 доллар, "дежур” учун – 3500 доллар

41. Зиёда  - "бирров” учун (8-10 қўшиқдан иборат) 1500 доллар

Администраторининг эринмай тушунтириши бўйича, 4 соатдан иборат "дежур” учун – 3000 доллар, агар бутун кеча давомида фақат Зиёда "дежур” бўлса, унда у билан бирга яна бир хонанда ҳам келар экан. Бу ёш хонанда Рухшона бўлиши ҳам мумкин экан. Бунда Зиёда бир оз дам олиб, нафас ростлаганида, ўрнига Рухшона куйлаб туриши кўзда тутилган экан. Бундай "дежур” учун – 6000 доллар

42. Ёдгор Мирзажонов, Отабек Муталхўжаев, ҳамда Зебо (Уччаласи) – 3 соатлик дастур билан биргаликда 2500 доллар, бутун байрам оқшомини охиригача ўтказадиган бўлишса – 5000 доллар 

43. Зебо бир ўзи "бирров” учун 800 дан 1000 долларгача

44. Сардор Раҳимхон "бирров” учун 2000 доллар, "дежур” учун 5000 доллар

45. Насиба Абдуллаева – "бирров” учун 2000 доллар, "дежур” учун 5000 доллар

46. Лола 40 минутлик дастур учун 3000 доллар, "дежур”га чиқмас экан

47. Агар актёрлардан Улуғбек Қодировни янги йил кечасига табрик ёки биргаликда оммавий кутиш учун таклиф этсангиз, ресторанга албатта, 3000 долларни тайёрлаб қўйишингиз керак экан. Негаки, унга шу масалада қўнғироқ қилсангиз, "қанча кўтарасиз” деган дангал жавобни эшитар экансиз.

48. Озодбек Назарбеков – "бирров” учун тахминан 4000 доллар, "дежур” хизматига чиқмас экан

49. Шахзода 40 минутлик дастур учун 5000 доллар, "дежур”га чиқмас экан

50. Шахзод гурухи Рашид Холиқов – "бирров” учун 5000 доллар, "дежур” хизматига 31 декабрь куни умуман чиқмас экан.

51. Севара Назархон "бирров” учун 5000 доллар, "дежур” хизматига чиқмас экан.

52. Юлдуз Усмонова "бирров” учун 5000 доллар. Примадонна бу куни "дежур” хизматларига умуман бормас экан.

 

Хонандалар Рухшона ва Сирожиддин масаласида, уларни администраторига қўнғироқ қилинганда, администратор томонидан 31 декабрь куни учун, "масъулият” билан, баъзи ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги айтиб ўтилди.

 

Хонанда Райҳона ва администратори сафарда бўлганлиги туфайли, 31 декабрь кунги, янги йил байрамларидаги иштироки учун хизмат ҳақи қанча бўлишини, аниқлашни имкони бўлмади.


SAYYOD.COM фан-клуби ашаддий ва вахший ишпиёни Сотти Адолатовна Хақиқатова тайёрлади.

 

(Гарчан Соттихон нархларни ёзиб олишда далилий ашёси бўлса хам, бу маълумот расмий деб қабул қилинмаслиги сўралади!)

Сайтимиз валютани сотиш, сотиб олиш ва машхурлар орасида даллоллик хизматини хам ўз бўйнига олмаган!)))

 

 

16-Дек-2010 01:24
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Mashhurlar narhi
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 bexa sankt-piterburg   (16-Дек-2010 01:50)
uxxxxxxx zur qoil sayyod rus shou biznesi yulduzlarini xam narxini bilib bering agar iloji bolsa!

2 AMerikanka   (16-Дек-2010 01:52)
Vaaaaah.... Toshkentda nima hamma shunaqa boyVACHCHA bopketdimi $5000 tolaydi 40 minlik fonogrammaga... Stupid...

3 Лола   (16-Дек-2010 01:53)
хахахаха "мини-дискларни, вой узр, адашиб кетдим, юлдузларни демоқчийдим.

Ох бу синонимлар)))" мана шу сузларига улдим кулиб, сайтти сотти мухлислариям сайётти юморидан а? Койииил, хахаха ОХ БУ СИНОНИМЛАр хаха, в яблочко!


4 QALQON   (16-Дек-2010 02:04)
Ro'yhatdagi qo'shiqchilarning ko'pchiligi so'rayotgan pullariga(nisbiy qaraydigan bo'sak) arzishmidi. BUndan san'atkorlarimiz hafa bo'lishmasin. Bir ishni qoyil qimasdan turib o'zlariga qo'p qo'ygan narxlarini qarela. Qoyilmasmane!!!

Lekin hammasidanam shunaqa malumotni tavsiya qigan Sottixonga ming raxmat. Sayyod sizgayam.


5 Gloria_uz   (16-Дек-2010 02:11)
ARE u KIDDING?

6 Dina   (16-Дек-2010 03:02)
wooooooooooow! qo'shiqchi bo'lishim kere edi o'zi! (iya qo'shiqchini agenti dimoqchiydim!)

7 Нафиса   (16-Дек-2010 03:13)
Юлдузхоним 31 декабрга бирров учун Москвага кела биладиларми? Тугилган кунгачи?

8 dilfuza   (16-Дек-2010 03:28)
Sayyod, koyil ozbekistonda som bilan oylik oliwmayaptimi artistlar ehtiyot bolila tikilib komayla

9 Durdon   (16-Дек-2010 03:38)
og'zini bir chekkasidan chiqib ketadi $5000!

10 Samodil   (16-Дек-2010 03:39)
Qayodagi bemaza artistlar ham o`zligicha narxlarini osmon qilib olishibdi-yu

11 Zaara   (16-Дек-2010 04:27)
Amerikanka, men ham hayron qoldim, 40 minutga shuncha pul?????? Rostdan ham, shunaqa boyib ketganmi Toshkentda odamlar????

12 coollgeek   (16-Дек-2010 04:59)
WTF?!
Hayt "Shahzoda" keregidi manga sekin sekin $5000 yig'iwni bowlimiz cool

13 Sulfat   (16-Дек-2010 05:18)
Ko`pchiligi bir tiyinga qimmat, kerilib "birrov' uchun 500-1000 dollar so`rashiga hayron qolasan. O`zi yoshlarimizning saviyasi tushib ketgan, bo`lmasa jonli aytishga yuragi dov bermaydigan chala otarchilarni buncha ko`tar-o`tar qilishmagan bo`lardilar.

14 ulugbek   (16-Дек-2010 06:04)
Sayyod! uzuz tuyizda kimni chaqirasiz??? tyizda tularmidiz shuncha $$$$?

15 manzura   (16-Дек-2010 06:11)
sayyod so'ramoqchi bo'ganim bu narxla to'yga chaqiradigan narxla bn bir xilmi

16 Uzbek-Boy   (16-Дек-2010 06:13)
Mana endi tushunyapmiz nega hamma ashula aytib, ashulachi bo'layotganini. Shu ro'yxatta keltirilgan qo'shiqchilarni aksariyatini qo'liga mikrofon berib jonli ijroda "dejur"lik qilib ber deyilsa birortasi eplalmedi, balki 1-2 tasi eplar. Tayyor ashulalarni sotvolib, studiyada ovozlarini aralab, randalab bir balo qilib ashulani diskka yozvolib, kein uni fonogramma qilib hammaga narxini oshirish umuman bo'mapti. Bu ketishda hali eshshakni ham hangrashini studiyada chiroyli qilib yozib ashula qilib birrovlarga oborishadi ))))))))))
Mayli hammamizga insof bersin!

17 Sami   (16-Дек-2010 06:15)
USA ga keb ketishligisini nechi pulligini bilib bera olmaysizmi?:)

18 shanya   (16-Дек-2010 06:33)
vabshe mazasi yuq u bularni

19 LIONZOD   (16-Дек-2010 06:42)
fonogrammada qo'shiq jonli tabrik hahaha! narxlaga kese Joxongir Poziljonov, Yulduz kaneshna i Oybek & Nigoralanikiga(chunki ula 2 kishi) chidasa buladi,Shaxriyorga balo bomi ))

20 Giyos   (16-Дек-2010 06:47)
Namuncha mini disc qimmat. Undan ko'ra CD arzon. Karoke

21 Sitora_USA   (16-Дек-2010 07:12)
HAHAHHA ROSA KULDI SOTIXONGA RSoti gap bundan kurasi 4ta 5ta diskni tuldirib mp3 qilib butun dunyodagi zur artistlarni zur qushiqlarini quyib maza qilib uynash kerak, manimcha bular tuylarda ham shunaqada tugrimi hheheheh Are they stupid really? MAsalan hech qaysi birini musiqasiga maza qilib uynab bulmadyi..... BAzilarini sal pal buladi! :D LEkin hech qaysini chaqirmagan bualrdim :) Tekinga kelsa mayli edi undayam qushuqlari billan odamlarni zeriktirvormasa bulgani :D

22 Sitora_USA   (16-Дек-2010 07:17)
etkancha SAyyod VIA SHARQ NECH PUL EKAN? Tohir SODIQOV? SEVINCH manga sevinch yoqadi zurde asalcha :)

23 Shirin   (16-Дек-2010 07:22)
Ehhhhhhhhhhhh qo’shuqchi bo’lsam bo’larkan

24 Akmal   (16-Дек-2010 07:32)
Bu nima jinnilik, reklamami yoki.......... xonandalar orasida bir pulga qimmatlari xam bor bebaxolari xam bor. Portal mutasaddilari yozvotganda o'ylabroq yozila ularni narxini mandan so'rela

25 AKTIVNIY   (16-Дек-2010 09:43)
ВИЙЙЙЙЙЙЙЙЙ СПИСКАНИ ЗУРИНИ КИБСЛАКУ biggrin КОЙИЛ ЗУР ИШЛАБ ОЛИШАР ЭКАНДЕ А БАЙРАМ ДИБ НИМА ХАМ ДИРДИК ИНСОФ САРИ БАРАКАСИНИ БЕРСИН tongue ТИНЧГИНА УЙДА УША ХОНАНДАЛАРНИ ДИСКИНИ КУЙИББББББ ЭШИТГАН ЯХШМИКИН ДИБ УЙЛАБ КОЛДИМ )))

26 SAKINA   (16-Дек-2010 09:51)
vav narxla dahshatku shu Rayhonga qiziqvotudim afsus yo'q ekan lekin narxla dahshat

27 WeB   (16-Дек-2010 09:57)
daaaaaaaa nu i nu...

28 Madina   (16-Дек-2010 09:57)
Сотти Адолатовна Хақиқатова бунақа никла қўймела чунки аллақачонла чайнаб модадан қоп кетган кейин хичам кулгили эмас

29 Tolik   (16-Дек-2010 10:15)
gap yo'q, manam qo'shiqchi bo'lsammikan)))))))))))

30 yoo   (16-Дек-2010 10:34)
dunyodagi ing boy odam bulganimdayam olib kelmagan bular idim \ kundan kunga bularni tomi ketavoti?

31 HURSHID   (16-Дек-2010 10:39)
ishpiyonila vashe zo`r ishlirkanu

32 zuhra   (16-Дек-2010 10:40)
sayyod bu artistlarni hizmat haqlari uzimizni sum da bulsa bumasakanmi uzbekistonni puli sumku nega hamma narsani dollorga quyishadi tovba qildim pul ulsin ilohim

33 Amir   (16-Дек-2010 11:33)
Obbo. Pulin bolsa changalda sho'rva degani shudaa!!! 5000$ bolsa hohlagan artistingni 40 minut chaldirib utirorarkande a? A bu 31 dekabrdan keyin Skidkalariyam bormikan? Bir shakarguftorlik qilsak qimmizda. Ammo Lekin Price list zo'r chiqibdi. Birinchi qo'lda narxlari ancha arzon ekan.

34 nozik   (16-Дек-2010 12:05)
Хм ушанничун кушикчилар купайиб кетган булса керак, лекин янги йилга буларни биттасини хам чакирмасдим, ундан кураси диск эшитардим. Саййод хамма кушикчила сизга телефон килишвотгандир нега унака нархларимизани чикардингиз деб

35 sam   (16-Дек-2010 12:30)
Максим Галкин 100 000 $ -1 soat dastur u4un

36 Zulayho   (16-Дек-2010 12:43)
Manimcha ko'pchili Birrovni tanlasa kere...

37 sher   (16-Дек-2010 13:01)
Sayyod aka bu 31 kunning narxlarimi? unday bo'lsa oddiy kunlarnikini ham bilib berishni iloji yoqmi? To'y va tu'gilgan kun deganlariday? Keyin viloyatga qanchaga yurishadi. Juda foydali ma'lumot bo'lgan bolardida. A tak, ifo uchun rahmat. Jida qiziqarki.

38 zafar   (16-Дек-2010 13:34)
OLAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAA!!! Hozirdanoq o'zimga ustoz qidirishga tushaman shekilli. Hozirgi kunda eng daromadli kasb (soliqlar va majburiy yig'imlarsiz) qo'shiqchilik ekaniga yana bir bor amin bo'ldim. Qani men bilan boradiganlar bo'lsa, ketding mashhurlikka... Va xa xa xa...

39 Nargis   (16-Дек-2010 13:46)
бунака нархларни куриб Зокир Очилдиевни аскияси ёдга тушди: Чё-то ишим юришмаяпти, кизикчиликдан кушикчиликка утвосаммикин-а? деганди. Машшоклар замони келди шакил.

40 Al_Vakil   (16-Дек-2010 14:08)
Қоил керакли маълумотлар biggrin

41 alex   (16-Дек-2010 14:54)
bir tiyinga qimmat kopchiligi. Shahzoda , Lola, Bojalarga respect qoganla judayam narhini oshirvorishibdi, Shohruhhon mobodo tiqilib qomasmikin, ja 5 qolini tiqvoribdiyu!

42 Graf   (16-Дек-2010 15:15)
Zilola opa Musayeva4i yeng yilli uylarda o'tkazakanlami? To'ri qlala o'zi ko'p iwlavolla dam osnla

43 shaxlo   (16-Дек-2010 15:55)
tohir sodiqiv qolib ketibdi u qan4aga yurar ekan

44 simon   (16-Дек-2010 15:58)
yomon qiladiku bular uzi hamma narsani quyib qushiqchi bulish kk ekanmi deb uylab qoldim birrov uchun 1000- 5000 limon og'izni bir chekasidan chiqib ketishi oson lekin ularni orasida Ozodbekka 1000 limon berardim yoki yuluzga boshqalari metroga chiqib qushiq aytsa qiynalib 100 so'm beraman

45 toxaclub   (16-Дек-2010 17:02)
nega borcha xonandalar yozilmagan: Shoxrux, Toxir Sodiqov, gruppa Sa'nat, Ulugbek Raxmatulayev midi ili boshqacha, Sayyod ijotkorlarini yangiyil kuni qanday rejalari bor
Ответ: Демак уларни рўйхатга қўшишни хам лозим топилмаган. Бу гап Санъат гурухи ва Шохрухга тегишли эмас!
Янги йилда режа хозирча сир.

46 Заршед   (16-Дек-2010 17:12)
МАН буларни кпига бир тийин хам бермасдим...
НЕГА Гуломжон Ёкубовни ёзмадила?
Саййод коментни куйсаиз яхши буларди

47 shox   (16-Дек-2010 17:55)
E bekkor NARXOZga o'qishga kirgan ekanman. Uydagilar aytishudi bolam qo'shiqchi bo'lgin deb afsus endi kechmikan nima deysizlar Yoki o'qishimni Perevod qivoreymikan aa

48 nika   (16-Дек-2010 18:04)
bumagan gap e mega yulduzdi narhi kecha chikkanlardiki bn teng ahir insof vijdon kere

49 simon   (16-Дек-2010 19:36)
nimaga sayyod toxir sodiqov ruyxatga arzimaydi toshkentda u ommalashganku narxiyam uncha past emas 1500-2000 lekin juda kup tanishlarim chaqirishgan

50 bahrom   (16-Дек-2010 19:41)
Одамларда тугрироги отарчиларда инсоф колмабди

1-50 51-79
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 41
Мехмонлар: 41
Рўйхатдагилардан: 0