02:26 Ксерокс ва таржимон журналистика.Уз | |
Бугунги журналистика нимадан иборат? Эфирлардаги ўз фикридан айро ва ёки жасорати етмай эплаб айтолмас тарзда бўлса, интернет журналистикаси фақат "ДЕЯ ХАБАР БЕРАДИ ФАЛОНЧИ МАНБАА" деб ёзиладиган ксерокопия ва таржимонликдан ўзгаси эмас. Тағин "бизнинг ўқувчиларимиз" ва ёки "бизнинг мехнат ва мавқеимиз" деса инсонни жамийки аъзолари қахқаха отиб кулгиси келаркан. Ўзи бир пиёзни бошини кесмаган ва оила қурмаган бўла туриб тўйлар хақида танқидий фикрлар билдириб ўзи эса машхурлар тўйларига ялақиланиб бориб ликкиллаб рақсга тушса жудаям кулгулик туюларкан. Бу костюм-шимга ёлчиб "журналист" кўринишини беради деган айрим лақашиқилдоқларга тегишли. Тўйдаги холатларни танқид қилиб тўйда ўзинг ғалатиии ликкиллаган рақсингни видеолариниям кўрдик, астағфируллах. Аввал ўзингни босвол. Костюм-шим салобат бериши мумкин аммо ашула қўйворилса ўзингни қўўўйворсангам бўмасакан. Алиштир костюмингни лосина ва юбкага тентак! Яна битта ...ха майли, у бечорага тегмай...ўлган ит тепилмас дегандек, ачиниш керак холос.
Сайёд журналист эмас, блогер хам эмас, унда хатолари кўп ва хоказо дейдию мана шу журналист эмас бўлган сайтимизни 98 фоиз ижоди ўз репортажу, интервью ва шахсий мақолалардан иборатлигини тан олиши мураккаб иш. Яхшиям журналист дипломларинг борки у ксерокс ва таржимонликка хизмат қилмоқда. Шундан кўра тилшуносликни битириб кейин керилиб шу ишда мехнат қилсангу бошқа гап эди. Рейтингим бундай дея бонг ураётган сайтларда биргина бўлса хам сайтимиздан олинган хабар ё сурат АНИҚ мавжуд. Шуям ижодми? Шуям журналистиками? Қани воқеа жойларидан репортажлар? Сухбатлар? Мақолалар?
Бир иккиси эса жарангдор фамилияларга ёпишиб сайтини кўз-кўз қилади, яъниким Президент ва ёки унинг оиласими ё бошқа давлат Президентлари айтган хабарлар билан гўёки шу сайт учун махсус Президентлар хабар бераётгандек. Бировни фамилияси билан сайтингни безадингда энди а?)) Нима кераги бор бировларни хабарларини ўзлаштириб? Манбаани кўрсатган тақдирда хам ўша сайтга одамлар худди киришмайди. Яхшиямки УзА бор ва энг қизиғи уларда ЎЗБЕК тили хам бор агар мабодо таржимонлик қилдимку дейилса. Нима мантиқ уларни хабарини ўзингга жойлаб яна БИЗ дейишинг? Ниманг журналист энди? Таржимонсанку! Таржимонлик дипломи йўқ таржимонлар Сайёдни журналистик дипломи йўқ деб кулармиш увахахаха )))
Тарихга қандай журналист бўлиб киряпсанлар тушунарсиз. Ксерокс таржимонми? Журналистикада ижод бўлмайдими? Қачонгача сайтларингни бировларнинг мехнатлари билан ясатасанлар хой истеъдоддан айролар?! Худо юқтирмаган бўлса шартми арзон ксерокс таржимонлик билан журналистман деган мақомни ўзлаштириш?
КЎЗ ЗИНОСИ УЧУН ИШЛАЁТГАН НОКАСЛАР УЧУН: Ютубдан соққа ишлай деганлар! Ўзларича "БУ ҚИЗИҚ" мавзу қилиб бир неча (!) профиллар соққа ишлаш пайидагиларку ўтиб тушди. Яланғоч суратлар ва уятсиз сўзлар билан "Жинсий яқинлик", "Онанизм", "Биринчи кеча" ва хоказо мавзулар билан одамларни эътиборини тортиб видео ясашмоқда. Овоз бераётган одам худдики бу унинг умридаги сўнгги сўзлари бўлиб ўлимга хукм қилинаётгандек ва ёки уйқусираётгандек гапиради тавба. На характер ва на истеъдод. Бундоқ овозинг ёқимли бўлсаям майликан. Олдин бориб ЛОРга учраш, бурнингни тештир, тилинг тагини кестир, дикциянгни тўғирла, ана Шухрат Қаюмовга борсанг дарс ўтар мастер классдан.
Шундоққина тайёр интернетда "Это интересно" ёки "Интересные факты" деб қидирув эълон қилиб русча мақолаларни шартта ўзбекчага ўгириб, камига суратларини ўғирлаб видео кетма-кетлик ясашмоқда. Устидан ўша уйқусираб алжираб валдираётганлар. Видеолар "АВА"сига хам умуман бошқа мавзудаги қизиқ маълумот бўлса хам яланғоч сурат қўйилгани ажаблантиради. Кўрилганлик сони учун бундай кўз зиноси гунохи билан харом топган пулларинг нимангга яраркин ўйлаб кўрдиларингми? Бировни тузган мақоласини бесўроқ ўғирлаб, валдираб уятсиз сўз ва расмлар билан эътибор тортиб қилаётган ишларингдан кимга нима наф? Яна таржимонликми?
Ўзбекистондаги аксарият журналистлар аслида таржимонлик дипломи йўқ таржимонлар холос! Ўша эфирда янгилик ўқиётгани хам бошқа телеканал суратга олган кадрлари ва йиққан маълумотлари устидан ТАРЖИМА ўқийди. Биздаги репортерларни эса худди бошқа давлатларда тузиш қийиндек. Бу учун ажратилган (МАБОДО) пуллар эса кимларнидир нафсига хизмат қилади. Биламизку кўп нарсаларга ажратиладиган пуллар аслида ЖОЙига ишлатилмаслигини. Натижада мана оддий бир журналистика ахволи. Таржимонлик холос. Аммо сайт бу кенг имкониятку! Хеч бўлмаса ўша бўлаётган воқеаларга шунчаки фикрларингни билдирларингчи. У ерда бундай бўлибди, бу ерда бундай деб туриб тагига шахсий журналистик тахлил, ечим ва хоказочи? Йўқда истеъдодинг! Нима қиласан чираниб одамларни алдаб? Галстук ва костюм шим бу кўзни алдаб журналист кўринишида билан чекланишда тўғрими? Журналист фикри билан, тахлилий ва ечимини берган шахсий ва субъектив бўлса хам ФИКРИ билан журналист! Таржимаси билан эмас!
Шундай ёзгинки сатрларингдан учқунлар сачрасин! Шундай ёзгингки ундан (манфаат билан ё ёлланмалик биланмас) хасад ва ёмонлик эмас, жасорат ва мардлик сезилсин! Ёзувингдан адолат чехраси одамлар кўз ўнгида тасвирланса демак марра сеники! Шундай ишонтирки одамлар эргашсин! Худо насиб этиб юқтирмаган ва қўлингдан келмас экан унда Таржимон.Уз оч, буниси халол!) Фикрларим ХАММА журналистга аталган эмас.Аталганига аталган, ўзи тегиб кетгани хали билдиради ўзини)). Яхши журналистлар бордир ва уларга бу мақола аталган эмас. Ўзи бошқа журналистни ишиниям ижодиниям биладиган даражада жаранглаганини кўрмадимаму, ха майли. Лекин "Тошкент" телеканали бундан мустасно! Уларнинг ижодига хурмат! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 15450 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |