Камерада Али Отажонов хам кўрингач, қани бу иккиси нима каромат кўрсатаркин? десам... Бизга Россия твси (Музтв лойихаси) КРОКОДИЛ шоусини ўзбекона "Имкон"шоуси талқини экан.
Майли ўша Россияликлар хам анча лойихаларни ғарб твларидан оладию...РАСМАН олади, шартномаси билан, сабаби кўрсатув сўнггида асл муаллифлар ёзилади.
Бизда эса "Мафия" хам бирдан ўзбекча "Қопқон"га айланиб, "Прожекторперисхилтон" "Доғда қолдир"ишга (бефойда) уриниб, "Крокодил"га хам имкониятлар шоуси бериб юборилади. Хар иккисида хам муаллифлар ўзимизникидек!!!
Назорат кимда? Шахар бедарвоза! Йўқ назорат! Биронта масъул ташкилот йўқ! Бутун бошли хамма нарсани мингтадан бошлиғи бор жойда плагиат, ремейк ва муаллифлик хуқуқини назорат қилинадиган ташкилотни ўзи йўқ!
Ғалати а? Керемас жойда мингта бошлиқ, керели жойда эса , кий иштонини бошингга, кий! Кийибла ташаю, ундан салла ўриб таша...
Биргина Гильдия...униям роуминги ўчиқ. Хали у даражада ривожланишга улгурмади шекил.
Хулас, шу Крокодил имконини кўра туриб...яна иситмам кўтарилвотти деб ўйладим...йўқ...балки техник носозлик десам... яна йўқ экану, бу операторни қони камайиб, анемия касалига учрагани хақиқатга яқинроқ бўлди-ёв!
Бошларим айланиб кетди, нега объективни ошиғи ўйнаб қолганей? Ликкиллайверадия. Обедда холодец ютганми нима бало. Бошларим айланиб кетди бору.
Мани сайтимдаги оддий фотоаппаратга , оддий сайт жамоаси оладиган видеоларни ликкиллашига изохда бир олам танқиду, профессионал операторларнинг эса , професионал техникада суратга олинган ва Республика миқёсида тарқатилаётган видеога жимлик. Тв бедарвоза!
Вахоланки, шуларнинг ўғирлагнан ғоя асосидаги мингта кўрсатувидан, бизни битта липиллаган видеолойихамиз қизиқроқ ва аниқ муаллифлик ижод намунаси!
Кечагина фильмлардаги ғоялар ногиронлиги ва ижодий импотенция хақида ёзгандим. Бу фикр умумий ўзимизни ижод оламига аталган аслида. Ижод оламини яна бошқа аъзолари хам шақиллаб қолганига хозиргина амин бўлдим.
Не шоубиз а больница какая та))
Санаът олами эмас, қандайдир бир касалхонаей...хамма бўлимлари лиқ тўлган касалхона бору...
Ўзича янгилик қиламан деганми камерамен шўрлик. Биздагиларга теккан касал: иқтидори бўлмаса қош қўяман деб қўз чиқариш тугул, бутун бошли каллани кесиб юборишадимией))
Ўзи шу "Ёшлар"канали стилидан умуман ёшлик эмас, мозийлик уфуриб туради. Менимча шунчаки прикол учун Ёшлар канали деб номлашган деб ўйлардим. ну так, ради " ха ха".
Ёшларбоп кўрсатув бўлди десанг, ё ўзи билан ўзи гаплашадиган, сабзавотларни одам билан адаштирадиган рухий патология намойиши, ё кўчирмакашлик кўрсатувига дучор бўламизу, шундаям нимагадир пашша қўниши керак бўлганидек , хеч бўлмаса камераси ғиммиллаб туриши керак.
Бошқа тарафдан оператор молодец, бунақа кўрсатувларни фақат шу тариқа асабга тегиб суратга олиб, одамларни кўрмасликка чорлашни яширин турини яхшисини ўйлаб топибди. ))