01:20 Концертлар баннер ваъда қилганидекми? | |
Баннерлар... На концертига ишора ва на ўша хонандани ЎЗига хос. “Райхонни бувисиманку” деётгандек бир баннеридаги қўғирчоқ опага кўзим тушиб, бошларидаги украиналикларники каби гулчамбарларни кузатиб концертда хоровод айтилармикан дейсиз. Ўзи шу Зулайхо опасими? Ха, Мухиддин Али қўлинг дард кўрмасин, санъатшопи зўр. Бу ерда биргина "дазмол" камлик қилингани аниқ. Буюртмачида эса гап кўп. Неча йил театрда жонли куйлаган бу аёл халқ артистию, концертига келганида хамон фонограмма. Халқни артисти унвони ишонилди бироқ унинг овозига эса йўқ.
Қизиғи аксарият баннерга ёндошув мантиқсиз равишда ёндошиладигандек. Нега баннерда кўринган манзарани концертда кўрмаймиз? Хаётдаги Шарапатхонни баннерда Анжелина Джоли бўлиб кўринишига ўрганиб қолдик майли. Баннердаги фотосессияни ўзи нимадан келиб чиқиб қилашади тушунмайман. Концерт чаллари келин-салом бўлиб ётсаю, баннерда қўғирчоққа нима бор? Концерт баннерига катта эътибор қаратилиб концертни ўзига эса у эътибор қолмаётгандек.
Ғуломжон Ёқубов хам концерт бермоқда. Устоз! Фонограмма... Кечагина шогирднинг шогирди бўлганлар хам бугун устозлардан махорат ва хам мавқе даражада ўсиб ўзиб кетишгандек. Давру давронни сураётган Ғуломжон акага шогирдларнинг шогирдидек саналмиш рейтингдаги машхур санъаткорлар юз фоиз жонли ижрога ўтишган. Аслида шогирддек хам менсилмаганлар биргина мана шу жонли ижроси билан хам бугун устозлардан юқорида.
Райхон концертида занжирларни тасаввур қиляпман. Нима қиларкин? Райхонни фонограммада айблашдан аввал унинг дастури кўпроқ шоу тарзида ўтишини ва борган сари концертларида жонли ижро кўп фоизни ташкил қилаётганини инобатга олса бу хонандани бу мавзуда айблаш нотўғри бўларди. Бироқ мақола мавзусида уни хам баннерлари хамиша тайёрланаётган дастурдан ташқарида қолади. Балки бу йилгисида бу борада адашарман. Кўрамиз. Бир кун қолдику.
Канизачи? Концертимда турмушга чиқаман деяпти. Техник тарафлари кўпчиликка қизиқ. Келаси йил концерт бериб сахнада туғармикан деб хангома қилаётганлар хам йўқ эмас. Баннеридаги суратида хам доимгидек бошида нимадир ноанъанавий нарса бўлиши керак. Эх бу бош нималарни кўрмади. Сумкадан тортиб, исириқ ва туфли ва мана тортгача. "Исириқ Усмон дейдилар хазрати султон дейдилар, минг бир дардга даво дейдилар" деган халқда гап бор. Нафи тегдимикан а шу қизга? Ижодан ха, зеро сўнгги ижод намуналарига одамлар илиқ фикрлар билдиришмоқда. Айниқса "акаси, укаси(хаммасигаям)" ва "Ёр-ёр"га. Бир вақтлар шоколадга чўмилиб тўйингану халқнинг ғазабига дучор бўлган бу қиз бора бора миллийлашди. Ижодида ўсиш бор...Бош эса хануз исталган нарсаларга ижарага берилмоқда. Концерти ва ижодини билмадиму аммо тўйига бахт тилайман.
Равшан Комилов концерти банерида мехмон хонанда Фаррух Комилов дея кўрсатилибди. Йўғэ? Ваув, кимсан Фаррух Комилов Равшан акани концертида МЕХМОН бўларкан а?) Лекин баннер содда ва бошқаларники каби кутилмас нарсани ваъда қилиб бонг урмаган. Ота-ўғил на торт кўтарган ва на занжирбанд. Лекин фонограммасиз уларга қайга? Жуда бир қийин масала.
Бугун Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалар концертида бўлдим. Гули мехмон бўлади деб ўтиришмай очиқчасига ана опа-сингил концерти қилишди. Баннерда хам хоровод ёки бошқа бир алламбало нарсаларни ваъда қилишмади. Концерт эса баннерда кутилганидан яхши ўтди. Умумий қилиб олганда менга ёқди.
Шунингдек Гулсанам Мамазоитова, Хосила Рахимова ва Озодбек Назарбековларнинг хам концерт баннерларида урғу баннерга ва ундаги фотосессияга бўлмабди. Ўзлик (!) ва концерт мохияти доирасидан четлашмаган. Доимо танқид нишонида бўлган Озодбекнинг бу йилги концерти дидли, "стильно" ва унинг мавқеига хос равишда бўлганини эътироф этмай илож йўқ. Унинг шогирди Алишерда хам доимгидек ортиқча иллюзиялар йўқ. Ўша Алишер Файз, ўша Алишер Файз. Фақат бу сафар унинг ёдда қоладиган "ЎзбекишТабассум"и кўринмайди. Шогирд жиддийлашган. Ўсмоқда. Ахир у хам шогирд чиқармоқда. Озодбекка невара шогирдлар). Ижодан яъни)
Баннерлардаги реклама қилинаётган дастурдан фарқли кўринишларни танқид қиларканмиз энг асосий урғу барибир ўша фонограмма хақидаги ёзувга тақалади. "Фонограмма орқали ИЖРО қилинади." Нимани? Фонограмма қўйилади деган оддий хақиқатни хануз ёзишга ботина олишмаяпти. Артист ёлғонини микрофон кўтарарди энди баннерлар хам. Аммо фонограмма қўйилганида хонандани қўлида нега микрофони бўлиши кераклигини хали хамон тушуниб етганимча йўқ. Қўли бўш трумаслиги учунмикан? Расмийлар шу фонограмма хақидаги ёзув ва керак бўлса халқни алдамаслик учун фонограмма қўйилган артистларга микрофон билан сахнага чиқиш мумкин эмаслиги хақида қоида чиқаришса бўларди. Майли, ёлғон хам ўз йўлигадир, лекин хеч бўлмаса ахмоқона кўринишмасин а?) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 24634 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |