08:48 Концертимга артистлар "поддержка" учун чипталарни сотиб олишсин! | |
Худди шу иборани бир вақтлар бир артистдан хам эшитгандим. Яқиндагина концерти ўтган бир артистнинг маъмури чидай олмади: -Концертга яқин кунлар телефонимни ўчиришимга тўғри келди ишонасизми? Санъат оламидан тортиб, мухлислару яқин танишлар таклифнома сўрайвериб холи жонимизга қўйишмайди. Агар шунақа "поддержка" қилишмоқчи бўлишса нима учун чипта сотиб олишмайди? Улар қандай мухлиски, хонандасини ростакасимига қўллаб-қувватлашни исташмайди? Ўзимми уйдагиларимга берадиган таклифномаларгача тарқатишимга тўғри келди. 500га яқин чипталар санъат олами, яқинлар ва айрим "нозик" одамларга берилади, қани бермай кўрингчи бошланади гина қудрат аламлар хафа бўлишлар ва хоказо. Рости хам... Хаммаси ўзига тўқ, аммо концерт аслида артист учун молиявий тарафлама хам "поддержка" учунлигини нахотки тушунишмаса? Бир кунлик концертга қанча сарф харажат кетади? Яқинлар, дўстлар, фанатлар ва ўша "нозиклар" хам хаққоний қўллаб қувватламоқчи бўлса, нега чипта сотиб олишмайди? Майли, журналистларку бу ўша концерт хизматчилари хисоби! Улар маза қилиб концерт кўрмайдиям...фикру хаёли дастурни миясида мақола билан печатлашда ўтади... Билмадим бошқаларнику, аммо шахсан менда шундай, ва концерт давомида яна бир сахнага бир айпадга қараб, жараённи мухрлаб, дастурни ижтимоий тармоқларга бевосита онлайн репортажи билан банд бўламан. Артист учун томошабинлар қаторида ўзи чипта сотиб олиб тушган хамкасбини кўриш , бу росмана унинг ижодини қўллаб қувватлаганию, қўшиқларини ростанам яхши кўришини белгиси эмасмикан? Ушбу сатрларни ўқиётган хар бир артистга маслахатим: Концерт бериб, ким рости хаққоний яқинингиз, дўстингиз, мухлисингиз, ижодингизни хурмат қиладигани ва асл мухлисингиз кимлигини синамоқчи бўлсангиз концертингизга таклифномани оила аъзоларингиздан ўзгасига бера кўрманг! Бахонада хаммасини хаётингиздаги ўрни ўша номга лойиқлигини синаб оласиз ва кутилмаганда томошабинлар қаторидан жой олган танишларни кўриб, росмана хурсанд бўлиб, хаққоний равишда қўллаб-қувватлашни хис этасиз! Ха анавига таклифнома бергандим келибдими? демасдан, ёки хурмати учун келиб, шартта ўртасидан кетвориш бўлса алам қилмайди, пул тўлаб олганку шу чиптани, ўзим таклиф қилганимга белги учун келиб кетмаяптию дейсизда. Лоланинг бир ашаддий мухлиси мани фанфорумим аъзоси. Мана шу қиз Лоланинг концертининг хар бир кунига энг зўр жойдан икталаб чипта сотиб олиб, хар бир кунида ўзи билан кимнидир олиб тушиб, томошабин бўлади. Хонандасига энг аъло гуллар хам сотиб олиб, тақдим этади. Асл мухлисга бу мақола шарт бўлмаган, у ўзи тушуниб етиб бўлган. Бундайлар кам эмас. Демакки, концерт бераётганларни ўзи шуни тушуниб етишса бўлгани. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 10584 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |