Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 10 » Концертдаги ёпиқ эшиклар куни.
02:18
Концертдаги ёпиқ эшиклар куни.

Санъат олами вакиллари концерт кунлари орқа тарафдан киргани боис, ичкарига кириб, одамларни дастур бошланганида хам кириб келаверишларидан  "нега одамлар бунча чўзилиб секин келаркин" деб ўйлашлари мумкин. Хозир бир концертдаги холатдан намуна келтираман, аммо бу холат хамма концертларда бирдек уч эшик олди ярим соатлаб турнақатор турилади.

 

Зиёданинг концерти куни  хамма қатори олди тарафидан кира бошладим.

Соат 19:07!  Бироқ касса олдиданоқ тўсилган жойдан концертни эшиги тагига халиям одамларни қўйишмаяпти. Шахсан ўзим гувохи бўлганим ва соатга қараб хайратландим. "Концерт 19:00да дейилганку, нега киргазмаяпсизлар?" деган одамлар эътирозига милиция ходимлари пинагини бузмайди. Қарасам, уч эшик олдида узун навбат турибди, шу сабаб хам навбат янада узаймасин дебми  у навбатга бориб қўшилишга пастдан милиция ходимлари қўймаяпти.

5-10 минутда қўйиб юборишди ва халиги навбат жуда секинлик билан ичкарига кира бошлади. Эшик олдиданоқ битта ечиниш қолади, кийимингиздан то сумкангизгача титиб, истаб қолишсами баданингизни пайпаслаб концерт олдидан  енгил массаж хам тақдим этиб қўйишади.  Майли бу стандарт текширув тури дейлик, хавфсизлик ва тартиб учун бироқ....

 

"Истиқлол" санъат саройининг чап ёнида яна қўшимча икки (адашмасам, ё уч) эшиклари бор. Улар негадир хамиша ёпиқ туради ва гох-гохида яна негадир олдидаги уч эшиклар беркитилиб, айнан шу ён тарафдаги эшиклар орқали одамлар киритилади.  Чиқилаётганда эса гохида хамма эшиклар очиқ гохида эса яна шу стандарт олдидаги уч эшик ишлайди холос. 

Балки уларни назорат қилишга ишчилар камми десангиз дастур бошлангунча етарли сонда бўлган сарой ишчилари эшик олдида тўпланиб гап сотиб туришади. Кўпинча "Вай бу ерда турманг ёки ўтирманг рахбариятдан гап эшитамиз" деганча зал ичида эшик олдидаги  учта жойга асосан ўз танишлари билан тўлдириш билан овора бўлишади. Кўп кузатганман))

 

Хўш шу жойларни назорати билан банд бўлган рахбарият эшиклар билан боғлиқ муаммога нима дейди?

 

Шахло Қодирова: -Концерт залига кириш учун нега фақат олди тарафдаги уч эшик очилади? Шу сабаб  Зиёданинг концертига киришда хам эшик олдида одамлар навбатда туриб, эътирозларга сабаб бўлди. Саройнинг ён тарафларида хам эшиклари борку, нега очилмайди улар? Шуни деб концертларга одамлар кеч киришади хам.

Исроил ака (Истиқлол санъат саройи рахбари) : Бир нарса бор-да.. Сарой икки ён тарафларидаги эшикни очишга хавфсизлик рухсат бермайди.

 

Қисқа ва лўнда!) Бахонани камтарлиги қурсин...соддагина. Яхшиям четдан "крайний"лар бор а?)))

Нима бўларкан агар хамма эшиклар очилсаю хамма тезроқ кирса? Фойе каттагина бўлса у ерда одамлар бир-бирини босиб кета олмайди, сабаби рости хам сарой ичи зал атрофидаги фойе жуда катта.   

Менинг фикримча асосий сабаб бу ишчиларнинг ишлаши сустлигида! Хар бир эшик олдида сарой ишчилари туриб одамларни залга кираверишдаги эшикларга чиптага қараб йўналтиришса, у ердан зал бўйлаб жойларига йўналтирувчи ходимлар кутиб олса хеч қандай хавфсизликка зарари йўқ!

 

Хуллас, сарой рахбари жавоби фикримча нотўғри! Бахо 2!

Ходимларни ишлаш режасини амалга ошириш керак! Ишчилар сони кам бўлса ёллашсин, зеро зални бир кунлик ижарасини ўзи фалон миллиондан келади. 

Ишлаш керак, бахона эмас! Тартиб билан ишланган жойда тартиб билан одамлар хам киради, тартиб билан дастур хам ўтади. Ва албатта бунда хавфсизлик хам ўрнида бўлади.

Тартиб бор жойда хавф бўлмайди!:) Тартиб эса ички  жамоанинг рахбари зиммасида. Зеро, хавфсизликкача олиб борилмаган нормал тартиб муаммога сабаб бўлмайди. 

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 9869 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 5
1 FC_PAXTAKOR   (10-Ноя-2014 05:42) [Материал]
qoil

2 sabi   (10-Ноя-2014 07:53) [Материал]
MAJLISDAMISIZ SAYYOD? ))) XUDDI MANI RAHBARIMGA ÖXSHAB YOMON CHAQDIZU! Yozganlarizni öqiyotib, xuddi özimni majlisda ötirgandek his qildim )))

3 Sarvinoz   (10-Ноя-2014 09:55) [Материал]
gap yuq SAYYOD mana buni albatta kimdur gapirishi kerak edi OMAD senga!

4 Faxriniso (Sherzod Bek fan club)   (10-Ноя-2014 22:05) [Материал]
Bu narsala ko'ngildagide bo'lishiga hali aaaaaancha booooooor

5 Royal   (10-Ноя-2014 22:45) [Материал]
ha endi......

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!