04:43 Комедик образ ортидаги драматик хаёт. Халима! | |
Қизиқчилик касбидагиларни аксарияти азал-азалдан ўзидаги нуқсонидан артистлик истеъдоди бўлсагина унумли фойдалана билган. Бўйи пастлар ва тўлачадан келганлар кўпроқ комедик жанрда дунё миқёсида донғи таралган. Бу қахрамонимиз эса санъатга тасодиф кириб келгани билан Санъат олийгохини битирган ва тўлалиги орқали пул топиш нияти асло бўлмаган. Унга хожат хам бўлмаганини яна бир сабаби тўлаликни хеч қачон айбдек билмаган.
Бугунги кунда санъатимизда ягона аёл қизиқчи бўлган Халима хақида гап-сўзлар турфа. У қанчайин очиқ ва дангал бўлмасин ортидан тўқиладиган мишмишлар уни хаттоки ўлдига хам чиқарганди.
Сўнгги пайтлар у жудаям трендга айланаётган санъаткор хисобланади. Клиплардан, концерт ва дуэтларгача унга талаб катта!
У хамма ерда бор, фақатгина бир газета ёки сайт очиб берилса бўлгани, унинг профилидан шоу-бизнесдаги барча тўйлар ва концертлар хақида маълумоту фоторепортажигача хам кўрасиз.
Халқда уни бой "долларчи" сифатида билган ва ижтимоий тармоқлардаги изохларда эса уни қўпол ва дағал сўкинадиган аёл сифатида эътирозлар билан мурожаат қиладиганлар етарли.
Шўх, шаддод, ўта ижобий ва дангал бу қизиқчи билан сухбат уюштириб нафақат мухлисларни қизиқтирган барча саволларга жавоб олдик балки унинг кўнглига хам назар солиб иқрорларини тингладик.
Сахнадан кўринган комедик образ ортидаги асли драматик қиёфа кўпчиликка кутилмаган тарзда кўринса керак а?
Йўқотишлар, синишлар, четланишлар, хўрликлару....камситишлар...
Яқин кунлар видеосухбатдан Халима хақида жудаям қизиқ ва кутилмаган хақиқатларни билиб оласиз.
Мухлисларнинг саволлари хам четда қолмади.
Энг ёққан савол сохибини хам аниқлади.
Озодадан то Юлдузгача бўлган масофа оралиғидаги аччиқ ва оғриқли хақиқатлар.
Турмушга чиқишга енгил қараган ва аввалига жиддий туюлмаган Халима тўйдан кейин бора-бора аёллик латофатига қараб ўзгариши сири фарзандлари тарбиясидаги масъулият ёки...
Уни ўлдига чиқаришганидаги холатга сабаб у билан нима муаммо бўлганди?
Семизликдан уялмайди ва фақатгина фарзанд кўриш учун бироз муддатга озишга мажбур бўлган.
Ёнида пайдо бўлган йигит билан асл муносабатлар нимага қурилганки у билан хатто дам олишда хам суратга тушади?
"Сой" ва "ЮлдузГифтбокс" кимники?
Мирзо театридан қачон алохида чиқиб "Халима-Шоу"ни тақдим этади?
Хақоротли жанжаллар гирдобида қолиш сабаблари.
Бу ва бошқа қизиқ мавзуларда Халима билан ажойиб ўтган сухбатни видеосини кутинг. Ишонаверинг , бу кутишга арзигулик сухбат бўлган!
Суратлар муаллифи Абдуғани Бойназаров
Сухбат мухташам "Султон-Саид" кошонасида бўлиб ўтди. Манзил: Тошкент шахри, Соғбон кўчаси 11-А уй. Боғланиш ва буюртмалар учун: +99894 6200023
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 39769 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |