01:43 Коллеж сериали..ё мен тушунмадимми? | |
Тв каналларни бошқасига ола туриб (асосан доим ўзи шундай қилиб Ўзтв каналларидаги сайтимга чиқиши мумкин бўлган нарсаларни учратаман) "Ўзбекистон" каналидаги коллеж ўқувчилари сериалига кўзим тушди.
Кўп кўрмадим, охири экан лекин уч савол қийнади:
1. Коллеж ўқувчилари адашмасам 17 ёшгачамиди? Қандай қилиб бир ўқувчи қизнинг турмушга чиққанию, хомиладорлиги аён бўлгани сериалда шодлик тарзида кўрсатишганини сал тушунмадим. Адашмасам бизда қизларни ёш турмушга беришга қарши тарғибот бўлаётгандику? Нафақат бизда балки хамаёқда хам шуку.
2. Сайтни бир қиз очганини бўйнига олди ва унинг сабаблари оилавий мувозанату мулоқот йўқлигидан эканлигини қиз айтаётганида, сериал ижодкорларига мана шу психологик тарафлама салбий қахрамонни оқловчи(!) жихатини хам кўрсатишганига балли дедиму...шошибман... Шартта котиба хам буни билган ва директор билан буни мухокама қилган, директор хам (адашмасам) хақиқий педагогга хос иш тутмагандек. Бу холатда қизни шунчаки салбий образ эмас, унинг тубида психологик муаммолар ётганини кўрсатибсизлару, унга тўғри ёндошишни эплолмабсизлар. Ахир хақиқий педагог, қиз билан яхшилаб гаплашиб, бу нарсани МАВХУМлигича қолдириши керак! Қиздан сайт орқали барча нотўғри маълумотлар учун узр сўратиб сайтга ёздириб, бир икки хафталардан кейин сайтни ёптиришни талаб қилиш шарти билан муаллиф ошкор этмасликни қизга айтиш керак эди.
3. Яна бир коллеждаги турмуш қурган қизни (менимча буниси ходим ё ўқитувчи) эри келиб ўқувчидан рашк қилиб ишламайсан дейди. Адашмасам бунга асос хам бор эди (дераза олдида мен учун нимага тайёрмисанмией девотувди адашмасам) . Ўлар энди, коллеж ўқувчилари билан оиласи бор ходим ва домлалар дон олишиб юришса? Шахсан менга бу нарсалар ёввойи! Шундай воқеа бўлса хам шу нарсани тарғибот қилиб кўрсатиляптими тушунмадим? Мумкин ва бор дейилганими? Ахир бундай нарсалар бизда бўлса хам жудаям саноқли ва кам учрайдиган холатку. Асосан долзарб мавзуларга эътибор қаратиларди...
Коллежда шу ахвол бўлса, бугунги давр институтларини ёритадиган сериални унда тасаввур қиляпман...
Бўлган воқеа асосида суратга олинганми йўқми билмадиму аммо эфир орқали бу нарсага ёндошиш деган маъсулиятни кўтариб турибсизлар. Сериал мохиятидан келиб чиққан холда ундаги томошабин ёшларини ва шаклланаётган ўтиш давридаги ёшлар хақида экан алохида эхтиёткорлик билан ёндошиш керакмасмикан? Бундай сценарийни аввал педагог ва психологлар билан маслахатлашиш керакку.
Битта ман шунақа тушундимми ё адашдимми?
"Эта какая-та сексуальная революция! (с) х/ф"Служебный роман" | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 13704 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |