МАКРО супермаркетига тез тез кириб харид қилиб турамиз ва куни кеча шу маркетдан нарсалар олиб кассага келганимизда, ёнимиздаги кассада бир эркак беш олти турдаги ичимликлар ва икки баклашка кока-кола ичимлигини кассага қўйганида кичик низо келиб чиққани гувохи бўлдик. Маркетнинг қўриқчи хизматидан бир йигит, халиги эркакка битта кока-колани ташлаб кетишини талаб қила бошлади ва (негадир) бу ичимликни биттадан ортиқ сотиб олиш мумкин эмас деди...
Очиғи нафақат у харидор учун, балки биз учун хам бу холат кулгулик, хам мантиқсиз ва ғалати туюлди.
Хеч нарсани тушунмаган харидор киши бироз олишдию, шартта кока-колалар билан бирга хамма харидини кассага ташлаганча маркетни тарк этди...
Ғалати... худди бир уруш давридек нонни тақсимлаб берадиган даврдиек... Аммо бу оддий бир кола бўлса... Нимасига чеклов?
Сотиш учун қўйилган бўлса, текингамаску чеклов қўйсанг. Унда нима мантиқ сотувга чиқариш?
Дефицит бўлгани учун хаммага етсин деган фикрда бўлса, унда бу нон, ёки бошқа инсоният учун мухим махсулот бўлса тушуниларди..аммо кока-кола...
Хех! Бир ичимликка сохта обрў шартмикан?
Кола ўзига нондек азизликни талаб қилмоқда(ми)?
А ман коладан кўра пепсини хуш кўраман.))
|