01:57 Клипларингни кўрай, кимлигингни айтаман) | |
Айрим "ижодкор"ларни ижод намунасини кўриб, аслида уларни кенг оммадан яшириш керакмикан деб ўйлаб қоламан. Қалби соғмикан ўзи? Фантазиялари нега бу қадар ёвуз фикрларга тўла экан?
Биламан, жавоби хам тайёр: Вой бу тарғибот, олдини олиш ва хоказо... Лекин зўравонликни хам тарғиботи бордир? Айрим хонандаларни клипларини аксариятида ўлдириб кетади, зўрлайди, уради, боласини етимхонага топширади, ота-онасини қариялар уйига ташлайди, мошина уриб кетади, қамайди, ногирон бўлиб қолади, ўзини осган ва хоказо... Бу ички рухий носоғмлик фантазиясими ё Чикатилосифат ички ширин манякликни завқлантириб қондириб туриш? Ижодкорлар сал телбароқ бўлади дейишарди, энди бу қадармасдир? Атас!-ку буёғи.
Қанча ўзинги фаришта кўрсатма, ижод намунанг барибир қора қалбингни намоёнлаб турса керакмикан деб ўйланиб қоламан гохо. Ахир барибир аслинг кўриниш бераверади, айниқса ижод билан шуғулланганингда у янада ўзини билдириб қўяверади. Кетма кетлик, давомийлик...танлаган рангларигача керак бўлса.
Нахотки атрофимиз шу қадар қабихлик, ёмонлигу зўровонликдан иборат?
Твни томоша қила туриб, ўзга давлатларда бўлаётган нарсалардан Ватанимиздаги тинчлик ва фаровонликдан шукр қилиб қувонай десанг, мана шундай нереал ёвузликлар акс этган қора клиплардан дилинг хира бўлади. Нимани томоша қилиб хордиқ чиқаришни билмайсан. Яна зўр бериб промо қилинаётган клипларни ахволи салбийликни рекламаси! Шу салбий сахналарга тўла клипларни машхур ва рейтингдаги хонандалар номи орқали кенг оммага сингдирилаётгани эса жамиятимиз учун катта фожеа бўлса керак.
Қўшиқ ва клипдан одам хордиқ чиқариб бахра олишни истайдику. Ўсиб келаётган ёшлар нимада тарбияланяпти? Қандай клиплардан хордиқ чиқариб маънавий озуқа оляпти? "Ёмонликни қилманг!"- тушунчасидаги тарғиботга хам турлича ёндошиш мумкин экан. Максимум позитивни ўзи салбийликни ютиб юборгудек бўлса мана шу эмасми ғалаба? Ахир хаёт "Ўлдир, зўрлан, калтаклан ва ташлангандан иборатмаску.
Клип дегани хам "Оталар сўзи ақлнинг кўзимаску". Кўрсатувлар ўз йўлига аммо ёшлар эргашаётган рейтингдаги хонандаларнинг клипларидан нима ТАЪСИР кучи бўляпти? Қора салбийликдан озуқаланиш керакми? Кўзларни нима билан озуқалантириш керак? Қалбничи? Сенинг қалбингда хўрланиш ва маняклик аломатлари тўла барқ ураётган бўлса, аноним тарзда психиатрга учраш керакдир? Шартми бузуқ ва ёвуз фантазияларинг билан одамларни кўнглини хира қилавериш?
Бу борада Райхонга балли дейиш мумкин! "Орзуингга ишон", "Табассум қил" қўшиқ ва клиплари росмана позитив улашадиган ижод намунаси, "Юрак уради" клипидаги болакайлар ва мана бу сўнгги "Не бўлар?" қўшиғида хам янада ижобийлик хис қилинади... Юқорида айтганимдек ижод намунасидаги кетма-кетликданам уни ички шахсини билса бўлса керак. Масалан, Манзуранинг клиплари ва қўшиқларидан хамиша эхтирос сезилади. Романтика, мухаббат ва оловли хиссиётлар . Муниса Ризаева хақиқий драйв, энергиялар уммони. Ундаку фақат позитив клиплар. Қаранг, хар бир ижодкорни АКСАРИЯТ ижод намунаси билан унга умумий бахони бериш қийинмасдек.
Ёки Юлдуз Усмонованинг сўнгги "Ёнингдаман" клипини олинг... Кимларгадир велосипед хайдаганию, турмуш ўртоғи билан романтик холатни кўрсатгани эриш туюлгандир, аммо хаммани хам шу ёшда мана шундай романтика тарк этмаса нақадар бахт? Шу ёшида хам қалби романтикага тўла. Хақиқий севиб севилиб яшаётган инсонгина уни экранга олиб чиқишга хам чўчимайди. Ошинг халол бўлса дегандек)) Клипни ўзи фақат позитив, қўшиқданам клипдан хам кайфиятинг хам кўтарилади, дилинг хам яйрайди. Икки ва уч маротаба кўришга ундайди.
Суицидал ва салбий сахналари мавжуд клиплар ё депрессияга мойиллар учун хуружини туттириб касалини ривожлантиришга хизмат қилади ё соғларни кайфиятини бузиб, бошқа бу клипни кўрмасликка ундайди. Жа бўлмаса маняклар учун яхши қўлланма сифатида ўтайди. Қайта қайта кўриб завқланяптими демак қора ниятлилар ўз ниятига етган.
Ижодкорни ижод намуналари кетма-кетлиги қайсидир маънода ўзини хаёти, фикрлари ва ички дунёсини хам намоёнлаб туради. Кимлар ўз комплексидан клип тугул фильмда хам фаришта ролига интилаверадию, аммо умумий ижод намуналаридаги кетма-кетликдаги аксарият салбий сахналари билан мана шу ИНТИЛИШ сабабини билдириб қўяверади. Касалингни яширсанг клипинг ошкор этади.:) Фақат ошкор этса майлига, аммо бошқаларга сингдиришга ва уларга хам раво кўришга хақлимикинсан?
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8804 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 32 | ||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |