Биласизми уни клиплари нега зўр? Чунки у ўзи ролиниям зўр ўйнаб беради. Уни мақташни истамайман, чунки ундан жахлим чиққан, биру-бир: уни хам албатта! Жахлдаги гапирилган гапларни қиймати йўқдир ва у алохида мавзу. Гап хозир уни клипи ва ундаги роли хақида.
Бугун кўрдим у клипингни. Балки янгидир, балки эски... лекин энди кўрдим...ва сен билан бирга хаммасини хис эта олдим.
Нима учун у клипни етарлича ёритишмади? Нима учун журналистлар у клипдаги шунча хисиётларни КЎРА, СЕЗА олмади? Клипга кетган маблағ эмас, ундаги хислар туғёни ва кетган туйғуларни нахотки билишмади?
Гохо зўр ижодкорларни айримлари билан гаплашмаслигим яна бир зўр ижод намунаси яралишига тўсқинлик қилади... Ўша зўр ижодга нисбатан зўр ижодий мақоласи! Нокамтаринлик эмас, шунчаки мен ўша хисларни кўра олганим ва сеза билганим учунам сўз билан уларни таърифлай олишимни биламан. Бошқалар халиям ёритмагани бунга далил... кўришмаган...сезишмаган ёки ёритишга эринган...истамаган ...рухсат беришмаган балки.
Хозирги рейтингни хам фарқи йўқ аммо асрларга татигулик яшай оладиган шундай ижод асарларини яратавер, чунки улар бир маротаба кўриладиган ёки минг маротаба айлантириб едирилиб кейин унутиладиган тоифасида эмас, улар шундоғам яшайди. Орадан йиллар ўтиб хам сенга одамларнинг мақтовлари билан акс-садо бериб тураверади.
Чунки унда хиссиётлар намоёнланган, демакки жони бор! Яшайди!
У ким ва нимага жахл? Фарқи йўқ у айбдорми ёки мен, юлдузлик ғурурини эплай олмаслигими ёки танқидни қабул қила олмаслиги, мени тилим аччиқлигими ёки танқидда кўпинча чек-чегара билмай бузибла ташлашда муносабатлар кўпригини хам бузиб ташлашимми... Лекин нима бўлса хам хақиқат бир: муносабатларимизни хозирги тақдирида афсуслар менга ва унга эмас...ИЖОДГА!
Инсонмизда... хиссиётларга берилганмиз... шу учунам бир-биримизни ижодимизни оммага тан олмасакда ўзимиз учун биламиз! Инсонни хиссиёти бўлмаганида муносабатлари хам бузилмасди, лекин ижодиям бўлмасдида...
Клипинг зўр чиқибди, рольни зўр ўйнаб барча туйғуларни аъло даражада етказибсан! Кўрдим, сездим.
Омма олдида ўзингни кўпинча эплай ололмайдиган шахс сифатида эмас, мана шу ижодда чек-чегара билма! Қоида ва тартибларни ўша ерда бузиб ташлайвер! Исён қил, ғалаён эт! Кул, йиғла, юзтубан йиқил керак бўлса тиз чўк! Микрофон ва камера олдида қалбингга озодлик беравер!
Умрларга хоким ва табиб хам эмаслигим учунам яшаш борасидаги тилагим ижодларингга!
Боғбон эмасману аммо ижодинг гуллашидан кўра у ўз лойиқ меваларини беришини тилайман! Гуллашда эса бу тушунчага хос бари ўзингда мужассам! Ўзиндан то ижодинг ва хиссиётларинггача!
Шу учунам клипларинг зўр!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
тушунвол ким нима тугрисидалигини