Бош сахифа » 2019 » Март » 30 » Китобчелленджда "Ўзбекконцерт" илғор.
16:08
Китобчелленджда "Ўзбекконцерт" илғор.

#kitobchallenge, #kitobhadya хэштеги остида ижтимоий тармоқларда таниқли шахсларнинг китоб тарқатаётганига кўзингиз тушган бўлса керак. 

 

 

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Президентимиз ташаббуслари билан бошланган хайрия ишларига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги айрим мактабларга китоблар совға қилинди.  

 


Жумладан, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров бошчилигида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов ва хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 248-сон мактабига ташриф буюришган бўлсалар, Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Ғуломжон Ёқубов ва бошқалар Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги 6-сонли мактабга боришиб, шахсий кутубхоналаридаги турли жанрдаги адабиётлардан мактаб кутубхонасига совға қилишди.

 

 

 

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева пойтахтимиздаги 241–сон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова 299-сон,  Жаҳонгир Позилжонов 278-сон мактабларига боришиб, бир қанча китоблар совға қилишди. Эътиборлиси, улар бу тадбир орқали ўқувчилик даврларини ҳам завқ билан эсга олишди.

 

 

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан мазкур акцияда нафақат пойтахтдаги санъаткорлар балки вилоятлардаги хонандалар ҳам иштирок этишлари режалаштирилган ва хозирга қадар  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов ҳамда хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Фарғона вилояти бўлими ходимлари билан мактабларга бориб, #kitobchallenge, #kitobhadya хэштэги остида ўтказилаётган китоб улашиш тадбирида фаол қатнашишди.

 

 

ВИДЕО ЮТУБдан

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 1408 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: uzbekkoncert, kitobhadya, uzbekkonsert, ozbekkoncert, ozbekkonsert, kitobchallenge

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!