Яна кимлардир, кишнаса кишнабди, "зато" фонограмма эмас! деган.
Филлипиндаги "Машхурлик онлари" телелойихасида "big mouth" (катта оғиз) тахаллуси билан иштирок этган бу хонандами кишнардами, инсонми ё махлуқми хуллас, ғалати намоёнланиши билан 2010 йил хаммани шокка туширган экан. Жинсиям ноаниқмией...фарқлаш қийин)
"Катта оғиз" 2013 йилдаги Росиянинг "Минута славы" финалида хам иштирок этган.
2014 йилдан оммалашаётган бу видеога, айнан 2014 йил от йили бўлганига, кўпчилик отларга боғлиқ интернетда излаётган нарсалар сабаб, дуч келиб, энди янада оммалашмоқда.
Унинг аввалига хи хи хи хилаб, кейинига кишнаши, қақиллаши ва охирига бориб яна бир қанақадир жонзот ё махлуқларни овози билан қиқиқиқлаб "замыкатся" қилиб қолиши эфирга кетаётган пайти, экранда огохлантирув титри пайдо бўлади (Россия твсида). Сахнада буксовать қилаётган хониши, йўғэ, бу сўз умуман тушмайди, ариллаши давомидаги кишнаши унинг асосий фишкаси бўлиб қолмоқда. Башараям отлашиб кетади ўзиямэй. Яхшиям яна жилпонглаб ирғишлабам бермади, унда жамийки яқинроқда бўлган отлар югуриб келиб...ишқилиб.
Интернетдаги хабарларга кўра, у ит-кучук ва мушук каби овозлар чиқаришни хам қойиллатармиш. Бу кишнарданинг кейинги хити эшшак бўлиб ханграш бўлса хайрон қолмаслигим мумкину, аммо у қўшиғини тингламаслигим аниқ! Зеро, у ханграшга яқинроқ бўлганлари ўзимизда хам етарли)))
Мазкур видеони асаби таранглар, психикаси жойида бўлмаганларга ва балки пешоб йўллари бўшроқларга кўриш таъқиқланади))))
Бошқа тарафдан унинг ўзига хос "зараза" тарафи бор, нимасидир билан қайта кўришга ундайди, шу кишнашигача бўлган куйлашлари айниқса, ва хатоки видеодан кейин кўпчилик "хи хи хи хи"лаб қолиш эхтимоли хам юқори. Масалан ижодий жамоамиздан айримлари хануз хихиланиб қолганлиги хозиргина маълум бўлди.))