20:01 Кино олами: Каламушлардан шер афзал! | |
Нима учун бугунги аксарият фильмларнинг асосий фишкаси фақат мошина уриб кетиши ва қабр устига ётволиб йиғлаш экан-а? ТВМдаги фильмлар рекламасидан у фильмни кўриш эмас, ўша фильм ижодкорларини устидан кулгингиз кела бошламоқда. Шу қадар примитив ва тор доирада моғор босиб кетилганки, бир нарса хар бир фильмда турли актерлар ва турли тарафдан суратга олиниб қайтарилмоқда. Клипларда хам шу ахвол. Шартта мошина уриб кетаверади. Дуч келган жойда ва хаттоки уйини эшигини олдида мошина уриб кетармишде. Махаллани ичи бўлса, йўлда туриб гаплашиб турган қизни ёнига келиб ургунча қараб тураверадими, сезмайдими мошина келаётганини? Мошинаям кўрмайдими бир торгина кўчани ўртасида турган одамни? Шунақанги примитив тарздаги фишка-ки... Режиссерлар ўрганиб олган фишкаси шу бўлиб қолган ва хар ким ўзича шу нарсани намоёнлаверади. Одам қилган ишни одам қилади, бемалол юқори савияли фильм қилса бўлади, фақат бахонани пулга тақашади. Ахир ўзини чўнтагидан тўламайдику, хомийлар бўлса, уларга нима фарқи бор нимага тўлаш? Гап очкўзликдаги қўрқоқликда! Юзи реклама қилинган актерлар билан комедия олмасам, соққа қилолмайман дейиши аниқ. Комедияга одамлар боряптими, бачканалик еяптими, ха бўлди шуни ушлаб олишган. Ўз фикридан мосуво очкўз ва примитив кино олами! Кино устунидаги янги рахбар Жахонгир Қосимовнинг Президентимизни кино санъати олдида қўйилган вазифалари хақида ва фильмлардаги ўтакетган бачканаланиш, хусусан "Дисководингга дискимни тиқаман” каби қўпол сўзларни фильмларда ишлатишга чек қўйиш, комедия деганда ўша "Махаллада дув-дув гап” фильмида хам қўпол иборалар ишлатилмаган ва асрлар давомида қайта-қайта кўрилаётган бўлса-да кулдира олаётганини далил сифатида келтирганини эсладим. Тақлидлар борасида Жахонгир Қосимов хориж фильмларидан тақлид тугул, бефаросатларча кўчирилган ва оригинал фильмдан кўра расво қилинган фильмлар борлигини хам эътироф этганди. Шу ўринда
яқиндагина сайтимизда келтирилган "Хазон”
фильмини айтишим мумкин. Мусиқа оламику плагиатдан ўлиб бўлди, энди бу бемалол ва безбетларча кино оламига кирмоқда. Гильдия эса ютуб каналлари ва мобил операторлари билан банд. Фақат бир тарафлама муаллифлик хуқуқи, роуминги йўқ, ўша мусиқаларни муаллифлик хуқуқи бузилаётганига кўз юма туриб , энди фильмлар оламида хам маъсул бўлаётганида бу нарсалар хақида жиддийроқ бош қотириш вақти келгани таклифни киритган бўлардим. Жахонгир
Қосимов фикрига қўшиламан, сабаби Республика миқёсида чиқаётган фильм бу катта
маъсулият! Эфир бу гипнозку! Хар бир ижодкорни, "Ха, ижодини қўллаб қувватлайлик" деб айнан эфирда ўз тажрибасини намоёнлаш бўлаверса, унда ўқув муассасаларидан,
то тажриба стажлари нима учун? Унда институт тугул мактабни хам битирмаганлар шартта
экранга чиқиб ўз ижодини намоёнлайверсин? Халқни онгини истаган одам бошқараверса, унда
нима учун мактаб, институт, мастер класс тушунчалари, тажриба ва стаж
тушунчалари? Хаммасини тарихдан ўчириб ёпиб ташлаш керакмаску! Тўртта
соққакаш чўнтагини санъатдан устун
тутиб, халқни ичидан емирилишига сабабчи бўладиган холатни ўйламай , икки уч
холатни кўпиртириб бориб, истаган жойига арз қилаверса... Яхшиям ниқоби бор "Ёшларга имконият
керак!” Халққачи?
Ёшларга имкониятмас, соққа керак давр кечмоқда кино оламида ва бунда дипломсиз
бўлса хам, ижодкор бало баттар
бахоналари мутлақо керакмас. Дипломи
бўлмаган устозларни санаб ўтиш хам ортиқча, зеро улар асар яратишган, ёриб чиққан ва
исботлай олган. Мени дипломим йўқ, лекин ижодкорман, ана ижодкорлар бўлган деб
йилига 100та фильм қилиб биронтаси асар даражасига чиқолмаганга қандай яна
имконият керак? Имконият берилаверса , халқ нима "под опытный кролик”ми истаган одам
иқтидорини халқ устида тажриба қилаверса? Унда мактаб,
институтларни рости хам ёпиш керак. Хамма ижодкор хаммага имоният керак! Хақиқий ижодкорни мутлақо маълумоти бўлмаса
хам БИРИНЧИ ИШИДАЁҚ ИСБОТЛАБ ЁРИБ ЧИҚАДИ! Биринчисида хам, иккинчисида хам
бўлмадими , бўлди узр, кейинги тажрибаларни ўз уйингда хола холакасим ўйнаб
тажрибангни орттир! Нечего засорять мозг народу! Ана, Ўзбекнаво хонандаларга лицензиясиз 5та қўшиқ ёзиш хуқуқини берган, демак текширув ва имконият бор, лекин кино оламидек ЧЕКСИЗмас! Кино оламида нима учун ижодкорлик текширув ЛИМИТИ йўқ? Бадиий кенгашда психологлар бўлиши кераклиги хақидаку жимман. Вахоланки бутун бошли Республикага чиқаётган фильмни хар тарафлама таъсирини хам ўйлаш керак! ТАРАЛАБЕДОД
даври албатта хусусий фильм ижодкорларига мухим, сабаби кино санъатини бизнесга
айлантириб бўлишди, энди фильмдаги савия
хақида гап кетганда уларга ёқмаяпти, албатта
бизнес бор жойда нафиг савия?))) Бош кўтарадида , ойига фильм олиб пуллаб ётганидан кейин шартта савия талаб қилинса. Буёқда
кинотеатрларга мактабдан болаларни йиғиб олиб келаверса, буёқдан реклама
гипнози едирилиб турса, соққакашлик авжида! Санъатни ким ўйлаяпти? Келажак учун
фильмлар қани?! Жахонгир
Қосимов қизиқ бир фактни келтирганди.
Адашмасам, 20 йиллардан то 90 йилларгача 235тагача фильм суратга олинган
бўлса, 2005 йилдан эса 278дан
зиёд фильм суратга олинган. Ривожланиш сон билан эмас, сифат билан белгиланмайдими?
Ўзбек киноси аввал хам бўлган, хозир энди оёққа туриб ривожланаётгани йўқ! Фақат аввал кам ва сифатли бўлган, шу сабабли хам у фильмлар керак бўлса асрлар оша етиб келмоқда. Хар ой 10-15та туққан каламуш қаердаю, йилига бир туққан шер қаерда?! Афсус...бизни кино оламимизда хаммаёқни каламуш босиб кетди...бир хил каламуш фильмлар...хар тарафлама каламушга хос фильмлар! Хонтахта тушунчаси аста секинлик билан ўз номини шу емирувчига бўшатиб бермоқда. | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 23729 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |