• Cиз Мехмон | Гурух "Мехмон"Ассалому-алейкум Мехмон!
  • Менинг сахифам
  • Рўйхатдан ўтмоқ
  • Чиқиш
  • Кириш
  • RSS

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
 

  • Бош сахифа
  • ФАХРЛИ ИНСОН
  • Суратгох
  • МОНОЛОГлар
  • Биз
  • Жавоблар
  • Jumanji
  • FANFORUM
  • 2007-2008й архивлар
  • Овоз бер!
  • Хикоялар
*[Барча саволларга жавоблар]* Барча Mp3/Video * * * * * * * Instagram * Сайт мобил тури*

ღ

ℂ⋆

φ

Махмадона

Читать @Sayyodcom

Бош меню

  • Бош сахифа
  • ФАХРЛИ ИНСОН
  • Суратгох
  • МОНОЛОГлар
  • Биз
  • Жавоблар
  • Jumanji
  • FANFORUM
  • 2007-2008й архивлар
  • Овоз бер!
  • Хикоялар

Бўлимлар

Adolatsiz haqiqatlar
Arhiv
Baxs| Tanqid | Janjal
BeshBet
Din
Duel
Expresso
FIKRiston
Hit-Parad
Ijara qo'shiqlar
IJODiston
IMPRO-TK
Jonli ijro
JuMaNjI
JurYuldus
Kaktusso
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil
Kundalik-shou
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu
MP3|Video
Muhlis Minbari
Ovoznoma
Luiza bilan
Premyera
Prikol
Paparacci-ppc
Podstava
Realiti shou
Retro
Sayyod-show
Sport
Shantaj
Videoloyiha
Shunchaki qiziq
Suhbat | Intervyu | Reportaj
Tabriklar
Taqdimot
Hayriya| Akciya | Tadbir
Turk shou-biz
TV | Teatr, Kino.uz
Yangiliklar
Yulduzning qo'shnisi
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU
Radio Grand bilan

FanForum

Ўйла Изла Топ!;-)

Ишқ манзили

Мавзулар архиви

  • 2009 Декабрь
  • 2010 Октябрь
  • 2010 Ноябрь
  • 2010 Декабрь
  • 2011 Январь
  • 2011 Февраль
  • 2011 Март
  • 2011 Апрель
  • 2011 Май
  • 2011 Июнь
  • 2011 Июль
  • 2011 Август
  • 2011 Сентябрь
  • 2011 Октябрь
  • 2011 Ноябрь
  • 2011 Декабрь
  • 2012 Январь
  • 2012 Февраль
  • 2012 Март
  • 2012 Апрель
  • 2012 Май
  • 2012 Июнь
  • 2012 Июль
  • 2012 Август
  • 2012 Сентябрь
  • 2012 Октябрь
  • 2012 Ноябрь
  • 2012 Декабрь
  • 2013 Январь
  • 2013 Февраль
  • 2013 Март
  • 2013 Апрель
  • 2013 Май
  • 2013 Июнь
  • 2013 Июль
  • 2013 Август
  • 2013 Сентябрь
  • 2013 Октябрь
  • 2013 Ноябрь
  • 2013 Декабрь
  • 2014 Январь
  • 2014 Февраль
  • 2014 Март
  • 2014 Апрель
  • 2014 Май
  • 2014 Июнь
  • 2014 Июль
  • 2014 Август
  • 2014 Сентябрь
  • 2014 Октябрь
  • 2014 Ноябрь
  • 2014 Декабрь
  • 2015 Январь
  • 2015 Февраль
  • 2015 Март
  • 2015 Апрель
  • 2015 Май
  • 2015 Июнь
  • 2015 Июль
  • 2015 Август
  • 2015 Сентябрь
  • 2015 Октябрь
  • 2015 Ноябрь
  • 2015 Декабрь
  • 2016 Январь
  • 2016 Февраль
  • 2016 Март
  • 2016 Апрель
  • 2016 Май
  • 2016 Июнь
  • 2016 Июль
  • 2016 Август
  • 2016 Сентябрь
  • 2016 Октябрь
  • 2016 Ноябрь
  • 2016 Декабрь
  • 2017 Январь
  • 2017 Февраль
  • 2017 Март
  • 2017 Апрель
  • 2017 Май
  • 2017 Июнь
  • 2017 Июль
  • 2017 Август
  • 2017 Сентябрь
  • 2017 Октябрь
  • 2017 Ноябрь
  • 2017 Декабрь
  • 2018 Январь
  • 2018 Февраль
  • 2018 Март
  • 2018 Апрель
  • 2018 Май
  • 2018 Июнь
  • 2018 Июль
  • 2018 Август
  • 2018 Сентябрь
  • 2018 Октябрь
  • 2018 Ноябрь
  • 2018 Декабрь
  • 2019 Январь
  • 2019 Февраль
  • 2019 Март
  • 2019 Апрель
  • 2019 Май
  • 2019 Июнь
  • 2019 Июль
  • 2019 Август
  • 2019 Сентябрь
  • 2019 Октябрь
  • 2019 Ноябрь
  • 2019 Декабрь

Сўровнома

Кимнинг мухлиси кўп экан?
Результаты | Архив опросов
Всего ответов: 1576

эшик

ТАРТИБ

Архивдан тасодиф:

  
Фильмистонда нима гаплар?  
  
Хукм кучга кирди, Ойдин билан боғлиқ можаролар эса..  
  
Сен, ха сен! Сен хали машхур бўлмоқчимисан? Унда яхшилаб ўқиб чиқ!  
  
Ёндиради, куйдиради...Лолагина  
  
Shahzoda - Can you feel it. Видео.  
  
Согдиана ва Райхон кимсиз?  
  
Жума овози-7  
  
ҚС: Шахзодага нохақлик, Шохруххон "Мега-планет"ни бошига кўтарди  
  
Реклама йўқ, концерт туғулган кунга ўхшаш... Назархонни қандай кутиб олишди?  
  
Мана кўрсатай, сен англа!  

кИмлар?

Хозир шу ерда: 19
Мехмонлар: 19
Рўйхатдагилардан: 0
Бош сахифа » 2016 » Март » 11 » "Ким эдигу ким бўлдик!" мажлисдан эмоциялар уммони!
11:04
"Ким эдигу ким бўлдик!" мажлисдан эмоциялар уммони!

Бу тадбирга хамма бирдек стандарт равишда ёндошиб ёритган бўлса биз эса борича ва керак бўлса яширинган тарафларигача тақдим этамиз. Зеро айнан ўша тарафларида хақиқатлар жавлон урмоқда) Хақиқатлар, эмоциялар ва хоказо! Айнан уларга эътибор қаратилса натижалар ижобий бўлади. Ижобийга интилмоқдан кўра унинг йўлидаги салбийларидан халос бўлмоқлик ижобий маррага йўлни очиқ қилади деб хисоблайман. )

Шахло Қодирова ва Нодира Махмудова олиб келишган видеорепортажни кўриб шунча эмоциялар қандай қилиб бир жойга  сиғдийкин дебман) Афсуски видеони хаммасини монтажда қолдира олмайман, лекин асосий ва қизиқлари қолдирилди. КЕРАГИ!

 

Масалан катта актерларимиздан Теша Мўминовнинг Ватан хақидаги фикрлари...Шу ёшда шунча сўзни адашмай бир нафасда айта олиш бу буюк санъат бўлса керак. Албатта актерда образга кириб кетилади, бу монологми, рольми ё фикрми фарқлаш қийинроқ кечади, лекин қаранг қандай шижоат! Эмоциялар вулқони! Қаеридадир қўрқибам кетдим.  Бу танқид эмас, бу реал мени ижобий хайратлантирган онлари бўлди. Таъсир кучида буям. Шу ёшда мана шундай фикрларни текис, равон, яна камига давления ошишини ўйламай шундай эмоциялар билан айта олишга фақат хавас қилса арзийди. Илойим хаммага насиб қилсин шу ёшда мана шундай нотиқлик билан гапиришни. Хозирги ёшларимиз икки сўзни бир-бирига улаб гапира олмаётган пайти ва айниқса ўша тарғибот ишларида ёш хонандаларимиздан аксари  "қиииийқ ғн ғн др др қиииийқ"ланиб  дудуқланиб турганида шундай ёши улуғларни нотиқлик санъати албатта хайратлантириб ажаблантиради. Демакки тарғибот ишларига актерлар ансамбли тўғри танланган.

Бу нарсани кўпроқ  Мирза Азизовда хам айтиш мухим! Чунки тадбирда энг реал гаплару реал танқидларни хам айнан Мирза Азизов айтди. Образдан холи ва реалроқ . Бироз чуқурлашибми, адашибми, хаяжонланибми хуллас сал сирпаниш бўлдию, уни видеога киритмадик. Етар шунча жанжаллар, лекин ўзлариям тушундилар чоғи қаерида ортиқча бўлганини...балки адашилгани...

Хуллас Мирза Азизов тарғибот ишларига жалб қилинаётган хонандаларнинг маънавияти ва маданияти қай ахволдалигини танқид қилар экан "Юрагимдан жой бераман келсангиз"дан то "Оқ кўйлак қора шимда" қўшиқларини ижрочилари ва хаттоки қоғозни исроф қилаётган қўштирноқ остидаги шоирларни хам аёвсиз танқид қилди. "Уларни насл насаби ким? Уларни тарғиботи эргаштира оладими? Баттар бузиб келишмайдими?" (видеода бор)

Шунингдек Жахон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети рахбариятидан тарғибот онларида "қисқароқ қилинг" дегани билан боғлиқ қизиқ воқеа хақида хам видеода бор. 

Деярли 20-минутлик видеодан театр катта актерлари Теша Мўминов ва Мирза Азизовларнинг фикрлари ва юқорида айтилган танқидлари  билан танишасиз .

 

Ютубда томоша 

 

Репортажни батафсил ёзма турини эса Шахло Қодирова шахсий фикрлари билан тақдим этади:

 


 

 

Шахло Қодирова:

Ўзбекистон миллий матбуот марказида 10-март  соат 14.00 да Тошкент шахридаги таълим муассасаларида ўтказилаётган “Ким эдигу  ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзудаги тарғибот тадбирлари бўйича ушбу тадбирнинг ташкилотчилари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

   Ушбу мажлис бошида бу тарғибот тадбирлари хақида қисқача таърифни Маданият ва спорт ишлари вазирлиги – Ёшлар маданият ва санъат маркази директори Узаков Жамолиддин Эркинович  бериб ўтди. Бу тадбирларнинг бошқа тадбирларга нисбатан каттароқ эканлигини, унинг Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси хамкорлигида ташкил этилаётганидан хам билса бўлади. Лекин

   Мажлисда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавият ва маданият ходими, ёзувчилар уюшмасидан ташриф буюрган шоирлардан ва тадбир ўтказган мактаб ходимларидан сўзга чиқиб, ташкил этилган тадбирлар тўғрисида фикр билдирилди. Хуллас хаммаси яхши)

 

   Шахсан мен учун, театр актерларидан фикрлари айтилганида мажлисдагилар уйғонишгани сезилди. Булар Теша Мўминов ва Мирза Азизов. Теша Мўминов тарих хақида чиройли гапларни таъсирли қилиб айтган бўлса, Мирза Азизов ушбу мажлиснинг бошқа иштирокчиларига нисбатан реалроқ ходисаларни ва хатто ўзининг танқидларини хам келтириб ўтди.  Албатта, мавзу жиддий. Чунки тадбирнинг асосий мақсади ёшларда ватанпарварлик хиссини уйғотиш, уни чуқурлаштириш, уларни хар хил диний экстремистик харакатларга қўшилмасликлари, бундай салбий иллатларнинг  оқибатлари хақида ёшларга реал тушунча бериш бўлганидан кейин,  тарғиботчининг ўзида бундай билимнинг етарли бўлиши мухим. Ўзида бўлмагандан кейин тарғибот хам мактаб ёки лицей болалари учун тушунарсиз ва зерикарли бўлиши табиий. Тадбирнинг, айтилишича, ўта кенглигини хисобга оладиган бўлсак, ундан кутиладиган натижа хам ва реал натижа хам шунчалик бўлиши керак. Тадбирдаги ташкилий гурухлардаги хар бир иштирокчи хам бундай тушунчаларга эга эмас, шахсий фикрим.

    Тадбир учун махсус тайёрланган видеоролик хам қўйиб берилиши кўзда тутилган экан, қўйилди хам, бироқ техник носозликлар туфайли видеони томоша қилиш қийнчилик туғдирди. Шундай жиддий мажлисларда хам оддий носозликлар бўлиб турадиде ва албатта умумий ташкилий ишлар бундай эмас  деб умид қиламиз)

      Мажлис  давомида бошқа “ёмон” фикрлар бўлмади) қатнашганларнинг асосий қисми ўзининг фикрларини, таклифларини айтиб ўтди. Баъзилар хатто ўзларини мақтаб хам ўтишди (очко йиғамиз, очко!))

 

Танқидлардан “рухланган”  костюм сохиби камтар-ул хонанда Анвар Собиров, ўрнидан туриб, (хатто ўзининг кийимини мисол хам қилдиде, шундай кийиниш керак дегандек)) ташкилотчилар қаторидаги ўзининг хамкасблари орасидан тадбирга мос бўлмаган кийимларда келаёттганларга эътироз билдириб ўтди. “Бизлар шу тарғибот  тадбирини ташкил қилган катта катта ташкилотларнинг юзи бўлиб қатнашаяпмиз, ёшларга ўрнак бўлишимиз керак, орамизда эса джинси шимлар ва аждар расми туширилган футболкада келганлар хам бўлди. Биз албатта тадбир учун мос кийимларда бўлишимиз керак” деб ўтди ва тадбирнинг сўнгги кунларида қўшиқ куйлаш билан боғлиқ техник қийинчиликларини айтиб, ташкилотчилардан тадбир ўтказиладиган жойларда ёшлар учун бемалол қўшиқ айтиш учун шароитларни яхшилашни ва бунинг учун агар керак бўлса, моддий томонини ўзлари қоплашга тайёр эканликларини айтди. Ким ўзини мақтади кимни эса мақташди дегандек Мирза Азизов эса хонанда Акбарни мақтади. Видеодан кўрарсиз

 

 

    Савол берганлар орасида бир талабанинг саволи ёдимда қолди. Талаба шу тарғиботчиларнинг орасидан бир инсонни айтиб, “Тарғиботларидаги сўзларига зид холда хозир уларни клипларда тўп тепиб юрганларини кўряпмиз ва яна бир фикрим, телевидениялардаги сериаллар ёки бошқа кўрсатувларни текширадиган махсус гурух ташкил қилинса” деганида, мажлис иштирокчиларидан, адашмасам, ёзувчилар уюшмаси ходимларидан бири савол берган талабага нисбатан мавзудан четлашгани учунгина унга қарши фикрини айтиб ўтди ва унга айнан шундай мавзудаги мажлисга бориб фикрини айтиши кераклини билдирди. Вахоланки, ташкилотчилар орасида бу мавзуга қараши керак бўлганларнинг хаммаси  бор. МегаАкция эдику ахир!

     Умуман олганда, мана шу талабанинг саволини бироз ўзгартириб, батафсилроқ айтмоқчиман: “Бундай тарғибот ишлари албатта яхши, ундан яхши натижа кутилади хам. Унга кетган вақт, мехнат.. буларку майли, лекин(!) Бу тарғибот тадбирлари шу мактаб бўладими, лицей колледжда, ўтказилса йилига 2-3 маротабадир. Бу 2-3 маротабалик тадбирдаги берилган тушунчалар ёшларга қанчалик таъсир қиладию, уларнинг хар куни кўрадиган сериалларию клипларининг таъсири қанчалик? Ва хар кунги олинган тушунчани улар шу 2-3 маротабада енга олишадимикан?!

    Шундай катта мақсадларни ўз ичига олган тадбир ўтказилаяптими, хар томонлама ўйланган ва пухта бўлиши керак. Бўлмаса, хар қанча катта ва концепцияси хар қанча идеал тузилмасин, натижа бўлмаса хаммаси бир пул. Унга кетган вақт хам, ишчи кучи, айтилган сўзлару қўйиб берилган овози эштилмас  ролик ва  шунчаки суратлар жамланмасилигича қолаверади.

      Доим, энг мухими натижа! Буюрилди ва ўтказилдиси эмас.  Шахсий Фикр!  

 

 

Шахло Қодирова ва Нодира Махмудовалар тайёрлашди. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod

Барча изохлар: 17
1Спам
1 Hilal   (11-Мар-2016 12:48)
Shunaqayam ğalati nom beriladimi KIM EDIGU KIM BOLDIKmush. Oldinam kim bogan bose hoziram öshamiz. Esiz hammani vohtini olishipti

0Спам
2 dinakan1990   (11-Мар-2016 13:53)
Яхши тема танланибди. Узбекистон келажаги ёшлани кулида дийишган, но ёшла катга караб кетвотти. 98% ёшла бугунги кун билан яшайдиган буб коган. Чиройли кийинса, киммат телефони буса булди буб коган. Хаёт факат хужа курсинга яшашмаску шулани ёшлага тушунтириш кере. Телевидиниядиги сериаллани гапирмасаям булади. Хозиги кунда олинвотган Узбек филмларимиз хам факат шунака нарсалар. Тарбиявий жихати умуман йук. Хакикатдан олдин тепадигилани узига манавият нималиги билан таништириш кере

0Спам
3 Bakhtisher Aslonov   (11-Мар-2016 16:05)
Odamga Vatanparvarlik ruhi kiyimni qanaqa kiyish bilan kirmasligini har qanday "normalniy" odam tushunsa kerak deb o'ylayman. Bizni yopishib olgan narsamiz faqat kiyim. Artist zapretga tushsa kiyimi orqali tushadi, hatto universitetlardagi talabalarni ham inkubatordan chiqqandek bir xil qilib bo'lishdi, forma bo'lmasa darsga kirish mumkin emas emish!!! Kun issiqg'ida tomog'ingni bo'g'ib galstuk taqishing shart!!! Eeee bunaqa tomoshalar nimaga kerak o'zi bizga tushunmayman, shuncha majlisbozlik qilguncha, bo'ladigan ishni qilishsa bo'lmas ekanmi? Tursunov Sodiqova "Ayolga qasida" asarlarida qanday qilib manaviyatni yoshlar ongiga singdirish yo'llariga to'xtab o'tganlar, bu majlischilar, ayniqsa Anvar Sobirov o'sha kitobni bir o'qib chiqsa yomon bo'lmas edi.

0Спам
4 azalawyer   (11-Мар-2016 17:35)
Таълим муассасалирда маънавият нол. Эрталаб ишка келишда мактабларгна кетаетган 10-15 ёш кизлани кийимини куриб куркиб кетаман. Нима буляпти узи, ота онаси кандай килиб чикарворган уни кучага. Думбаси куринай деб туриптику юбкасини калталигидан. Рус кизлар шимда юрипти хали, узбеклар эса жуда калта юбкаларда. Мактабда успирин боллар дарс укисинми еки кизларни сонига карасинми. эххх

0Спам
5 Nodirjon Aripov   (11-Мар-2016 18:11)
Барака топила!
Агар Сила шунақа лавҳала билан ХАЛҚни таништирмасейла, бу кичкина мажлисни бўганини қаёданам билардик???

0Спам
6 jadid   (11-Мар-2016 20:59)
Tas ixdayam qo`ying videoni! iloji bo`sa

0Спам
7 Sardor   (11-Мар-2016 22:29)
Televidinya xaqida talaba juda to'g'ri gaprgan, navo kanalida 4ta xonandani kanserti aylanaversa, bir xonandani kansertidagi yopiq kiyimda chiqqan saxnalar terib olinib 2yillik kansert ni bitta qilib qo'yib beriwsa,kinoteatr kanalida faqat 10tagina o'zb kinosini qayta qayta qayta qo'yaveriwsa qanaqib bu narsaga jim qarap turiw m.m? Axr bu pazorku

0Спам
8 Мирзо   (11-Мар-2016 23:50)
Теша Мўминовга келсак...фикрлари яхши...лекин, шошмай гапирганлари маъқул...ахир халқ артисти бизга нутқни ҳам шеърларни қандай ўқишни ҳам ўргатиб қўйишлари керак-ку.Гапнинг нуқтаси қаердаю вергули қаерда билиб бўлмайди...қачон гапирсалар шу аҳвол. Мен Амир Темур спектаклини ҳам кўрганман...кечирасизу, Темур бобомизни кўп жойларда бақироққа айлантириб қўйганлар. Амир Темурдек зотлар сўзни қаерда қандай ишлатишни жуда мукаммал билганлар.Образга кирдим,- деб ўзни йўқотиб қўйиш яхши эмас.
Бобомиз Амир Темур айтадилар:
Ялдо кечани шамъи шабистон этган,
Бир лаҳзада оламни гулистон этган.
Бас, бир мушкул ишим тушибдир, осон этгил,
Эй барчанинг мушкулин осон этган.
Жангларга киришишдан аввал Тангримизга илтижо қилиб шу шеърни айтар эканлар.
Наврий Темур бобомиз ҳақларида ёзадилар:“... агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хуб маҳал ва мавқеда ўқубдурларким, анингдек бир байт ўқуғони минг яхши байт айтганча бор”.
Темур бобомиз Ҳофиз Шерозий шеъриятига қизиққан эканлар. Масалан: “Агар он турки Шерози ба даст орад дили моро, ба холи ҳиндуяш бахшам Самарқанду Бухороро” (“Агар кўнглимни ром этса ўшал турк Шероз жонони, қаро холига бахш этгум Самарқанду Бухорони”).
Шундан келиб чиқсак...имло хатолари ва нутқлар равонлиги ҳам муҳим масала, - деб Мирзо акангиз.

1Спам
9 Мирзо   (12-Мар-2016 13:46)
Теша ака Тожмаҳални Бобур Мирзо барпо этганлар дедилар. Қаердан олдилар бу ёлғон фикрни. Ушбу ёдгорлик орадан анча йиллардан кейин Шоҳжахон буйруғи билан қурилган-ку.
Ибн Сино ҳақида: мен кофир бўлсам билмадим ер юзида мусулмон борми...менинг покиза имонимдек имон йўқ... мусулмонликда аҳли замон ичра танҳо эдим мен..., - деб айтдилар. Наҳотки, аллома ибн Сино шундай фикр билдирган бўлсалар? Мусулмончиликда ўзини танҳо деб билиш, ўз имонини мутлоқ, - деб фикр айтиш... Менимча бундай баҳо фақат пайғамбаримиз Расулуллоҳ с.а.в. га хоску.
Ҳар бир фикрни ўйлаб айтиш керак...ҳозирги ёшларимиз орасида дину исломни анча пухта эгаллаганлари қанча? Бу тортишувга сабаб бўлувчи фикр-ку. Ўзларини тарғиботчи, - деб айтган артист Амир Темур бобомиз ҳақларида: Расулуллоҳ миллат учун... дини ислом учун жиҳод қилган бўлсалару мен ҳам бу йўлда камарбаста бўлсам кифоя менга, - дедилар. Бу фикрлар билан нимани тарғиб қилмоқчилар...ўзи.
Ёшларга нутқ равон, фикр ойдин, мақсад аниқ қилиб берилиши лозим. Тарихий манбаларни гапиришдан аввал обдон ўйлаб олиш керак. Тарихни тарихчилар, ровийларга, сиёсатни сиёсатчиларга, дини исломни ўз мутахассисларига қўйиб берайлик...Артист артистлигини қилгани маъқул.

0Спам
10 Бектурди   (12-Мар-2016 20:17)
микрофонга етишолмай юрган одамлар

0Спам
11 sbreman   (12-Мар-2016 20:19)
Бу актёрлар хозир хаккатан кимдир буб колишган. Тошкентда туйларга чакирмасаям келиб, ваъз айтиб, гапни тугатмай, пул топадиган булишган.

0Спам
12 sbreman   (12-Мар-2016 20:20)
одамлар кетсин деб пул кистираверади.
Кунгли тулган пулни олмагунча, тинмайди.
Гапларини эшитиб утирсанг миянг чарчаб кетади. Бири иккинчисига, иккинчиси учинчисига уланган.
Тушуниб булмайди

0Спам
13 sbreman   (12-Мар-2016 20:20)
туйга чакирмаса хам кириб келишини куриб хайрон колдим

0Спам
14 sbreman   (12-Мар-2016 20:23)
радикал исломий окимлардан кайтариш учун таргибот ишини узини усталарига бериш керак, яъни уша исломни уламоларига. Улар далил билан тушунтириши керак буни хар икки дунёдаги ёмон окибатларини.
У актёру артистлар нимани тушунтира олади, узини гапига узи калбидан ишонч-эътикод килмайди-ю!
У роль уйнайди тамом.

0Спам
15 muxlis   (13-Мар-2016 08:52)
Tesha Muminov juda ta'sirli qilib gapirgan, faqat umumiy gaplarni, ya'ni aniq biror muammoni ko'tarmasdan. Buni tushunsa bo'ladi, lekin ular bu uchrashuvga tayorgarlik ko'rgan oldindan. Shunday bo'lishi ham kerak, chunki odamlarning vaqtini behuda olmaslil uchun! Mirza Azizov bu uchrashuvga tayorgarlik ko'rmagan bilinib turibdi. Yaxshi, dolzarb muammolarni ko'targan, faqat 1-2 mulohazalriga umuman qo'shilib bo'lmaydi.

0Спам
16 wurausmanova   (15-Мар-2016 05:57)
Urinli tanqidlar...

0Спам
17 Mirzobek   (18-Мар-2017 17:05)
Jamolidin bizning raxbar lekin birovlarni mexnatini uzlashtiradi

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

UZFUNFACTORY & Sayyod media group © 2019
YUQORIGA!