04:13 Хотиралаш осон, қадрлаш-чи? | |
Бугун 9 май хотира ва қадрлаш куни. Баландпарвоз гапларни кутаётган бўлсангиз адашасиз. Элементаридан келаман. Хотиралаш осон, қадрлаш-чи? Келинг аввал қадрлашни ўрганиб олсак. Қадрлаш дегани инсон ўтганидан кейинги бефойда баландпарвоз сўзлар эмас, борида қадрига етиш демакдир. Сийқаси чиққан-а бу сўзни хам? Тўғри, шунинг учун оддийроқ ва керакли тарафдан қарасак. Яъни уруш даврида жасорат кўрсатганлар хотираси хақида хозир гап кетаётгани йўқ, албатта улар сўзсиз мангу хурмат ва қадрда. "Хотира ва қадрлаш" куни экан бунга кўпгина нарсалар киради, мана шу нарсаларни асосийларидан тўхталиб тахлил қилсам. Қадрдан хотирагача, хотирадан виждонгача бўлган йўл. Бугун олдингизга яқинми, йироқми танишингиз ёрдам сўраб келди дейлик. Анчадан бери кўтарамаётган телефон рақами дейлик... Ёқмайди а? Худо кўрсатмасин мана шу инсон тап этиб оламдан ўтиб қолди дейлик. Бошқачами виждон?
Афсус шоу-бизнесда бу виждон янада ажойиброқ тус олган кўринишда намоён бўлади, одноклассники ва газеталарда сўнгги бирга қучоқлаб тушган суратлар, яқин эдик, лойиха қилаётган эдик... Эдик, ЭДИК!
Ха шунақа яқин экансиз нега тириклигида ЭДИК бўлиб қолаверди? Шунақа қадрлар эканмиз нега тиригида билинмади? Бизнинг шоу-бизнесда тенденция шундай: машхур бўлишни истасанг ўл! Ёки яқин инсонинг ўлсин. Қарабсанки хаммаёқда суратинг ва интервьюларинг. Радиус-21 солисти Шахзод Ғуломов оламдан ўтганидан сўнг шоу-бизнес оламидаги БИР ҚАНЧА одамдан энсам қотти. Вахоланки тириклик чоғида қандайдир бир озми кўпми ёрдамга мухтож эди. ЭДИ! .............ЭДИК! Энди хотиралаймиз. Э....Аввал қадрлашни эпласангизчи а .
Бир қиз операцияси учун пул йиғаётганимизга яқинда бир ой бўлади. Баннерга хам қўйдим. Нечта одам топилди? Шоу бизнес оламидан фақатгина Нилуфар Усмонова ўзи чиқиб яна бир нечта умуман шоу-бизнесга алоқадор бўлмаган инсонларни хам жалб қилди. Сайтимизга ташриф буюрганлардан 2-3таси. Шулардан бири Нилуфар каби Белоруссиялик дўстларини хам жалб қилди. Бу қиз тузалиб кетишига операция керак. Операцияга кетадиган маблағни эса атиги 3дан 1 қисми йиғилди холос. Яхши одамлар хали хам бор. Қадр тушунчасини хам биладиганлар бор. Шоу-бизнес оламида битта дона хам бор бўлса демак умид бор.
Санъатимиз хотиралаш даражасига етмоқда гўё. Хар тарафлама, сифат, дид, махорат, инсонийлик ва хоказо... У хам қадрга мухтож...
"Марди майдон” ажойиб лойихани бошлашган, бу қадрлашдаги илк қадамлар. Уни хаммамиз қўллаб қувватлашимиз керак. Бу лойиха нафақат санъатни қадрлаш ва хотиралашни олдини олади балки яхшигина ТОЗАЛАЙДИ хам.
Мавзудан четладимми? Йўқ!
Бугун хотира ва қадрлаш куни, хотиралаймиз албатта. Лекин ўша ўтганлар хам тириклигимда қадримга етсанг кўпроқ савоб ёзилармиди дер.
Мен бу байрамга мана шундай керак жойида аччиқ, керак жойида нордон ва ўз фикримча КЕРАГИДЕК ёндошдим. Токи ўша кўтармаётган телефон рақамингизга 5 минут ажратсангиз умрингиз ўша ерда тўхтаб қолмас, балки у инсон хозир шунчаки сизга шу муаммосини гапириб олиб сал бўлса хам енгил топиб аччиқ устида жонига қасд қилмас. Жа қасд қилар даражада бўлмаса хам хар холда Худо кўрсатмасин у-бу нарса бўлиб қолса хеч бўлмаса тинглаб вақтимни ажратдимку деб виждонингизга таскин берарсиз. Кимгадир, нимагадир зор бўлиш жуда ёмон. Бугун чунтагингиз тўладир, эртага сувараклар хам кирмай қўйиши мумкин, бугун бахтлисиз эртага хеч ким кафолат эмас. Бировга зор бўлсангиз унинг қўллаб қувватлашидан уни икки баробар қадрлаб хурмат қила бошлайсиз, ўтиб кетганингиздан кейин ким бўлса хам олтиндан хайкал қўйса хам шу зор пайтингиздаги холатингизга қайтиб бўлмайди. Хотирасини бошқалар эшитиб қарсак чалиб қўяр. Инсонмиз хаммада хар хил вазият бўлади, лекин барчамиз хамиша қадрлашларига мухтожмиз. Қадрлашни аввал ўзимиз кўрсатайлик, кейин эса зор бўлган пайтингизда хеч бўлмаса уялганидан қадрлар..
Хотира ўз йўлига, мен эса қадрлаш тарафдориман!
Эринмай, вақтингизни аямай шу сатрларни охиригача қадрига етиб ўқиганингиз учун ва сайтимни қадрига етиб хурмат билан изохлар билдираётганингиз учун барчангизга чин дилдан ташаккур изхор этаман!
Бориларга шукр! Sayyod. | |
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar | Кўрилган: 15890 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 21 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |