06:11 Хорижликлар ўзбекча жонли ижрода ва хоразмча рақсда! | |
Интернет оламида ўзбеклар орасида тобора машхур бўлиб бораётган ва телеграмларда хам энг кўп юборилаётган икки видео билан хабари йўқларни таништирамиз.
Биринчиси бу "Қошингни қаро дейдилар" қўшиғини 100 фоиз жонли ижрода хориж сахнасида хорижликлар куйлаётгани. Инстаграм оламида бу қўшиқни уйғурча дейишибди, аммо сўзлари ўзбекчаку...ё уйғурча билан ўзбекча бир тилми? Лекин қўшиқни иккинчи куплетидан бошқа тилда куйлашяпти ва залдагилар бирга қўшилиб куйлашмоқда. Яъни охирида хаммаси хор бўлиб куйлаётган тил менимча уйғурча бўлса керагов. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга қараганда Хитойдаги хитойлик уйғурлар буни куйлаяптган экан. Уйғурми бошқами , қўшиқ асли хам уйғурларникими ё бошқаларникими , энг асосийси ўзбекча сўзлар хориж сахнасида "ёр-ёр"лаб тургани жудаям катта завқ бағишлайди.
Иккинчи видео эса сўзсиз Хоразм! Кийимидан то мусиқасию ва "челак"лаган қўшиғигача. Адашмасам бу хам Хитой сахнасида кечаётган конкурсдан. Тилини тушунмадиму аммо видео бошидаги воқеалар ривожидан адашмасам шу хоразм рақси ғолиб бўлди. Рақсга тушишни бошлаганидаги афроамерикаликни завқ билан бошини хоразмча қилиқ қилиб ликиллатишини бир кўрингда)) Ишқилиб, рақсга тушаётган менимча хорижлик, чунки рақсида балет элементлариям бордек, ора орада учиб учиб айланиб айланиб, сакраб сакраб хам қўйяптгандек. Охирида бошловчи ЖинЖинЖин яна бирбалолааа дейишига қараганда ё у рости хам хорижлик ва исми шунақа, ё бу жиндек
Ўзбек тилию санъати тобора дунё миқёсида жарангламоқда. Хаттоки Гугл хам таржималарига киритди)) Бу икки видеодан хайратланиб фахрландим. | |
Бўлим: Shunchaki qiziq | Кўрилган: 9294 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 17 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |