Қозоқлар "Ашык кийинетин жулдыздар [Жулдыздар жаркырайды] 2016"(ютубга манбаа) кўрсатувида ўзларининг эстрадасидаги очиқ-сочиқ кийинаётган артистларни танқид остига олар экан Ўзбекистондаги "Ўзбекнаво" ташкилоти хамда бугунги даврда Маданият ва спорт вазирлиги қўйган маданият бобидаги қатъийликни намуна сифатида кўрсатганини мухлиса бизга билдирди.
Қозоқ тилини яхши билмаганим учун мухлис юборган хати ва унга бириктирилган ютубдаги видеокўрсатувга бевосита манбаани тақдим этамиз:
Бир неча йиллардан бери Қозоғистонда ижод қилиб келаётган ватандошимиз "Сахар" гурухи солисти Анвар Жўраевнинг айтишича Қозоғистонда "Ўзбекнаво" каби ташкилот йўқ ва у ерда хонандалар фаолияти назорат қилинмаслиги хамда хаттоки лицензия хам олинмаслигини айтди.
Тартиб бор жойда интизом бўлади. Демакки айни дамдаги "Ўзбекнаво" ва хусусан Маданият ва спорт вазирлиги тарафидан қилинаётган ишлар ўзимиз учун фойдадан холи бўлмаётгани хамда хорижликлар учун намуна саналиши қувончли холат.
Тартиб булиши керак! Бумаса артист деганлари билган б..ини ейди. Лекин Давлат идораси булган Узбекнаво вакилини артистлар билан саёхатга бориб юриши бу ташкилот учун шармандалик!
Шахзодани жудда яхши кураман у жудда чиройли ва нежный уни ижодини хурмат киламан!!!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.