23:51 “Хазон”: эмоционал гипноз ва примитив плагиат! | |
"Хазон” фильми премьерасига дугонам таклифи билан тушдик. Премьера! Аввал
томошабинлар хақида. Одамлар маданиятига нима бўлган? Режиссер гапириб
ётибди, гапини тугатмагану, сахнада ғирт
отхона дейсиз тавба, чопонлар , гуллар, ўйинчоқлар, майли лекин, тапара-тупур хамма сахнага чиқволиши
шартмикан? Режиссер ва тадбирга мутлақон хурмат йўқ. Фильм режиссери янги қиёфалар сифатида ўз вақтида Фаррух Соипов ва Жамила Ғофуровадек актерларни
кашф этганлиги ва бу сафар хам бош ролдагилар
янги қиёфа эканлигига урғу бераркан, фильмда
хар иккисини хам ролига ноль бахо хам бера олмадим. На эмоция, на характер ва
на пластика! Плагиат! Фильм
умуман олганда эмоционал гипноз сифатида қурилган бўлиб, машхур фильм
фишкаларини ўғирлаган. Мана шу эмоционал
тарафлари хам: "Три метра над уровнем неба” фильмидан тўғридан тўғри олинган
аксарият кадрлар ва маънони томошабинлар ўз хитобларида яшира олишмади. -Мотоциклдаги
йигит ва қиз сайри, (Умуман мотоцикл мавзуси хам) -Аче хам
бу йигит хам спортга алоқадролиги (Испан фильми иккинчи қисмидаги бокс бу фильмда гавдаланган) боксер -Бола ва
қизнинг ўша фильмдаги кийиниш стилистикаси,
йигитда майка ва куртка, бунда
хам шу ахвол. -Аченинг
онаси ракдан вафот этган бўлиб, бу
фильмда хам йигитнинг онаси ракдан ўлади, -Испан
фильмида актер йигит жахлини куч билан чиқариш лавхалари (айнан оилавий мавзу
юзасидан) ва бу фильмда хам , ўша фильмдек қизни уни юпатиши , паркдаги лавхаларда яққол кўрсатилган. -Хаттоки қизда шарф бўлишигача... плагиатни хам примитив туримасми? Мавзу, мохият ва ўгит деган тушунчалар плагиат қилиниши оддий бўлса, санъат асари бу юқори савия демак, визуал равишдаги фишкани фильмдан юлқиб олишдек ахмоқлик бўлмаса керак, зеро у фильмнинг асосий фишкаси бу нарсалар бўлмаган. Кадрда гўзал кўринган бўлса хам у операторлик иши аълолиги эди, шарфни мотоциклда хилпирашию, бола курткада бўлишимас! Плагиатни хам изюминкасини олишни билишмагани шарманда. Примитивликнинг хақиқий кўринишидан ўзгаси эмаску. Юридик
хато! Адвокат
ўз синглисини хуқуқини тергов ва суд жараёнларида, қариндошлик алоқадорлиги
учун химоя қилишга хаққи йўқ. Бу процессуал кодексда хам кўрсатилган. Лекин бу
фильмда аксини кўрамиз, қизиқ , асли адвокат бўлган ва шу рольни ижро этган
Отабек Махкамов , аслида хуқуқ тушунчаларидан воқифмикан деган савол туғилади. Сценарий...
бормиди ўзи? Ажрашаётган
одам учун ўз фарзандидан кечиши
қанчалик ақлга сиғадиган холат? Нафақат ўзбекчилик балки , умуман бу холат реал
хаётда бўлган тақдирда хам бу томошабинга нима
беради. Ажрашиб кетган бўлса, куёв нима сабабдан яна қайтгани тушунарсиз. Оилавий
муносабатдан бошқа бизда мавзу йўқми? Қайнона келин мавзуси шу қадар жонга
тегдики, одамлар бундай фильмларни кўриб
майдалашиб кетмоқда, хаттоки
эркакларимиз хам чайналиб кетмоқда . Нима учун
қайнона хамиша ёмон образда гавдаланиши шарт? Нима учун шу тушунча
едирилаверади? Шу қадар тубан бўлиб кетяпмизми? Майли бу фильмда қайнона эмас,
уни онаси салбий рольда лекин, умумий
бошқа фильмларни назарда тутсак: Шу қайнона ахир она-ку. Нега қайнона тамғаси остида оналарни ерга ураверамиз?
Ижодкорларимиз ўзи оила қурганми, бу тушунчаларни қай тарзда хис этаркин, ё кино
олами хаммаси қайнонадан куйганларми? Сценарий
шу қадар примитив ва каша-малаша тарзда тузилганки, нима мақсад , нима учун деган саволларга жавоб
олмайсиз. Шунчаки бразилия сериаллари каби коктейл, эмоционал кадрлар чайналиб,
гипноз тарзида фақат йиғлатишга мўлжалланган холос. Масалан
онаси раклиги мавзуси... Томошабинларни қанчасини онаси ракдан ўлгандир , бу
бадиий фильмку, шунчалик бўрттириб йиғлаб, одамларни эзиш шартми? Фильмда урғу
қилиб вақт ажратишга доир ўлимдан дахшатлироқ нарсалар борку, ўлим бу хар бир
инсон бошидаги бор оддий холку. Мақсад
фақат морально эзишми? Сценарий
муаллифларини қандайдир бир шоу деб эълон қилишди, тўғриси ёдимда қолмади...
Нахотки кино олами куни қандайдир шоучилар сценарийсига қолган? Нахотки ўз сохасининг етакчиси бўлган, олий
маълумотли ва профессионал
сценарийнависларимиз қуриб битган? Нима учун
бадиий кенгаш да, сценарий муаллифидан то режиссеригача , тегишли олий маълумот
хақида хужжат талаб қилмайди? Ахир Бутун
бошли Республика олдига махсулот бериляптику, унга жавобгар ким? Анти тарбия таъсири бадиий кенгашда
қўллаб-қувватланганми? -Йигит
билан қизни танишувини қаранг. Умрида мотоцикл кўрмаган шўрлик қиз, мотоциклни
кўриб войвойлаб суратга тушади. Йигит келгач "Учириб келиииинг” деркан... Мутлақо нотаниш
йигитга бугунги қизларимизни таклифини ахволими бу? Буёғи "Три метра над
уровнем ХАЁ!” -Очиқ
гап, парклардан қучоқлашиб, шимишмачоқ ўйнаётган ёшларни қандай қилиб тарбияга
тортиш устида бош қотирилаётган бир пайтда, фильмда паркда барглар устида иккиси бир-бирига қарааб
ёёёётади, барглар уларга тўкилиб (тўкилиб, тўкилиб, юзларингга барглар мисоооол
бўлиб) тўкилаверади))) -Халиги
паркда жахлини кучи билан енггаётган пайт, қиз кеча танишган ва мутлақо ёт
йигитга ёпишиб кетармишде юпатишга... Аъло
роль! -Адвокат
тоғасини хотинини ролини ўйнаган актрисанинг роли супер ва ишонарли. Аъло
саундтрек! -Беном "Қайт!” Ляп! -Кечаси
қиз йиғлаб қўнғироқ қилганида , хонада дераза ёнида трубкани йигитни кенайиси олганида дераза ортида кундуз. Ё бошқа давлатга қўнғироқ қилганмиди?)) Хулоса: Йўқ.
Умуман фильмдан на мақсад ва на хулоса тополмайсиз. Фильм номи хам нега қўйилганлиги катта
жумбоқ!) Хазон фильми... ким хазон
бўлди ва нимаси хазон? Паркдаги хазонлар устидаги романтика учун фильм номи
хазонми? Буни
фильм деб атаб бўлмайди, бадиий кенгашдан қандай критериялар асосида ва қай
тарзда экранга чиққани катта савол. 7 йиллик тажрибага эга санъат олами журналисти
Инобат Сагдиева
Дунёда ахолининг кўп фоизи хамиша примитивни ташкил этиши сир эмас ва айни дамда кино оламимиз ўша кўпчиликдан моддий манфаат учун, примитивлигини янада ривожлантириш йўлида саъйи харакатларни жадаллаштирмоқда. Ривожлантириш сўзи хамиша ижобийлик ва тараққиётда қўлланиларди, афсуски фильмларимиз фақат салбий хислатларни ривожлатираётгани, бу жамиятнинг ичидан емирилишини асоси бўлса керак. Зеро санъат жамиятдаги ўсаётган ёшларнинг шаклланаётган дунёқарашидаги мухим омилларидан бирини ўтайди. Бугунги кундаги кино оламидаги нисбатан
юқорироқ салбий холатлар сабабчиси , бу моддий манфаат юқори бўлиб турганию, олий
маълумотли профессионал сценарийнавислар (йўқлигида) жимлигида. Вахоланки , примитив ва кенгроқ аудитория орқасидан
енгил топилган пул ва жамиятга салбий
таъсирдан кўра, бироз мехнат қилиб, ўша примитив аудиторияга кураш эълон қилиб ,
ўз мавзуингни баён қила олсанг - бу энг
катта ютуқ ва хам халол моддий манфаат. Фақат мехнати кўпроқ, модомики нимани
кўпчилик баён қилса, шу йўсинда долзарблик хам бўлиб, аудитория хам
кенгаяди, демакки савия хам ошади! Фақат бунда мехнатни
виждонан ва санъат йўлида хаққонийлиги талаб қилинади холос! Афсуски баъзи (ёки
аксарият) режиссерларимиз санъат номидан бизнес сифатида фойдаланмоқда . Яъни
ниқоб сифатида. Кино олами бошқарувида янгиланиш деб
эшитгандик...афсуски хозирча ўзгариш бу бўлса... билмасам... Ижобий ўзгаришларга умид хануз бор! Зеро умид
охирида жон беради)) Так что , подождем до похорон искусства))) | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 8474 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |