2011 йилги Қурбон хайитда ёзган "Қурбонлик ичимизда бўлсайди” мақоламни сатрларини, бугун шу йилги Қурбон хайити арафасида сездим.
Атрофда одамлар ўзгарган, улар ғалати...шундай туюляптими, таниганларинг ўзгардими, демак, ё омадинг келган ва ёки бугун йиқилгансан-деган фикрни хам яқиндагина ёзгандим.
Қизиқ...ўзим ёзган нарсалар ўзимни хаётимда росмана жонланмоқда, ё рости хам хаётда хаммаси шундаймикан?
Алохида инсонларга тўхталиб, уларга мана шу салбий хислатларига керагидан ортиқ диққатни жалб қилишни истамайману, аммо, бу нарсага биринчи мартта эмас, такрорий тарзда дуч келаётганим боис, тўхталишни лозим топдим: Бир вақтлар ижодимни расман намоёнлаётган палламдаги қўллаб-қувватлаганлар, менга ишонганлар ва мени ижодимни ўзига керак деб билганлар, бугун бесабаб менга нисбатан душманлик чопонига ўралгандек. Сўрасанг аниқ жавоб йўқ, жа бўлмаса, янада яхшироқ бўлишингни истаб, танқид қилдим дейди.
Танқид бу намойишкорона , бегона бўлса ўзига хам билинадиган тарзда қилинса танқид бўлса керак, агар у сенга яқин инсонинг бўлсаку, кенг оммага эмас, ўзига алохида айтсанг танқид бўлар. У "дўстона" танқидингни қаердан билсин?!
Ўзига билдирмай , орқаваротдан, уни ёқтирмаганлар билан сени ёмонлаб ўтириши, бирга ижод қилган пайтингдаги , ўзинг хам унутиб юборган кичик бир хазилларингни хам, катта ва долзарб муаммосида тарқатиб ўтиришидан нима фойда экан?
Ундан ўзиб кетилганликми? Хурсанд бўлмайсанми, шу инсон илк
қадамини мендан бошладику деб. Халигача
сени хурмат қилади, хар ерда сен ва сенинг жамоанг хақида айтса. Илк
мукофотлари ва тан олиши хақида яширмай , хурсанд бўлиб , ўтмишга қарай олган
инсонни, ўтмишидан энди кир қидириш нима наф экан?
Четдан турган "хайбаракалла”чиларчи? Гиена(шоқол)лар тўдаси каби тавба... Қон иси келдими, фарқи йўқ, ким у ва нима учун, ўлаксахурликка олға!
Ўзинг хаётда нимага эришдингу, нега бошқасини омадига тош отиб, ўзингга эътибор тортасан? Оммага ўйнаб, бир икки танишингга "Ха, мана қара бопладимми?” деб примитив ва паст "очко” йиғишдаги асл холатинг кулгуликку ахир.
Сайтингга кирмайман, ўзинг бир пул деб туриб, мени ижтимоий тармоқда расман (follow) кузатиб туришидан мантиқ хам кулгулик...
Шоу-бизнесдан йироқман деб туриб, ёзган мақолаларимдаги хатолигу, улар билан боғлиқ тасаввурлари билан бўлишишдек бир-бирига зид ғарибу фақир фикрлар сохиби бўлиб, ўша омма олдида қай ҳолатда намоён бўлишини билармикин?
Шунчалик саводхон экансан, хатосини сотаётган газеталарга нега жимсан? Сайтимдаги текин хатолардан-да ачинарли холатдаги хатоликларни қанчасини сотилаётган газеталарда кузатиб хайратланаман. Маълумотларнику ўғирлашади (суратига қўшиб) ва ёки сўроқсиз олишгани майли, бутун бошли редакцияси ва мусаххихлари мавжуд газетанинг хатолари юзминглаб тиражда сотиляпти, уларга лом-мим дейишга ботина олмайсанми? Расмий хамкасбингдан қўрқасааан)) Текинида танка йўқ деб ўйлайсанда а?)) Сўтак ва адолатсиз саводхон бўлгандан, жасур ва адолатли саводсиз бўлган афзалроқ!
Бир буюк инсонларимиздан бири менга айтганди: "Яхши ишлаяпсанми, ўз сохангдан яхши гап кутма! Бу сенга керак хам эмас! " Буни менга айтган одамни кимлигини айтмайман, барибир ишонмайсиз!)
Яна бир улуғ инсонлардан бири эса : "Ўз сохангдагилари сени тан олмай, ёмон кўряптими, агарда сени бунда халқ тан олиб турса, мана шуниси сенинг ғалабанг! Халқ сени танимай, билмай, тан олмай ва хурмат қилмаса-ю, лекин ўз сохангдаги хамкасбларинг хурматида бўлсанг , унда бу сохада бошқа ишламаганинг яхши!” деганди.
Кимлар ва нима деганига қараб ўзингни турган йўлингни, мавқе ва даражангни тушуниб билавераркансан...
Хасадгўйлик кўпайиб кетгандек атрофда...
Бировни омадидан ғурурланиш ўрнига хасад билан қараймиз... мантиғи йўқ хасад, сабаби йўқ хасад, фойдаси йўқ хасад.
Гоҳо, интернетдан Озарбайжонлик (кўп учратаман шу миллатни шундай ёндошишини) ёки яна бошқа миллатдагиларни, ўз элидаги кичик порлаган бир учқунини, гулхандек кенг оммага етказиб, бу мени миллатим бўлаги деб фахрланишидан таъсирланаман.
Ватанпарварлик хисси бизларда сустлашиб бораётгандек... Бировни эмас, ўзингникини ейман дейдиганлар кўпаймоқда...
Танимаган , билмаган одамни ёқтирмасликни ўзи ғалати...на муносабатинг бор, ва на умрингда бир жойда салом-алик қилмагансан...майли, антисимпатия десанг, ёзгани, айтгани ва қилгани ёқмайди десанг...унда нима бор ўша инсонни кузатиб, ва на у билан олишишга интилиб?
Шахсан манга ёқмаган одамни , умуман кўргим хам келмайди, билгим хам. Шу қадар паст деб билсамку, умуман уни даражасига осилиб тушиб кетишни истамайман-да...
Буларнинг осилишида, унда нима мантиқ? Ўзи учун паст деб билиб, аслида ундан юқорида эканлигини била туриб, осилиб, сал бўлса хам, ўзига хос бўлган пастдагиларга кўриниб қолишгамикан?
Ичимдаги салбий хислатлар билан курашиш , менинг хар бир соатдаги миссиям. Балки шунинг учун , Аллох менга ўзим кутмаган ва балки лойиқ бўлмаган мукофотларни хам берар. Инсон ўзидаги салбий хислатларни тарбиялаб турган сайин , ижобийси, ижобий натижаларни ўзига тортаверар экан. Ютуқлар, ғалабалар, кутилмаган совғаю, кулиб боққан омад ва бахт!
Қаранг, аслида кўп нарса керак эмас экан. Шунчаки, ўзингни ичингни тозала холос.
Хар нарсадан ижобий нарсани кўра билиш, ижобийсини унда ярата олиш , аниқ бир фан бўлмасада, мураккаброқ, лекин амалласа бўладиган иш.
Бу йилги Қурбон хайитида, хаммамизда, озми кўпми, мавжуд бўлган салбий хислатларни , керагиданам кўпроқ қурбон қилинишини истардим. Айниқса, бефойда, натижасиз, мантиқсиз ва сабабсиз бўлган, хасад хиссини!
У барибир хеч нарса бермайди! Майли, сани дипломинг бордир, йиллаб тўғри ва бехато ёзиб, тил ва санъатни устидан кулмай ишлаётгандирсан, аммо , ичинг тоза бўлмаса, мингта ижтимоий тармоққа суратингни қўйсанг хам, сани кўчада ит танимай, биронтаси сенга рахмат деб қўлингни қисиб қўймайди. Фақатгина ижтимоий тармоқда НАТИЖАСИ билан сендан анча баландда бўлганларга осилиш билан, чегараланганича умринг ўтиб кетаверади... Шуям хаётми?
Ижодкормисан? Кимсан ва нима қолдиряпсан? Бола-чақами? Итам туғади, мушугам, бу сени шахсий кўпайишинг холос, ютуқ ва ғалабангмаску. Нахотки инсон шу тўшакдаги ютуғи билан фахрланиб яшай олса?! Нахотки бугун тўйган қорнинг ва кийган кийиминг билан хотиржам бўласанг? Нахотки кўрган мамлакатинг ва суратга тушган иморатинг билан сени эслашади?
Ишла, излан... натижани кўрсат, ундан завқлана ол!
Бошқаларга теккан нафи ғалабасидан шодлана бил! Кейинига янада юқорироқ ўзингга
вазифа қўйиб , унга интилиб, жараёнда
яша! Майли, натижанг билан хисоблашма,
семириб, оёғинг ердан узилмайди.
Яна жараёнга урғу бер, шу жараёнда завқлан, токи , сендан кўра, тўртта бўлса хам кўпроқ бўлган одамга таниш, ўнта бўлса хам, сендан кўра кўпроқ хурматга сазовор бўлиб , реал жараёнидан, изланиш ва ижодидан тақдирланаётганга тош отишга кунинг қолмасин!
Ўзинг бир вақтлар тақдирлаб, бугунги кунда эса кенгроқ оммадан рахмат эшитаётган, кўпроқ одамлардан совғага лойиқ топилаётган ва сенданда улуғ инсонлар эътиборига туша олганига эса чин дилдан ; Мана шунда озгина бўлса хам мани хиссам бор!-деб қувона олишга ўзингда куч топ!
Мана шунда , илк қадамларида қўллаб, омади келганида оёғига болта урмай, қайтанига химоясида бўла олишингни ўзи, ичингдаги чироқни янада ёрқинроқ қилиб , ўша атрофингда қолган тўртта бўлса хам, гиеналардан юқорироқ туришингга , ўшаларни хам хурматига сазовор бўлишингга сабаб бўла олади.
Аталганига аталган сатрлар бу, аталмаганига сабоқ ва дарс. Зеро , дарс учун устоз, ёки "жуда бир ақлли бўлиб кўринган" шахс бўлиш шартмас, атрофимиздаги миллионта одамнинг хар соатда боши урилган тажрибаси ва хулоса қилганлари хаётда яшамоқ учун фойда беради. Мени эса, шундай тажрибаларни кенгроқ оммага етказиб бериш имконим бор экан, бўлишдим.
Йўқ, хафамасман хеч кимдан. Аллақачон бу хиссиётни хам тарбиялаб бўлганман, химоя иммунитетим жудаям кучли ва тўғри йўналтирилган, салбий таъсирлар фақатгина ижодга туртки бўлишига ўрганганман. Мана шу мақола хам, бунинг яққол исботи!))
Хўўўш, хўп қани илохи омин;
Инсониятни қурбонлиги ижобий нарсалар устидаги фақатгина салбий хиссиётларидагина бўлсин! Омин!)
Қурбон хайит муборак!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Qoyil, haqiqiy yurakdan chiqqan gaplar!!!
Qurbon Hayiti muborak!!!
Hayit muborak hammaga
Лаблардан терилар дур каби тилак,
Дил моҳи таратган нур каби тилак.
“Қабул эт!” деб турар ҳар битта малак,
Мўмин суянган тоғи Ҳайит муборак.
Мусулмонлар Ҳайит кунида дунёдаги энг бахтиёр
инсонлардир. Азиз диндошлар, ватандошлар сизларни минг байрамдан азиз “Қурбон
Ҳайит” байрами билан табриклаймиз.
Илоҳим ўқиган намозларингиз, қилаётган савобу амалларингиз, яратганнинг
хузурида қабул бўлсин. Юртимиз тинч, Хаётимиз фаровон, иймонимиз бутун бўлсин.
Шу улуғ кунга етказган Оллоҳга беадад шукрлар бўлсин. Келгуси йилларда ҳам
сизлар билан шундай улуғ кунларда бирга бўлишни Оллоҳ насиб айласин. Омийн.
Hamma qalbi toza yaxshi niyatli mulilmon opa singil aka ukalarimizdi chin qalbimdan tabriklayman.
Hayit muboray busin.
Hasadlar qurbon bulsin Omin.
Сен ўз ҳаётингда модомики хайру-саховат, бунёдкорлик, фидокорлик, халқга хизмат билан кўзга кўринар, гуллаб-яшнар экансан, шак-шубҳасиз аччиқ бўҳтон – ёмонлашларга, ҳеч тинчимайдиган тишли-тирноқли тўқнашувларга дуч келаверасан.
Улар токи сен «Ерга (кириб кетадиган) бирон тешик ёки осмонга (чиқиб кетадиган) бирон нарвон истаб — топиб», қочиб кетмагунинггача сенга тинчлик беришмайди, аммо сен ўшалар орасида яшар экансан, сенга ёмонлик қилишларига, кўзингдан қонли ёшлар оқизишларига, ётоғингда ҳам тинч қўймасликларига кўз тутавергин.
Улар аниқ шуни хоҳлайдилар. Бас сен уларнинг сўз ва танқидларига, буҳтон ва хақоратларига Уҳуд – тоғининг саботи каби — саботли бўлгин; ўзининг мавжудлигини, боқий қудратини исботлаш учун ҳар қандай дўл-довул остида қолса ҳам мардона турадиган ҳайбатли харсанг тош каби бўлиб олгин. Агар сен уларнинг гапига қулоқ тутсанг, ундан таъсирланадиган бўлсанг, уларнинг ҳаётинг, умрингни кир-бахтсиз қилишдек жирканч орзуларини рўёбга чиқарган бўласан, балки сен уларни чиройли тарзда кечиргин, улардан юз ўгир, уларнинг макр-ҳийлаларига сиқилмагин, чунки уларнинг тубан танқидлари сенинг таржимайи ҳолингда ҳурматга лойиқ саҳифа бўлиб қолади.
Сен ўз фазилатларингни яна ҳам оширишлигинг, янада ўзингни тўғри тутишлигинг билан уларнинг оғизларига қалампир уруғини солиб қўйган бўласан. Демак сен агар барчага бирдек манзур, маҳбуб бўлишликни, айбсиз кўринишни истасанг, узун ва ушалмас орзуни умид қилибсан.”
Бу ерда асосан ноўрин ва туҳматдан иборат бўлган асоссиз танқидга муносабатни таълим берилаяпди. Менимча барча ўзини қилаётган ишини тўғри эканига ишонувчи одамлар шу сўзларга амал қилишлари мақсадга мувофиқ бўларди.
БАРЧАЛАРИМИЗГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН! ЗАҲИРИДДИН МАНСУР