Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 27 » "Хамрох"ни нимаси авторадио?
02:30
"Хамрох"ни нимаси авторадио?

ФМ радиоларимизни бир-биридан фарқи йўқ. Формат доирасида фақатгина "Аъло ФМ" фаолият юритарди. Майли у радиода промо ва реклама бирламчи бўлиб кетган бўлса-да, хархолда бошқа радиолардан ярқ этиб ажралиб турадиган фишкалари  кўп эди.

 

Шу бошқа радиоларни фақат номи ва тўлқиндаги рақамини айтмаса бари бир-хил. Шунчаки улардаги "промо-лист" ва  хит-парадини фарқи бошқачароқ. Бунда "Ўзбегим Таронаси"да албатта бу радио қарашли бўлган "Тарона" компанияси лойихаларига урғу кўпроқ эканлиги сир эмас. "Гранд" радиосида бу борада  бош мухаррир бирга ишлайдиган хонандалари бирламчи. "Ориат Доно"да эса фақат мусиқий мухаррирга ёққани қўйилади дейишади. Бу нарсалар шоу-бизнес оламига сир бўлмаганидан кейин нима наф халқдан хам яшириб тўғрими?)

Қайсидир радиоларда эса айрим санъаткорлар умуман қўйилмайди. Шахсий "запрет"лар. Ўша радиони кимнидир қайсидир тадбирига бориб бермагани учун бўлган сабаблари хам бор. 

 

Куни кеча сайтимизга бириктирилган  фанфорумнинг телеграмдаги чатида 102.0 тўлқинидаги "Хамрох" авторадиоси хақида бир мавзу сабаб гап чиқиб, бу радионинг "авторадио" деб номланишига биронта мослик топилмаганига ажабландик. На шахардаги бир "пробка"лар , на қайси чоррахаларда светофорлар ишламаяптганлиги, қайси йўлларда  таъмирлаш ишлари кетаётганию, қайси йўлда авария сабаб йўлда харакатланиш секинлашгани ва хоказолар хақида умуман гап йўқ. Ўша бошқа радиолар каби бирдек фаолият холос. 

Бу радиони шу куни ўша мавзу  сабаб чатдагилар билан тинглаб,  кейин фикр алишарканмиз, хаммамиз айнан фақат шу куни бу радиони тинглаб ўзимизга кашф қилганимиздан хайратландик. 

 

Ахир шу номига хос форматдан келиб чиққан холда қанчадан-қанча ажойиб лойихалар билан радио динамикасини росмана портлатиб, қўли рульда бўлган хамма хайдовчиларни қулоғини  "Хамрох"га боғлаб қўйиш мумкин. 

Машхурлар билан боғлиқ лойихаларни-ку айтмаса хам бўлади.  "Авто-анекдот", "Юлдузли патруль", "АвтоСавол", "АвтоПарад", "АвтоМаслахат", "АвтоТренд", "ЙўловчиШоу", "АвтоЮв" ва хоказо...)) Хозир номларидан кўпини тушунмаган бўлишингиз табиий,  шунчаки шу мақолани ёза туриб лойихалар ўз-ўзидан фикрларимда осон туғила бошлади ва шартли номлар билан уларни номини ёзиб кетяпман. Энди хаммасини нима ва қандайлигиниям ёзсам бўлмас, радио ходимлариям изланишсин))

 

Хуллас, шу фикрларимиздан келиб чиққан холда сайтимиз жамоасидан Шахло Қодирова "Хамрох" радиоси ходимлари билан боғланиб саволга тутди:


 

Нега авторадио “Ҳамроҳ” формати ва номига монанд радио эмас?

Олимхўжа Азимов: Биринчидан, авторадио "Ҳамроҳ" формати ва номига монанд эмаслигининг сабаби, шу кунга келиб авторадио “Ҳамроҳ” да бошловчилар бўлмаган эди, вақтинчалик бошловчиларсиз фаолият юритишга мажбур бўлинди, ҳозир айнан шу талабни ўзимиз ҳам инобатга олган ҳолда бошловчиларни эфирга қўйяпмиз, бошловчилар автомобил хизматлари бўйича, автомобил йўлларидаги ҳаракат қоидалари бўйича ва бошқа дастурлар мана шу декабрь ойидан бошлаб режалаштириб қўйилган. Шу пайтгача нон стоп жанрида иш фаолият юритилган, лекин жонли эфирда бошловчилар билан ишлаш имконияти ҳали бўлмади.

 

Тушунарли, демак, йўлдаги “пробка” лар ҳақидаги маълумотлар ҳақида ҳам энди эфирда маълумотлар бериади?

Олимхўжа Азимов: Шундай, декабрь ойидан режалаштирилмоқда.

 

Йўллардаги таъмирлашлар ва (долзарб) АЁҚШ махсулотлари қаерда мавжудлиги ҳақида ҳам маълумотларни эфирда етказиб бериш режада борми?

Олимхўжа Азимов: Ха албатта, эфирда бундай маълумотлар ҳам бериб борилади.

 

Узоқда қолиб кетганлар учун (сайтимиз тавсияси) “попутка” лойиҳаси киритиш ҳам мумкинми?

Олимхўжа Азимов: Ҳар бир йўналишда: метрода ҳам, бошқа жойда ҳам навбатчи бўлади, авторейсга илинмагандан кейин автомобил корхоналари, автобус шахобчалари бу нарсага жавобгарлик олмайди.

 

"Аъло ФМ"да мухаррир бўлган Олимхўжа Азимов хозирда "Хамрох"ни арқонини ўз қўлига олган бўлса, ажабмаски ваъдаларга вафо бўлиб бу радиодан аълолик уфуриб турса. Фақатгина соатига янги хонанда кашф қилинадиган "промо-лист" хам "Аъло ФМ" каби  бўлмаслигига умид қиламиз холос))

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 6182 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Avtoradio HamroH

Нравится
Барча изохлар: 7
1 UzbTheBest   (27-Ноя-2014 07:53) [Материал]
Radio Grand avval yani bundan 2 yil oldingi xolatini misol keltirsam, Bu radio o'z nomi bilan poytaxt radio to'lqinlari orasida Grand edi. Xit-Paradiniyam o'ziga yarasha qizig'i bor edi, boshlovchilari biri biridan zo'r edi (albatta ijod tomonlama). Meni birinchi raqamli radiom edi va yo'llarda, taksilarda yurganimda 70% taksilarda ushbu radioni qo'yib eshitib ketishayotganiga guvox bo'lganman. Timur Sultonovni efiri Radioga ko'rk bag'ishlar edi, Lekin ular Toshkent radiosiga o'tib ketibdilar "ayrim sabablarga ko'ra". Xullas xozirgi radio Grandni ummuman Grand deb bo'lmaydi. Sardor aka radiolarni Mavzusini olib chiqib yaxshi qilibsiz. Zora ubu narsalarni o'ylab topishsa. Sezamdaka radiodan yana bo'lsa edi. Men uchun eng yaxshi radio edi, shundayligicha qoladi xam.

2 bek88   (27-Ноя-2014 08:23) [Материал]
yangi radio, yangicha yo'nalish omad.

3 UzProJoMik   (27-Ноя-2014 10:51) [Материал]
sarodor aka oziz bita radio ochib qoya qoling
Sayyod Fm
keyin radio olami xam shou biznes olami xam rosmana portlagan bolardi
bunda detishimga sabab xamma yaxshi biladiki sizda ideya juda kuchli

4 Фарход   (28-Ноя-2014 11:16) [Материал]
Мошинада факат шу радиони тинглайман, рекламалар ва "галати" бошловчилардан бирмунча холи

5 xolida.   (28-Ноя-2014 14:03) [Материал]
rosstanam bitta radio ochin Sardoraka jumanji bogan paytla navro'z fm qanaqa zo'r radio bo'ludi. yana wunaqa radio bosa zo'ridi

6 анвар   (28-Ноя-2014 21:30) [Материал]
росданам илгариги радеолардан асарам еук

7 Azamat   (28-Ноя-2014 23:23) [Материал]
Bitta ashula aylanvotti radiolada, qo'shiqchini nomini bilmiman, lekin she'ri bir ajoyib. "KAPALAKLAR ODAMLARDAN MEHRIBON" digan so'zlari bor. Odamla she'rakan dib hohlaganini yozib tashavottimi falsafiy she'r bu dib? Kapalak o'sha faylasuf-shoirga qanaqa mehribonchilik ko'rsatib qo'yganikin? Vaxti kelib ko'chada biror qiyinro vaziyatga tushib qosa yoniga bir gala kapalakla kelib yordam berarmikin?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!