Бош сахифа » 2017 » Март » 6 » "Хамрох" фильми чўчитиш урғуси билан!
12:02
"Хамрох" фильми чўчитиш урғуси билан!

 

 

5-март куни "Алишер Навоий" киносаройининг кичик залида "Хамрох" кинофильмининг ёпиқ премьераси  бўлиб ўтди. Бош рольдаги актерлар Адиз Ражабов, Юлдуз Ражабова ва Бобур Йўлдошевлар "Юлдузли тунлар" спектаклида иштироки сабаб ёпиқ премьерага кела олишмади. 

Маросимни актриса Лола Элтоева очиб берди ва фильм ижодкорларига сўз берди. 

 

 

Фильм бошланишиданоқ лавхалардаги оригинал стилистика диққатни тортди. Бироқ...

 

 

Негадир тайёр  бир хориж фильмидаги чехралар ўзбек актерлари билан шундоққина алиштириб қўйилгандек. Яъни фильмни бошидан то охиригача бўлган стилистика, операторлик ракурсидан то эффектигача хориж фильмларида кўриб бўлганимизни яна қайта ўзимизни талқинда...нусхасида кўраётгандек.. Монтажигача янгилик йўқ...фақат нусха.   Фильмни хориж фильмига тақлид ва хавас билан шундоққина шаблонига ўзимизни кўчаларимиз ва чехраларимиз солиб қўйилгандек.

 

Фильмдаги "посредственность" (хозир бундай бўлади) шу қадарки йигит уйғонганидан кейин онасига икки мартта гапириб жавоб олмаганидан кейин, аниқ онасини сурати билан гаплашмоқда деганимда рости шундай бўлиб чиқди. 

Йўлда учраган қизни эса яна ўша жойда учратганида аслида йигитни кўзига кўринмоқда дегандим, шундай  бўлиб чиқди ва хоказо.

 

Либослар бўйича рассомга қониқарсиз бахо... Адиз бу фильмда хам  футболка ва устидан катак кўйлакда. Деярли хамма фильмда у шундай кўринишда. 

Нега фильм ижодкорлари Адизни футболка ва устидан катак кўйлакда кўришни ёқтиришаркин тушунмайман... Лекин Адизни туғулган кунига нима совға қилишни энди билиб олдим. 

 

 

Фильм мохияти Адиз қахрамони психик адекват бўлмаган йигит (онаси ўлганидан кейин тахминимча) онасини сурати ва хаттоки  хайкал билан хам гаплашиб юрадиган хамда (балки)  психиатрик ёрдамга мухтожДЕК йигит хақида. Лекин унга кўрингани рости рух ва уни  ўз воқеаси бўлгани сабабли демак у халиги "одамлик, орқалик" йигит бўлса керакда...ўзи хамма "одамлик ва орқалик" тушунчасидагилар худди санъаткорлардек телбароқ бўлишадию.

Хуллас,

 

 

Фильмни бошидан охиригача хориж қўшиқлари билан бойитилгани (ютубга қўйишса бир неча хориж  шикояти билан фильмни ўчириб ташлашади)  хам Голливудга тақлид эмас энди нусхадек бўлиб қолган. Худди замонавий қўшиқ бу хориж холос дегандек. Нахотки ўзимизни артистларда дидли , янги саунддаги ва стильный қўшиқлар бўлмаса? Балки келишолишмагандир қайдам... 

 Биргина қўшиқни актер Фаррух Соипов айтганини айтмаса...у хам француз тилиди. Шу ашула бошлангач қарсак чалдиму, одамлар ғалати қарашди, чунки томошабинлардан уни ким куйлавотганини биладиганлар деярли йўқ эди менимча.

Фильм давомида ва айниқса рух билан боғлиқ гўёки супермупер эффектларни хам хорижий товушлар билан халиги уларнинг фаришта хақидаги қўшиғи хоридекмией...черковдаги овозларга мосмией...ўша хориж фильмларини фильм саундларини шундоқ олишгандек. Ўзлик йўқ!

 

7-йил ичида қизнинг хонаси худди бир асрлик ўргимчагу ислар билан қопланганидан улар чўлда ё тоғда яшайдими деворасиз. 10 йилдан зиёд ташландиқ эски ўйимизга борганимдаям бунақасини кўрмагандим. Фақат чанг бўларди холос аммо бу даражадагияммасде... "Властелин колец" фильмини кўп кўрворишганми нима бало...

 

Афсуски фильмда диний тарафлама кўп нозик чегаралар бузилган. Минг афсус!

Шундоғам диндан илми оз бўлган ва изохларда чаламуллалик қиладиганларни янада кўпайтиришига сабаб бўлса ажабмас. Масалан мана шу рухларни ўзи йўлда юраркин дейилиши (Адиз қахрамони хам авариядан кейин йўлда юрадида) худдики ўлимдан кейин рухлар хамрох истаб йўлда юради деган гипотезани олға суришмоқда.

Йигитни рух қанча қўрқитмасин бирор мартта калима келтириш тугул Бисмиллох демадией... Ахир ўзбек борки нимаики ғайритабиий бўлса бўлмаса "Астағфируллах"ни айтиб юборади, аммо бу фильмда хатто шу хам йўқ. 

 

Ширк амаллари... что за фетишизм?

 

Фарзандидан розилик аломати учунми, ота қиз ўлган жойи жарлик бўлсада негадир бошқа кенгликда (қиз йўловчи кутадиган жой десак унданам узоқда, мошина йўлдан анча нари дала ўртасида) чўп тиқиб  унга оқ мато ўрайди...

Бу нима амал? Нега ширк амаллар тарғиб этилмоқда?-деган савол туғилади.  Мана шу ирим сиримлардан кейин қизни рухи кетармишде...

Майли дин ўз йўлигадир аммо тўйидан аввал отага қарши қиз уйидан йигити билан қочиши... уни йигити борлигини хечким билмаслиги бир-бирига зид тушунчалар.

Жуда бир ота ва онасига йигити борлигини айтолмайдиган андишалик қиз бўлса нима қилиб уйдан қочиб кетди? Аввал қахрамон характерини сценарийда пухта ишлаб олишмасмикан? Қизни табиати шўх шаддод тасвирланган... хеч бўлмаса онасига айтган бўлардику.

 

Фильм ижодкорлари рух ва рухлар олами билан фильм қилишдан аввал сал у-бу домлага бориб маслахат олса бўлармиди?  

Хорижники зўр бўлса уникини шартта қайтаришдан аввал бизга таъсир этадиган бошқа ва мумкинмас нарсаларни фильтрлаш мухим эканини нахот билишмаса?

Хеч бўлмаса ширк амалларни тарғиб этишдан ўзларини тийишса бўларди, мусулмонмизку ахир.

Ўлган одамга фақат Қуръондан  тиловат қилинади тамом!

 

Актерлар ўйини... очиғи (не впечатлен) умуман таъсир қилмади. Ишонмадим! Бўрттириб юборишган. Вазифа тўғри берилмаганидан бўлса керак. Фильм ижодкорлари ёш эканини инобатга олса тушунса бўлар. 

 

 

Таклифнома ва афишаларда кўрсатилган  актер  Умид Искандаров эпизодниям эпизодини эпизодида кўринган.  Атиги уч секунддир узоғи. Нимага кўпроқ роли кўринган актер Бобур Йўлдошев қолиб уч секундлик хайдовчи ролида Умид Искандаров кўринганини тушунмадик. Кейин айтишларича бу ижодкорлар Бобур ролини сир тутишганмией, интригамушмией...

Емаганку!

Бутун дунё кутган бир жумбоқмидики афишадан яшириб яна нималадир...

Барибир премьерадан кейин афишалар туради, биринчи премьераданоқ хаммаси аён бўлади, вахоланки уни яширишу ёки аниқ қилишдан хеч нарса ўзгармайди, на фильм бошидан ва на фильм давомида. Томошабин излайдигани маъно мантиқку ва уни ўрнига қахрамон роли жумбоқ қилинса ғалати бўларкан.

 Худди фильм намойишидан аввал  катта бир топишмоқ айтилиб ва уни топганга катта совға тикилганилдаку бошқа гап эди.

Ана оддий совун ва порошок сотадиганлар хам ўйин ўйнаб мошиналарни тикишмоқда.

Хуллас актер Бобур Йўлдошевга  бу бехурматлик бўлиб қолгандек. 

 

 

"Хамрох" фильми... Бундай мохиятдаги фильм ва клиплар хорижда кўп. Кўрганман. Худди шундай мавзу ва стилистикасида. О, бу стилистика... ёд бўлиб кетган ва ўлган қизни кулиши ва уни шу ракурсда яна чапдан ўнгга шамол бериб....пффф до чегож примитивная банальщина...

Ўзимизда хам худди шундайсифат клип борийди...

 

Янгилик йўқ, ягона янгилик бу тақлид УДДАЛАНГАНИ! Ўша (на уровне)  даражада фильм ола оламиз деган (показательная реклама) ижодкорларнинг махорати намойиши рекламасидек.

 

Яхши, демак бизда шундай "подача"си етарли даражада бўлган ижодий гурух бор экан деган натижа олинди. Умумий олганда фильмдан фақат шу фикрга келинди. 

Энди бу ижодий гурухдан илдиз- оригинал ва салмоқли сценарий ва ўша стилистика (шаблон ва рамка эмас) айнан дид тушунчаси доирасидагина аммо ЯНГИЧА янгиликлари билан (операторлик ракурсларидан то монтажигача янгилик, ЎЗЛИК) янги фильм олишларини кутамиз.

Ижодий гурухни "подача" - тақдим этиш, етказиш махоратига аъло бахо. Фақатгина шунисигагина.

Чунки фильм хеч нарса бермайди!

Томошабинни нимагадир ўргатмайди, ўзини қахрамон ўрнига қўйиб фикрлашдан тортиб то ўша холатда яшашгача тортмайди. Фильм нимагадир ўйлантириши, ниманидир хис эттириши, ўйлантириши, жавоб излатиши керакку.  Масалан мени таъсирлантирган сўнгги фильмлардан  "Пристегните ремни", "Манчестер у моря" ва "Это всего лишь конец света" каби фильмларни томоша қилаётганимда фильмни айрим сахналарида қахрамон ролида ўзингизни хис қилиб ечим топишга, қахрамон ўрнига нимадир дейишга ва ўзингизни ўша пайт қандай тутган бўлишингизни тасаввур қиласиз.

Йиғламай йиғлатган фильмлар эса шедевр! Гапириб тушунтирмай туриб ўзингизга саволниям бериб жавобиниям излатиб анча кунлар ўйлантириб қўядиган фильмлар эса  мана хақиқий фильм дегани!

 

"Хамрох" фильми эса фақат "бдиш-бдиш"и билан чўчитади. Шу қадар кўплигидан  яна бир пақа-пақ бўлганида овозим борича кулиб юбордим. 

Ха айтганча, юқоридаги хорижий қўшиқлардан бирини Хулкар Абдуллаевани "пақа пақ" қўшиғи билан алиштирсангиз супер.

 

Хомиладорларга фильмга тушиши умуман тавсия қилмайман.

Катта урғу чўчитишга!

 

Фильм жанри триллер фильм, ужас эффектлари билан!

 

Аммо умумий "картинка" (фильм тасвирий кўриниши) ажойиб! Визуал, стилистика чиройлик. Фильм бошию тугашида  хам.

 

Очиғи жудаям ачинганим ижодкорларни зўр истеъдоди боракану аммо хаммасини, мехнатдан то пулигача КЕРАКМАС мохиятга  сарфлашибди. МУХИМ нарсалар эса йўқ. Илдиз-мохият йўқ. 

 

Охирида Адиз Қахрамони хам ўлгач фильм-синий кит!-девордим...  

 

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 18850 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 4
1 azalawyer   (06-Мар-2017 17:52) [Материал]
бллл, яна битта саёз ва узбекни ютюбдаги СНГ фукароларига ахмок килиб курсатадиган кино буптида

2 Muxtor   (07-Мар-2017 07:17) [Материал]
Sayyod rejisorlikka qol urish voxti kemadimikan boshlanishiga kliplarga bu biza uchun qiziq.

3 Xolis   (07-Мар-2017 16:31) [Материал]
Bismilloh,Astagfurullohku mayli juda kop uzbek kinolarimizda hatto kozga koringan mashhurlar ham Hatto kinolada ungmas chap qullarida ovqat istemol qilishadiku usha uchun butta ham hayron qolmasa ham boladi.....! Afsuski shulardan kop yoshlar urnak olishi juda achinarli holat........!!!( bu odam qurib Shahzoda Muhammedovani iboli uzbek qizi kb misol tariqasida korsatganizdey,..uzr).
Источник: http://sayyod.com/news/khamrokh_filmi_chwchitish_ur_usi_bilan/2017-03-06-4360

4 Azamat   (09-Мар-2017 16:36) [Материал]
Bratan munnaji, kinoni bor sirini ochib tashabsizu. Endi ko'rmasek ham bo'larkan. biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!