03:51 Халқни пулини териб бойиган артистсан, унутма! | |
Муносабат ва одамийлик йўқ бўлган бўлим:
7 йиллик бу фаолият давомида кузатаётганларим... Санъатми бу, шоу-бизнесми?.. одамгарчилигию, муносабати йўқ олам. Бу соха оламида фаолиятим, хобби кўринишида ҳам, ўзимда тобора нафрат туғдирмоқда. Неча йиллик продюсерлик қилган одамни иши чаппа бўлганида шартта ташлаб кетган хонанда бир ёқда, бошқа ёқда бир ташкилотни ҳамкорликда қўйган шарти деб одамийлик салом - аликкача йиғиштирган сўтак артист. Одамми шулар дейман... Одам!
Пулинг ва мавқеинг борида! Оддий халқда кам учрайдиган холат, бу оламда эса - норма! Бошида ажабланасиз, кейин эса, жавобини ҳам бахонасини ҳам уларни тушуниш бўлган холатларини ҳам тушунасизу, бироқ виждон - чи дея ажабланасиз.
Ҳамиша мақола ва вазиятларга холис бахо беришда чуқур таҳлил ва ўз ечимимни ҳам беришга ўрганганлигим сабабли, шу холатларни ҳам ўрганиб мулохаза қилдим... Тўғри, санъаткорга промо ва реклама мухим ва уни қулай шарт - шароитларидан фойдаланишга ҳаракат қилиш керак. Мана шу нарсалардан фойдаланиб, ўз манфаати юзасидан санъат ахлининг кўпини виждон ва инсонийликдан чиқарадиган одамлар етарли. Негизи билан очиқча айтсак, ўша компания рахбарлари, продюсерлар... Чунки санъатдаги бизнес уларга мухим. Соққа соққа соққа... Бир жойда ўқидим “бу дунёга келдим, пул топтим, кафан сотиб олдим ва қабрга кирдим”.
Вақт ўтиб сохадан кетганингда инсон билан инсон сифатида кўз тушганида кеч бўлади, сабаби бу оламда виждонсизликка тобланиб бўлинган ва бу оддий холатдек бўлиб қолади. Артист ва артистдек кўришилаверади, юзда сохта табассум бетга қапишиб кетган. Хеч қайси бир касбда виждонга қарши йўл тутиш учун шоубизнесчалик шантаж қўлланилмаса керак.
Рақобат йўқ жойда монополоия юзага келади, рақобатчилар орасида хаққоний долзарблик эмас, мавқеи юзасидан “қўрқитиб” фаолият юритиладиган рақобат майдонида хам рақобат бўлмайди, ўша монополия холос. Адолат барқарори ва санъатни бизнесдан юқори тутишдек ниятим тобора чарчатмоқда. Таъсири бор, натижалар хам бору аммо... Иллат тугалланмаса чарчаркан . Хар бир нарсани нихояси бору, бу олам тугагунча иллат тугамас экан. Ўйланиб қоламан, мақсад марраси қайгача? Жонга теккунча ё эришиб бўлганида, эндичи? деган саволгача?
Журналистми у харф фаррошими ё? Мақсад...мақсадИМИЗ!-хақида.
Бундоқ сен билан ёнма-ён қўллаб-қувватловчи журналист бўлмаса, уларам ўзидан рақобатчи ясавоган. Бири мухлисинг бўлиб , сенга югурдаклик чоғида хамма артистлар билан танишиб, кейин эса сени кўрса салом бермай ўтса, хамма сени ёмон кўрган ва хақиқатингдан аламида юрганлар билан дўстлашиб каламушдек фаолиятидан керилса, бошқаси кеча сайт очиб иккита артист билан расмга тушиб "звезда" бўволса... э ўл, майда юлдузлик онлари билан яшамай. Дипломлик журналистларчи? Харф фаррошлигидан нарига ўтмай, журналистика захматлари хақида ўйлашдан нарига ўтмайди. Кални тароғи бораканде. Йўқ машхурлигини рашк қилади. Ижодда ижодку қурол, қил зўр мақола, танқидни зўрини қил, БЕХАТОсидан, ижодинг биланг енгсанчи!
Бир танқидий мавзу қилсанг, бошқа артист 100 долларга ёллайдиган ва ўзи шу танқидни хақлигини била туриб сенга қарши чиққан журналистваччалар хақидаку чарчадим ёзавериб. Соха каламушлари... Қалб каламушлари. Қанаққилиб ўзингга қарши чиқишинги мумкин? Майли журналистик дипломим йўқдир, аммо қилаётган ишларим сени мақсадларинг эдику! Сен ўзинг қилиб унмаётгандирсан, аммо натижаси борни нега ёнида бирга туриб харакат қила олмайсан? Тан ол хеч бўлмаса, қарши чиқма ичингга хеч бўлмаса.
Дўстман деган артистдан қўрқ!
Артист журналистика сохаси билан хеч қачон дўст бўла олмайди! Ўзини хаққонийман деган журналист артист билан дўст бўлишдан тийилади. Сабаби, уни хам нишонига бир кун олишини билиши керак. Пиар ва реклама учунмас, росмана! Ич-ичидан фидоий журналист, кун келиб барибир дўстликка чек қўяди, чунки дўстлиги даврида (мабодо) шунча жимлиги билан химояси учун хам касбига бевафолигидан виждони йўл қўймайди. Бу хақиқий журналистларга аталган фикрим. Ўз сохасига чин дилдан фидоийси ўзи нишонга оладиган билан хеч қачон дўст тутина олмайди. Мумкин хам эмас! Пресс-котиб ва котибалар? Бу алоооохида мавзу! Уни алохида мавзуда номма-ном ёритаман! Шахсий фикрим: пресс-котибликка ўтган журналист, у энди журналист эмас! У шунчаки ўша артистнинг ишчиси бўлади қўяди. Қўпол қилиб айтганда "югурдак". Артист югурдаги. Сохасига бевафолик ва сотқинлик холос. Соққа соққа соққа....
Шунчаки одамийлик муносабатчи? Хеч ким билан одамийлик муносабат ва таниш тутинмагунимча осон эди хаммаси...бора бора ичинга киради, хурматингни қилади, бир икки йил вафосини хам берадию....шартта шантаж олдида иштонини хўллаб юзини терс ўгириб оладиган даражага етганида, холатингни тасвирлаб беролмайсан. Шуларсиз хам яшагансан, шуларсиз хам бахтлисану, аммо ғалати холатни хазм қилолмайсан. Ўргана олмайсан! Шукр мослашмаганимгаям! шукр халиям бу нарсаларга ажабланишимга! Уларгаку осон...чунки артист! Улардек фаришталикдан тубанликкача бўлган образларни алиштириб унда яшай олмасакчи?
Ролигаям киришиб кетаверади, образигаям ишониб унда яшай олади, лекин, бошқаларчи?
Бойман ва зўрман деган артистларга аталади:
Зўрман, соддаман, фариштаман ва жабрдийдаман деб клипидаям, фильмидаям халққа тарғиб қилиб сингдириб турган пайт, сен уларни ичидан билиб туриб, ўша халққа "йўқ бу нотўғри!" деб кўрчи?! Ана, онги онасини хонандасидан паст кўрадиган (буни сайтимизда бир фанат тан олганди) фанатлар командаси шай турибди. Халқчи? Тўғри, халқ қўшиғини тинглайдию, аммо журналист ёзганига ишонади! Артистдан кўра танқидга ишонадию, лекин қарсагини артистга чалаверади, тўйига таклиф қилаверади, расмгаям тушаверади... Лекин мана шу ерида яна бир асосий “аммо”си боркууууу: хурмат! неа! қийин масала. халқ хурмат қиладиган санъаткорлар саноқли!!! СА-НОҚ-ЛИ!
Қанча “нозик” тўйларни кўряпмиз. Айримларни тўйларида санъаткор холлда навбатини кутиб туради) Ичкарига киритилмайди. Навбатида сахнага чиқиб айтсину, кетсин. Мехмонлар қаторига қўйиладиган асл хурматли санъаткорлар жуда кам! Тўппа тўғри қилишади! Сенлар бойман дейсанми яна?))) кимни пулига?))
-Расмга тушиб, икки қадам юрмасиданоқ “вей хаётда урод экан а” дейдиган камми? Салом алик йўқ шартта манекендек сен билан расмга тушади-кетади, на салобатинг босади на бунда хурмат билан сўрайди, Бориб ўртоқларига мақтанишгагина марраси, ё яна ўша ижтимоий тармоқдаги мақтаниш холос. Бир манекендек муносабат холос. -Қарсак чалиб туриб, кетидан чиққан бошқасига қийқирганичи? Сенга чалинган қарсакни қаттиқроғи бошқага қирқ кундамас, қирқ минутдан эртароқ чалинмоқда. Янада қаттиқроғи, янада кучлироғи! -Тўйига чақириб, юзингга пул отганичи?
Оғирми, қўполми, артистлар билиб яшанглар: сизлар артистсизлар! Халқ хурматига сазовор артистлар кам, хамманг у мавқедамассанлар! Унвонинг борми йўқми, рейтингинг суперми йўқми, халқ хурмати олдида хаммаси бир тийин! Шуни билиб яшаларинг! Виждонингни сотиб яшаяпсанларми, пулни қули бўлиб компютер шарафидан тўйдан пул териб топяпсанларми, тумшуқларингни шу пул тушган жойгача эгиб юрларинг! Артистссанлар, истаган одам оғзиларингни қимирлатишингни кўриш учун сотиб оладиган! Ишларинг Халқни хордиғини чиқариш ! Артистсизлар! Унутманглар! Ўзларингдан бойниям депутатниям ясамаларинг! Пулларинг халқники, устингдан сочилган, ердан терилган пуллар! Чўнтагинга суқилганми, маъмурингга берилганми фарқи йўқ, бировни хақиқий мехнати эвазига олинган пул сенларни аксариятингни(!) харом мехнатингга берилган садақа! Компютер овозда, фонограмма билан оғиз қимирлатиб топганга, бу сўздан бошқаси тўғри келмайди хам!
Фариштамисан, зўрмисан, жабрдийдами, халқ учун аввало артистсан! Продюсер ва компания рахбарларигаю жимман!)) Ўзини йўқотиб қўйган ва сан кимсан ман пулимга сотволаман дейдиганлари диққатига: пулИНГга эмас, сени хонанданга ҚИСТИРИЛГАН пулларга!-деб тўғри гапирларинг.
Йўл четида ярим кечаси турадиган фохиша хам одам, у хам кимларнидир хордиғини чиқариб пул топаяпти... харомми? Балки, аммо мехнати фонограммамас! Кимларникидир шу фохишаникидан икки карра харомроқ!
Бу хаммаси шоу-бизнес оламида бир жойини калитини йўқотиб қўйган, босар-тусарини билмай, ўзидан кимнидир ясавоган оддий бир АРТИСТларга аталади! Жойларингни, ким эканликларингни билиб, сезиб юришдан ўзга чораларинг йўқ! Хамма ким эканликларингни билади! Виждон ва ички дунёингга тўғри келмайдими? Унда тарк эт бу сохани! Қалбингга моси билан мехнатингни уйғунлаштир!
Юқоридаги фикрларимдаги "АЙРИМ" ва "Аксарият" сўзларига эътибор билан, ХАММАСИ тушунчаси билан адаштирмаган холда ўқиш тавсия қилинади, зеро бутун бошли хамма артистларга аталмайди! Хотя... ха, майли..)
Кейинги мақоламдаги қўшмачи продюсерлару ташкилотчи карабас-барабасчилар бўлимида учрашгунча!))
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 14238 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 23 | ||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |