Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 6 » Халқ муаммоларини очиқ кўтараётган яна бир кўрсатув
01:21
Халқ муаммоларини очиқ кўтараётган яна бир кўрсатув

 Ёдингизда бўлса, "Диққат: Сайёр камера!" деб номаланган мақола ёзиб, унда "Тошкент" телеканалида эфирга узатилаётган кўрсатув хақида ёзгандим (манбаа

 

Бугун бир танишимдан смс келди ва "Тошкент" каналини томоша қилишимни тавсия қилди.

 

Мазкур каналга твни созлаганимда қизиқ кўрсатувни томошабини бўлдим.

"Очиқ мулоқот" кўрсатуви "Сайёр камера" каби Тошкент ва Тошкент вилоятидаги сув ва электр токи йўқлигидан то турар жойларидаги бошқа муамоларни  ошкора намойиш қилиб одамлар эътирозини кўрсатди.

 

"Очиқ мулоқот"даги йиғилганлар хокимият ва ёки муаммоларни бартараф этгувчи АНИҚ мутасаддилари эмас мухандислар ва туман хусусий уй-жой ширкат вакиллари бўлгани кўрсатувни "Ўчиқ мулоқот" сифатида қабул қилишга ундайди. 

 

Мавзу бор, тахлил сустроқ ва ечим эса доимгидек ваъдалардан иборатдек. 

 

"Очиқ мулоқот" кўрсатуви азалдан бор экан ва мен каби Ўзтвни деярли томоша қилмайдиганлар учун янгилик бўлар. 

Менимча  ошкора танқид ва энг демократик кўрсатувларни ўз ичига олган телеканал хозирча "Тошкент" телеканаллигича қолмоқда.    "Сайёр камера" кўрсатуви хақидаги  мақоламда айтганимдек бундай кўрсатувлар эфир диапазони чегараланган телеканалда, фақат пойтахтда намойиш билан чекланибгина қолмай, Республика миқёсида хам намойиш қилиниб, берилган ваъдаларни натижаларини хам текширадиган кўрсатув сони қилинса нур устига аъло нур бўларди. Ёки хеч бўлмаса муаммога аниқ масъул  мутасаддиларни таклиф қилишса. 

 

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 8547 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 15
1 Cанжар Бишкек   (07-Ноя-2014 08:25) [Материал]
Телеканал "Тошкент" не только в Ташкенте, у нас в Кыргызстане тоже (Ошская и Жалал-Абадская обл.)  показывает, через цифровой.

2 Saodat   (07-Ноя-2014 08:41) [Материал]
Bu korsatuv faqat toshkent shahrida emas, viloyatlarda ham tuner orqali korsa boladi

3 Komila   (07-Ноя-2014 08:51) [Материал]
Ассалому алекум Сайёд гапларизга кўшиламан мавзу бор лекин ечим йук. Кўрсатувда факат муаммони ва "халк киламиз......."  диб гапириб ўтирганлани кўрсатмасдан канча муддатда халк килиниб, натижасини шу кўрсатувда айтилган муддатда батараф килинганлигини хам эфирга обчикишса яхши бўларди. лекин бунакаси  камдан кам эфирга чикса кере

4 ledy   (07-Ноя-2014 10:41) [Материал]
Вилоятларгаям утиб колишар.

5 opium   (07-Ноя-2014 11:58) [Материал]
ну да вада вада больше ничего бажарамиздан бошкасимас шахарда свет учвуриб кон килди,,,,,,,,,,,,,,,

6 Buxarskiy   (07-Ноя-2014 12:07) [Материал]
Toshkent tvni körmaganman lekin Buxorodayam bor bunaqa körsatuv, hokimlar, javobgar shahslar hammasini yigishib körsatishadi, buxoro tvda

7 Sayyod&Muxlis   (07-Ноя-2014 12:11) [Материал]
O'zi O'zb TV lari ichida adolatli kanal 1 ta edi uyam NTT edi. Sardor aka NTT kanalini efirga qaytadi degandiz, shu haqda bironta yangilik bormi? Javob uchun rahmat.

8 FC_PAXTAKOR   (07-Ноя-2014 12:40) [Материал]
ochiqmasda shu 100%. savollarni tanlab berishsa kk. efirga opchiqish kk telefon qilganlarni.

9 Bek-Uzbekistan   (07-Ноя-2014 12:50) [Материал]
Bu ko'rsatuv azal-azaldan bor,Har yilning oxirgi Dekabr oyida bu ko'rsatuvga TOSHKENT SHAHRI HOKIMI keladila.
* * * * * * * * * * *
"Очиқ мулоқот"даги йиғилганлар хокимият ва ёки муаммоларни бартараф этгувчи АНИҚ мутасаддилари эмас ?
-----
АНИҚ мутасаддилари эмас ? - Manashu gapizni chunmiy qoldim,O'zi ko'rsatuvni boshidan ko'rdizmi ? Qanaqasiga Tuman hokimi va Tuman bo'yicha Gaz,Sevet,Obodonlashtirish va umuman hamma yo'nalishlar bo'yicha rahbarlar bu ko'rsatuvda yeg'ilgan edilar qanaqasiga mutasadi bo'lmasliklari mumkin ?

10 jamol   (07-Ноя-2014 12:53) [Материал]
yaxwi ko`rsatuv

11 ЛЕРА   (07-Ноя-2014 20:16) [Материал]
Тошкент каналини ман хам факат тошкентда курсатади диб уйлардим, 

узтв ни хеч кайсисини курмиман, лекин бугун сайёр камерани курмокчиман 21-15 да

12 Bek-Uzbekistan   (08-Ноя-2014 12:30) [Материал]
Bir yil emas bu ko'rsatuv ancha yildan beri bor.

Oldinlari har Yakshanba kuni bo'lardi + (boshqa odam oborardi)

13 Абдулазиз   (08-Ноя-2014 12:33) [Материал]
Кўрсатув номи таҳсинга лойиқ. Аммо кўрсатувнинг ўзи номига лойиқмикан? Амалга оширилмаган муаммоларнинг сабаби мутасаддилардан сўралганида аниқ жавобдан қочиб бир хил тарзда “Буни фалон режага киритганмиз” деган сўзни қайтаравериши кишини ажаблантиради. Бундай мавҳум жавоб усулини фақат журналист ўргатиши мумкин. Ахир очиқ мулоқотга очиқча киришиш керак эмасми? Эътибор қилсангиз кўтарилаётган муаммоларнинг аксариятига режа муддати сабаб қилиб кўрсатилади. Демак, аввал режалар жадвалини муаммоларни бартараф этишдан бошлаш керак. “Буни фалон режага киритганмиз” — “ажойиб жавоб” эътибор қилинг.

14 bek88   (10-Ноя-2014 22:38) [Материал]
sevit. gaz. suv xama joyda shu muoma. faqat qishda gapiriladi, yozdachi.

15 shuhrat   (13-Ноя-2014 18:45) [Материал]
Oka shu korsatuv bogani yaxshi lekin osha joyda yashovchi aholini svetini uzib qoyisharkan muloqotni kormasin deb muloqot tugagandan song yana svet qaytadi. Ozim guvohi boldim

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!