Бош сахифа » 2011 » Август » 31 » Хайр дейману яна соғинаман сени Рамазон!
07:47
Хайр дейману яна соғинаман сени Рамазон!
 Болалигимиздан Хайит байрами  янги "хай хайла” кийишу ва ширинликлар билан боғлиқ бўлган. У пайтлар "Хўрозқанд” деган ўзбекона "чупа-чупс”лар бўларди. Хўроз ва бошқа хайвонлар шаклида, байрамларда катта катта қизил юлдузчалик ва хоказо.

Модернизация бўлиб ширинликлар хам ривожланиб кетган. Лекин айнан   хайит кунлари уларни яна учратиш мумкин. Албатта шу куни тонгдан масжиддан қайтар чоғи уйга иссиқ патир нонлар олиб кириш хам урфга айланган.

Бугун хайр Рамазон дейману, яна уни соғинаман. Мана шу 30 кунда ўзимни қанчалар тарбияланганимни хис қилиб, хайит куни  ўзимни ички матонатимдан ғурурланаман.

Рўзани фойдаси хақида кўп гапирамиз, лекин нималарни хис қиламиз? Чуқурроқ тахлил қилсакчи? Фақат кимгадир қоринни кетказиш ёки гунохни ювиш учун эмас, аслида рухиятни тозалаб, ўзликни англаб, ўзимизни тарбиялайдиган ой эмасмикан?

Уйқуни ширин пайтида уйғониш, ўзингиз билан курашасиз, рухан мажбуриятни тарбиялайсиз. 5 махал намозда гунохларимдан кечишингни сўрайман дея илтижо қилганда унинг мохияти онгимизга сингиб бораверади.


30 кунлик сабр, матонат ирода чархланиши фақатгина ошқозон нафсида эмас аслида. Ўша жинсий нафсда хам эмас аслида. Вахоланки мана шу иккиси бу дунёдаги инсонни аксарият хатоларга йўналтирадигани, аксарият гунохлар негизи бўлади. Бу дунёдаги ишқ қўйган ёлғон нарсаларимиз омили хам шу икки нафс.


Мана шуни йилига 30 кунда тарбиялар эканмиз, мунтазам рўза тутиб борадиган инсон бу гапларимни тушуниши осон, дунёқараш ўзгача бўлади. Қалб хам тозаланиб кўп нарсага кўз юма олишга, кези келса энг кучли ғурурни хам эга олишга ундайди.

Рамазон ойи аслида рухият тарбияси  учун бир сессия деса хам бўлади.


Яна дунёнинг қанчадан қанча очлар...йўғэ, оддийгина керак бўлса бир эшик нарида яшаётган мусофирми, қийналиб қолган қўшнимизми, сал нарида хеч бўлмаса нонга мухтож ижарадаги талабами шуларни нафақат хис этамиз балки имконият бўлса уларга ёрдам беришга кўзимиз "очилади”.

Қийналган одам фақатгина тушунади буни.  Қорни очни қорни тўқ тушунмайди деб бекорга айтишмайди. Лекин мусофирчиликни кўрган, керак бўлса бир бурда нонга зор бўлган одамгина тушунади. Рўза тутган одам эса мана шу тушунчани хис эта олади!

Худони ўзи кўрсатмасину шундай бўлиб бир бошқа мамалакатда мусофир бўлибми, ё шунчаки тақдир тақозоси билан бир кун уйда бўлиб қолиб бир бурда нонга пулингиз йўқ бўлди дейлик. Эшик тақиллаб қўшнингиз бир коса иссиқ овқат билан холингиздан хабар олиб кириб келса борми. Хизр кўргандек қувонасиз, дунёдаги энг мехрибон одам шу бўлади сизга.

Хуллас бугун Рамазонда тўлиқ 30 кун рўзани тутган инсонлар аввало ич ичидан ўзларини хурмат қилиш хисси кучайганини биламан.  Юқорида ғурурланаман деганим хам бежиз эмас, негаки инсон авало ич-ичидан ўзига бўлган муносабатни шакллантира олмас экан, атроф мухитга хам шундай бесаранжом муносабатда бўлади.  Шунинг учун хамиша кўнгил синса тана ёрдам бера олмайди, аввало кўнгил кучли бўлсин дейман. Инсон рухияти қанчалик кучли бўлса керак бўлса нотавон танани хам кўтара олади.

Келаси Рамазон ойигача ижобий хислатларимни, иродамни метин ушлаб туришга харакат қилар эканман, хайр Рамазон дея уни яна соғиниб қоламан!

Барча мусулмон ахлига Хайит муборак!

Хаётимизда янги "хай хай”лар кўп бўлсин)))

Бўлим: Din | Кўрилган: 7014 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Iyd Ramazon hayiti

Нравится
Барча изохлар: 39
1 Giyos   (31-Авг-2011 07:59) [Материал]
Barchamizga muborak bo'lsin!
Sayyod.uz/forum

2 bek88   (31-Авг-2011 08:03) [Материал]
Yanaki ro'za muradas oylarga kutaringki kayfiyatda yetib borish xar birimizga nasib aylasin. Olloxu akbar.

3 Axliddin   (31-Авг-2011 08:05) [Материал]
Assalamyu alykim wr wb! Azizlar hayitinglar muborak.
xuroz qandku megaphone megaphone icecream icecream

4 Leyla   (31-Авг-2011 08:20) [Материал]
С Праздником Ид-Аль- Фитр! Желаю Вам Справедливости Умара, Скромности Усмана, Красоты Юсуфа, Богатства Харуна, Мудрости Лукмана, Власти Сулеймана, Терпения Аюба, Просветления Абубакра и любви Всевышнего к Пророкам Его. C праздником Вас друзья мои !!!

5 sherzod   (31-Авг-2011 08:22) [Материал]
Ahli islom jannati, Muhammadning ummati,Islomdir sizga sarbon, Muborak HAYIT ayyom. Raxm sabr itoat, Duoingiz ijobat, Dinimiz faqat islom, Muborak HAYITayyom!

6 ROB   (31-Авг-2011 08:45) [Материал]
hammaga qutlug' kelsin!

7 Muxlis   (31-Авг-2011 09:03) [Материал]
Hammani tabriklayman! :)

8 iroda   (31-Авг-2011 09:25) [Материал]
Toshkentim sani sog'indim ayniqsa Toshkentcha to'y oshlariyu hayit dasturxonlarini, osh tarqatadigan qo'shnilarimmi

9 Asxo'j   (31-Авг-2011 09:37) [Материал]
Хаммани ИЙД РАМАЗОН ХАЙИТи билан табриклайман.

10 momo   (31-Авг-2011 10:10) [Материал]
Butun dunyoda kecha buldiyu Hayit, kecha yangi oy chiqqanku, nimaga Uzbda bugun?, kecha butun dunyoda Hayit namozlari uqildi, mayli nima bugandayam, Ahli musulmonlarni Muborak ayyom bilan tabrikleyman, yana kuplab Ramazon hayitlarini biz musulmonlar birgalikda birodar bulib oila bulib nishonlashlikni Allah bizga nasib etsin Amin

11 Kamola   (31-Авг-2011 10:15) [Материал]
Hayit ayyomi muborak aziz vatandowlar

12 .xXx...   (31-Авг-2011 10:19) [Материал]
hammaga hayit muborak bo'lsin. Sayyod hayitli qani bermismi)))

13 Нигора   (31-Авг-2011 10:20) [Материал]
"АЛЛОХ" деб тунлари булсангиз халак
"ЖАННАТ " деб бир нидо беради дарак
Мухаббатга тула булади фалак
Мусулмон ахлига айём муборак!!!

14 MARAT   (31-Авг-2011 10:20) [Материал]
hammani tabrikliman

15 Нигора   (31-Авг-2011 10:21) [Материал]
Assalomu alaykum va Rohmatullohi va barakatuhu!!!
Qalbida iymoni, qo'lida qur'oni, o'qigani namoz, so'zlagani hadis, izlagani ilm, istagani Jannat, hayoti ibodatda, hayoli itoatda, dini Islom, o'zi Musulmon, Robbi Alloh, payg'ambari Muhammad (S.A.V.), qiblasi Kaaba, ayyomi Jum'a, so'ragani mag'firat, tilagani shafoat, zikri tasbeh, fikri maqbul bo'lgan Dindoshim HAYIT muborak!!!

16 Dilnoza   (31-Авг-2011 10:35) [Материал]
Xammaga muborak.)

17 KomilEl   (31-Авг-2011 10:48) [Материал]
Barcha musulmon ahliga iyd ramazon muborak bolsin

18 SEVIMLI   (31-Авг-2011 10:51) [Материал]
I wish you ALL a very happy and peaceful Eid. May Allah accept your good deeds, forgive your transgressions and ease the suffering of all peoples around the globe.Eid Mubarak!!!

19 AFRUZA   (31-Авг-2011 10:55) [Материал]
SOLIH AMALINGIZ BO'LIB IJOBAT,
QALBINGIZ IYMONNING NURIGA TO'LSIN,
ALLOHIM BIZLARGA QILGAN INOYAT,
HAYT AYYOMINGIZ MUBORAK BO'LSIN....
SARDOR AKA HAYTLA BN, BUTUN O'ZBEKISTONNI TABRIKLIMAN

20 VENENA_89   (31-Авг-2011 11:01) [Материал]
Xayit ayyomi muborak!

21 Nodira_M   (31-Авг-2011 11:27) [Материал]
Barchaga Xayit Ayyom muborak

22 Fanatka futbola   (31-Авг-2011 12:09) [Материал]
Bar4amizga Rözai Ramazon Xayit ayyomi muborak bölsin.

23 mts   (31-Авг-2011 12:25) [Материал]
рахмат сизгаям хайит муборак

24 Sogindim   (31-Авг-2011 12:41) [Материал]
VOy mangayam ho'roz qaaaant =(

25 Севда   (31-Авг-2011 13:19) [Материал]
Хаммага Хайит аййоми моборак булсин!!!!

26 Frenk   (31-Авг-2011 13:52) [Материал]
hammani Hayit ayyomi bilan tabriklayman.

27 Zuxraxon   (31-Авг-2011 15:31) [Материал]
Barchaga Sardor aka sizga sayt jamoasiga forumimizdegilaga Hayit Ayyomi muborak bo'lsin!

28 Loading   (31-Авг-2011 15:40) [Материал]
bugun janozada ishtirok ettim. Ha 43 edi chamasi. Bu quvonchli habar. Bir ayol janozasi o'qildi.
Gap shuki hafalik istagim yo'q.
Qo'sholoq ayyom muborak. Ququ qand hammaga yetadi.

29 Хамид   (31-Авг-2011 15:49) [Материал]
Узбекистон ахлига хайит муборак булсин

30 farishta   (31-Авг-2011 16:28) [Материал]
hammaga muborak bo'lsin

31 YDH   (31-Авг-2011 16:30) [Материал]
Lablardan terilar dur kabi tilak, Dil mohi taratgan nur kabi tilak. "Qabul et"!-deb turar har bitta malak, Mo'minning suygani XAYIT MUBORAK!

32 Parkland   (31-Авг-2011 16:33) [Материал]
Barcha dunyodagi va shu qatorda Yurtimmiz ahliga Hayit ayyomi muborak bo'lsin !

33 Малохат   (31-Авг-2011 17:44) [Материал]
шарлик расм супер. Сайёд молодец свежый Тошкент расмлари, канака улгурас, сизни гохида Шоу Труманадаги кахрамонга ухшатаман, юрган йулиз гуё сайтда мухрланади.

34 sabina   (31-Авг-2011 18:05) [Материал]
Butun dunyo musulmonlariga rampzon haeiti buborak bulsin,olloh hamisha hammamizni uz panohida asrasin inshoolloh uziga shukurlar bulsin.

35 ██████►NODIR◄██████   (31-Авг-2011 18:25) [Материал]
RAMAZON MUBORAK DINDOSHLARIM !

36 shahnoz   (01-Сен-2011 00:32) [Материал]
Hammaga Ramazon Haiti Muborak Bo'lsin

37 STUDENTKA   (01-Сен-2011 07:57) [Материал]
Barcha musulmon ahliga Ramazon hayiti muborak bo'sin, qalbimizni ezgu niyat, imon-e'tiqod tark etmasin.

38 Ширина   (01-Сен-2011 23:05) [Материал]
Хаммани Хайит байрами билан табриклийман)

39 maxfuza   (06-Сен-2011 01:48) [Материал]
RAMAZON MUBORAR!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!