"Хаётда" : Кинначи бола хақидами ё хаёт? TV | Teatr, Kino.uz

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

 

10-апрель куни “Алишер Навоий” санъат саройида  режиссер Ёлқин Тўйчиевнинг “Хаётда” фильми премьераси бўлиб ўтди.

 

 

Жудаям кўп фикрлару бахсларга сабаб бўладиган фильм бўлган бўлса ажабмас.

 

 

Фильм мохияти якка-ю ягона  фарзандидан айро қолган ёши ўтган профессор ва унинг аёли хаётига кириб келган етимхонадаги  14 ёшлик  хислатли йигит хақида . Охирида шу йигит ўша ўғлига жудаям ўхшашлигини  билинади.

 

 

Минус:

-Фильм жанри адашмасам  психологик драма, аммо унда фантастика ва триллер элементлари хам йўқ эмасдек, назаримда.  Фильм номи ва мохиятидан кўра   хамма нарсага тўлиқ ва фалсафа билан жавоб берилган. Аммо фильмни номланиши ва йигит воқеасидаги фантастик ёндошув  тушунарсиз қолгандек.  Мохияти ғалати.  Экстрасенсми  у  десак, илмий тарафлама ёндошиляпти,  кинначими десанг хам натижалари  фантастик бўляпти...  

 

 

Табиблик ва кинначилик мавзусидаги фильм деса у тарафлари реал хаётда боридек очиб берилмаган, бироз фантастик элементи билан ўзгартирилган. Сабаби табиблик билан соғлиғини гаровга қўйиб,  бундай натижаларга эришган шахслар менимча бўлмаган.  Аммо фильмдаги диалогларни рухан  ижобий юки оғир ва таъсирчан.

Томдан тараша тушгандек таппа танқиддан бошлаяпти деб ажабланманг, аввал шу менга туюлган минуслари хақида ёзиб олмоқчиман, чунки умуман олганда фильм менга жудаям ёқди. Лекин шу минус  туюлган нарсаларни ёзмасам яшолмайманку!)) Айниқса ёққан нарсанинг минусини ёзгим келаверади, сабаби  ўша нарса янада мукаммал  бўлишини истайман. (так что ёмон одаммасман аслида, ният тоза!)

-14 ёшлик йигит образи бироз бўрттирилган ва хақиқатдан йироқроқдек...албатта бу фильм, лекин фильмда айнан хаётий мавзудаги хаётий гаплар кўп бўлиб реалликни кучли хис қилдиргани учунам бироз беўхшўв қилиқлар чалғитди.  Бир қарасанг эса бинойдек катталардек фикрлар...мимика...нигох ва хоказо. Роль унчалик хис қилинмагандек.

Мехрибонлик уйидан келган бола  14 ёшида хам қошиқ ушлай билмаслиги ва овқатни худди хозир конслагердан қўйиб юборгандек ейиши хам шахсан ман учун ёввойи ва ишончсиз холат.

-Рассом ишида хам  бироз бўрттириш сезилади.  хислатли йигит ва А.Узоқов қахрамони аёли ховлида учрашган сахнасида ховлида латта-путталар ва пардалармией, худди  эски театрнинг эски реквизитларидек. Хонадонда асосан кийим-кечаклар дорга осилган бўларди, билмадим бормиди улар йўқми аммо кўзим илғамадими демак ёдда қолганлари кўпдек. Икки фарзандли оилада ховлида пардаю латталар ўрнига анча бунча болалар кийими осиғлиқ бўлиши керак эди, назаримда.  Бу нарсалар фильмдаги реаллик асосий планда бўлганига халал берадигандек.

-Профессор аёли роли...ишонмадим. Телефонда гаплашган сахнаси бўрттирилган бўлса, фарзанд доғида куйган аёлни фильм давомида хис қилмайсиз гўё.  Аслида айнан бундай роль кўпгина актрисаларнинг орзуси бўлса керак. Эмоция етарли эмас деб, аммо  зиёли оила ва анча ўзини тутиб олганроқ бўлиши керак десак, нигоху мимикалар билан кўп нарсани етказса бўларди. Махорат шунда! Раъно Ярашева ва ёки Гавхар Зокирова бу рольни қойилмақом қилган бўлармиди, фикримча.

-Дубляж...кинотеатрда кўп сахналари эштилмади. Эшик ёпилганидаги у хонада қолганлар гаплари ёки сал нарига кетганидаги холатлар. 

 

 

Алохида (минус хам эмас плюс хам, шунчаки):

Фильм ўртасигача томошабинлар орасидаги  ёшларни бироз зериктиргандек туюлди ва тугашига қадар залдан 10-15та одамни чиқиб кетганини хисобга олмаса, тугаганида зал тўла эди.  Бу эса кассабоп фильм бўлмаган фильм учун ютуқ.

Айтмоқчи бўлганим мазкур фильм кинотеатрга мўлжалланмагандек. Давлат фильми ва фестивальга тайёрлангандек стилистика сезилади ва шу сабаб бундай фильмларни уйда ётволииииб томоша қилишлик.

 

 

Фестивальга  хос стилистика деганим боиси, асосан танловларга тайёрланадиган аксарият фильмларда бирдек ўхшаш миллий арт  колорити билан ёндошиш ёки  монтаж ёрдамида фильмдаги воқеадан  ўзини техник  воқеасини алохида сўзлайдиган  сахнадан сахнага ўтиш монтаж стилистикасини сезаман.  Бу йильмда у боб (бўлим)  билан ажратилиб номланиши ва албатта у ерда инглиз тилидаги таржимаси ёзилиши хам  фестиваль танлов учун эканлигига хам ишора бўлса керак.  Бу ёмон эмас, қайтанига кузатиш қизиқ. Чунки юқорида айтганимдек,  кадрдан фильм ўз воқеасини сўзласа, кадрдан кадрга ўтар чоғи монтаж ўз воқеасини сўзлайди ва бу фильмда бу алохида урғу билан ярқ этиб кўрсатилган.  Фильм бошидан то охиригача  миллий чодир тикилиб боравериб у хар бир бобга ажратилган бўлимларда кўриниб, охири фильм тугашида катта тайёр чодир уй деворига осилади.   

 

 

Плюс:

Умуман олганда фильм плюслардан иборат тарбиявий ахамиятдан тортиб фикрлаш тубига чўктириб юборадиган  даражада)) ва шу сабаб хам юқоридаги бироз минусларни сездирмай ювиб юборади,  ёзмасамам бўлардию...

                                бўмийдидеее..))

-Кўпгина фильмларни кўриб, мана бундай деганига нега мана бундай деб жавоб бермаяпти деб асабийлашамиз, яъни мантиқсиз тарафлари кўп, режиссерларга мурожаат қилганида эса бу бадиийлик , ахир фильмку деган нарсани жавобан эшитиш мумкин.  “Хаётда” фильмида эса хар бир гап ва унга жавоблар пухта ўйланган.  Яъни томошабин  “менчи нима деб жавоб берган бўлардим ?” деган нарсага  диалоглар ажойиб тарзда мукаммал бўлган.  Айниқса бу холатлар А.Узоқов қахрамонини профессор билан бахси ва  хислатли йигитнинг хамма ота-оналар фарзандини ташлаб кетиши хақида гапирганидаги сахнада яққол сезилиб, томошабинга қаттиқ таъсир ўтказса керак. Шахсан манга таъсири кучли бўлди. 

 

-Маънавий юки бор фильм бўлган. Бу айниқса салбийроқ қахрамон сифатида фильмда гавдаланган Алишер Узоқов билан боғлиқ сахналарда сезилади.  Қадр-қиммат тушунчалари...фарзанд...нафс  тушунчалари ўзингизни  ўзингиз қарши чиқариб,  иккиламчи холатда ички бахсга сабаб қилади.  Бир ёқда ўз фарзандини деса, бир ёқда етим бўлса хам шу хам бировни фарзанди дегингиз келади. Бошқа тарафдан эса бу унинг миссияси, бекорга бу хислат берилмагандир дейсиз.

 

-Динамика.  Фильмларда асосан икки турда сезиладиган динамика бу фильмда суст хам эмас, жўшқин хам эмас. Динамика фильм плюсига ишлайдиган тарзда қулай қилинган...реалистик! Яъни фильмдаги диалогларни хазм қилиш ва шу фильм мухитини максимал равишда хис қилишга хизмат қиладиган тарзда ўйлаб чиқилгандек.  Фильмни шошилмай томоша қиласиз, демакки фикрларингиз шу фильм давомида тахлилга вақт беради. Кадр бор, бироқ бирдан сукунат бироз танаффус бериб  фильмдаги фон овозлар билан бирга  кадрлар сўзлайдигандек.  Шошиб эмас, шу фильм ичида  бўлиб хам шу фильм хақида ва ундаги бироз аввалги сахналару диалогларни фикрлашга мухлат берилаётгандек.

 

-Операторлик иши қизиқ. Шунчаки кузатиш қизиқ. Янгилик ва аъло дея олмайман, шахсан ўзим учун янгилик кўрмадим ва жуда бир профессионализмни хам. Шахсий фикр. Аммо бошқа фильмлардан кўра бу фильмдаги операторлик ишини кузатиш қизиқ.

 

-Мусиқа. Классика! Фильм давомида фақат классик мусиқа тинглайсиз. Миллий эмас. Аммо хамма фильмлардаги хонандалар саундтрекидан ажратиб  қулоққа дам бераркан. Авваллари саундтрек фильмни кўтариб  унинг мохиятини янада таъсирли қилиб берган бўлса, бугунги даврда саундтреклар фильм хатоларини ёпиш ва 2 соатлик клип тарзида реклама бўлишга хизмат қилаётгандек. Шу сабаб хам бу фильмдаги оддий симфоник товушлар диққатни зўриқтирмайди ва фильмни деталигача хис қилишдан чалғитмайди.

 

-Кутилмаган воқеалар ривожи.  Аксарият фильмларни кўра туриб нафақат хозир нима бўлиши балки қандай якун топишини айтиб турсак, бу фильмда охиригача интригани ушлаб тура олади. Професорни хотини ўлди деганингизда, онаси ўлгани билан давомланади.  Ёши каттароқ актерни хислатли йигитни ёши катталиги бу деб турганингизда у профессорни укаси бўлиб чиқади ва хоказо.

 

-Профессор ўлишидан аввалги холати билан боғлиқ сахна жуда таъсирли. Хислатли йигит уни қучоқлаб  илтимос қилишни сўраб ёлвориши... Бошқа тарафдан унинг хислати айнан ёрдам сўраганда ишлаши хақида фильмда очиб берилмаганлиги учун бошқалар учун тушунарли бўлармикан? Ўзи шундаймикан?)

 

Кинначими у ё табибми хуллас ақлли фильм бўлган ва шуниси асосийси!

 

Шахсий ва субъектив фикрлари билан Sayyod.

 

 

 

 

 

 

 

Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков

11-Апр-2015 15:24
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 tuxohr   (11-Апр-2015 17:27)
камчилик хар бир фильмдан топса булади, лн актёр ва актрисалар эмоционал даражасига хам борлиг ыильми мофакиятли чикишида! куриш кк экан бу фильмни ... ана кегин хулоса ва фикр билдиролиман фильм даражаси хакида. хозир этадиган нарсам бор йуги бу фильм!!! хаёт бошка фильм эса бошка! номига караганда фильми куп жойлари хаётдан олингандек... лн Сардори фикри узгача!!!

2 cosinus   (11-Апр-2015 17:34)
Alisher Uzoqov kinoga qaytganidan xursandmiz u bn ham intervyu òtkazilsa yaxshi bòlardi

3 Zuli   (11-Апр-2015 19:58)
Сардор сиз узи кинотанкидчи бусейиз буларкан) театрладиги спектакллагаям келин спектакллани савияси хакидаям ёзсейиз яхши буларди..

4 h a y o t a   (11-Апр-2015 21:56)
Bu kinodayam , yana kassallik, yana ulim.....
Jodugar filmidek masmikin?
Lola tabib buladiyu unda

5 Faridakhon   (11-Апр-2015 22:18)
Alisher Uzoqovni Sochi qomaptiyu. Hurmatga Loyiq arty or

6 shoras_666_   (11-Апр-2015 23:45)
yahshi kinoga o'hshavotti ko'rish kere. mashnaqa kino'la ko'payib bachkana yengil kinola kamro chiqsa bo'lardi. yaqinda SOTQIN digan kinoga tushgandim zo'r, kino'ga gap yo'q. hammaga ayniqsa yoshlaga tafsiya qigan bo'lardim ko'rishshi.

7 оля   (12-Апр-2015 06:04)
кинода Алишер уйнаганми курамиз

8 okhunjon   (12-Апр-2015 13:29)
Soch qomaptiyu aliwer oka

9 dina...   (12-Апр-2015 14:38)
Vay alisher aka halitan qarilini tan obtilami?

10 shooox   (12-Апр-2015 14:44)
Sardor aka Hayrulla Hamidov bilan videointervyuni va haligi yurist tarjimon balo battar akani firibgarligi haqidegi maqolani intizorlik bilan kutyapmiz! TEZ KUNDA degansiz ikkalasini ham...

11 zoir   (12-Апр-2015 20:20)
Oskori ogan kino boru uwandan ogirlangan goya manimca reklamani korib wu fikrga keldim

12 Davay_udachVsem   (13-Апр-2015 02:50)
Alisheri chochi qomaganligi ko'rinib turbdi, nu wunga yarawa kiymiga(style) qarab kiyinsa bo'lardi. Kastim shim bilan krasofka.

13 DioR   (13-Апр-2015 08:57)
Kino zor cqanga oxwavoti premyera qacon boldi

14 Сардор   (13-Апр-2015 09:07)
Акбархужа Расуловга гап йук!

15 Mila_Komi   (13-Апр-2015 09:08)
Одамлар кино театрда узини тутишни качон урганишади. Фильмни уларни деб куролмадим. Чакалоги билан нега келишади. Бечора болага рахмим келди angry

16 Umid   (13-Апр-2015 18:53)
Алишер Узоқов кинога қайтибдими? Оббооооооооооо!!! Юрурмидими тўп тепиииииббб

17 Loving Girl   (13-Апр-2015 20:25)
Nega hammamiz Alisher Uzoqovni sochiga komment qoldirvommiz o'rtola bir aktyorri shaxsiyatiga tegib nima qilasila? Uyam sochim to'kilib shunaqa bo'p qosin dib atidan qivomagandir..filmdigi roliga insoniy sifatlariga boxo berse yaxshiro bo'lardi. Bir shaxsni aybini oshkor qilish musulmonchiligimgayam to'ri kemidi. Yana o'zila bilasila. Bilib bilmi g'iybat qip qo'ymilu.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 23
Мехмонлар: 23
Рўйхатдагилардан: 0