Бош сахифа » 2012 » Июнь » 20 » Хайдовчилар оқибати
02:16
Хайдовчилар оқибати
Олий мажлис тарафдан "Ганга"га келаверишда шундоққина олдимизда кетаётган Нексия русумли машина четга ўтиб, ариққа ўнг тарафи билан тушиб қолди. Биз хам, йўлдан ўтаётган бир қанча хайдовчилар тезда тўхтаб машинани қуршаб олиб ёрдамга ошиқдик.

Хайдовчиларни ўзини йўқотмай, дарров хеч нарса қилмадими деб хабар олиши, ва тезда машинани ариқдан чиқаришга харакат қилишлари қувонтирди.

1 минут хам кетмади ишонасизми? Худди аввалдан репетиция қилингандек кечди. "Гаи кеп қолмасин"- деб бири тез мошинани қандай чиқариш усулини айтиб киришса, бошқаси тезда рульдаги одамни чиқариб, ўрнига ўтириб, хайдаб чиқаришни бошлади, буёқда қолган 6-7 одам эса нариги тарафдан  мошинани кўтариб сура бошлашди.
Хайдовчиларни тўхтаб тезда реакция қилиб атиги бир минутда ёрдам берганликлари, оқибат тушунчаси хали мавжудлигини сездирди.

Фақат бир катта афсус....

Хайдовчи ва олдидаги кап-катта кишилар ғирт маст ахволда. Машина номери Сирдарёники экан.  Бир километр нарида эса ДАН ходимлари турибди.
Тошкентда мехмон экансизлар.....эх

Лекин хайдовчилар оқибатига гап йўқ. Ўзи хайдовчилик оқибати хамиша йўларда сезиларли, ДАН ходимлари турганини хам бир-бирига чироқ билан хабар беришади.

Хуллас ребяталар ва амақилар! Айниқса ёшларга ўрнак бўладирғон амақилар))) захаримизга ичибмиз, мошина тугул самокатни хам бошқаришга харакат қилмасакдеее.
Зеро ариқку майли, кимнидир хаётига зомин бўлиш адолатдан бўлмас.
Ўзингиз хам фалокатга учрасангиз...маст ахволда кетганни хукми оғир бўлади.

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 9303 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 28
1 Safina   (20-Июн-2012 02:44) [Материал]
unaqalani Gai uwasa yaxshiro buladi

2 Arthur2010   (20-Июн-2012 03:06) [Материал]
Бундай пайтда андиша килиш керак эмас. Ким булсаям, килмишига яраша жавоб бериши керак. Керак булса ГАИни чакириш керак. Шунда бошкаларга урнак булади. Якинда эишитиб колдим, Германиянинг бир шахрида озик-овкат магазинида 15 йил ишлаган аёлни узига тегишли булмаган 3 та пластик идишни ишлайдиган магазинига топгиргани учун мшдан бушатишибди. 1 та идиш 25 евро центи туради!!!

3 Bayonbek   (20-Июн-2012 03:09) [Материал]
гапингизга кушиламн Саёд

4 БОБО   (20-Июн-2012 03:25) [Материал]
Автохалокат содир булганда хайдовчилар бир-бирларига албатта
ёрдам беришади.Русларда буни шоферский Солидарность дейишади.
Энди юкорида келтирилган факт буйича нима дейиш мумкин.Каттакон
амакиларга уят, маст холда машина бошкариш жиноятку.Гаиларни
чакириб топширвориш керак эди.Эртага миллиондан зиёд жаримасини
туласа ва хайдовчилик хукукидан махрум булишса шунда акл кирармиди.

5 Dilrabo   (20-Июн-2012 07:49) [Материал]
Har qanday taqdirdayam hammani öziga insof bersin...Tög'ri,odam mast holda qazo qilsa,hukmni öziga chiqarib ketgan böladi,deyiwadi (hammamizga chiroyli ölim nasib etsin,ilohim).Allohimning haq hukmiga esa e'tiroz böliwi mumkin emas!...BILGUVCHI ALLOH.

6 nusrat8182   (20-Июн-2012 07:55) [Материал]
Bunday vaqtda G.A.I chaqirishmagani ehtimol yaxshi bo'lgandur,negaki G.A.I. ham o'zidan qo'shib palon pul.ni yozib tashlashadi.LEKIN KAP-KATTA KISHILARNI ICHIB YURISHI UYAT

7 Giyos   (20-Июн-2012 08:46) [Материал]
Oqibat bor. 1 marta sovuqda stoyankadaqob ketgandim. Uwanda montiyorlarni xonasi boridi. Uwalani chaqirib zavad qilaman dib rosa uringanmiza. Lekin bo'magan. Keyin yo'lgacha obchiqib shatakga olib ketgandim.
Undan oldinam bir yo'lda mowina ochib qogandi. Unda o'zim itarib zavad qivogandim. Ex bunga ham ancha bo'b ketibdi. Oqibat yoqolmasin.

8 Miralisher   (20-Июн-2012 09:52) [Материал]
OQIBAT yo'qolmasin... Ichganlaga insof bersin.

9 Bek8111   (20-Июн-2012 09:53) [Материал]
Ха айникса окибат борасида хайдовчилардан баъзи томонлама урнак олсак арзийди.

10 Bek8111   (20-Июн-2012 09:54) [Материал]
Бошка юртлар хайдовчиларида бунака холатни курмаганмиз.

11 Bahti   (20-Июн-2012 10:11) [Материал]
Бир марта ман ҳам шунақа воқеани устидан чиқиб қолудим маст амак матизи б.н ариққа тушиб кетуди хаво жуда совуқ эди. Ушанда тоба дудим амақини хамаёғи қон эди....

12 Содир   (20-Июн-2012 11:06) [Материал]
олдин ичиб хайдидиганлар сони куп буларди. Хозир хам кам эмас. Факат ёнизда 2 та Франклин бобони овосез булди. узлари уйизгача кузатиб куйишади...

13 Muqaddas   (20-Июн-2012 11:27) [Материал]
Gaplarizga qo'shilaman Haydovchilarni harqattan bir-biriga bo'gan oqibati kuchli, bunaqa holatlani hozirgi kunda juda ko'p uchratish munkin.

14 Xurshida   (20-Июн-2012 12:12) [Материал]
инсоф берсин.

15 Дангал йигит   (20-Июн-2012 12:41) [Материал]
Жаноб гражданлар! Ҳайдовчилар, умуман, барча фуқаролар қонундан қўрқиши эмас, балки қонунни ҳурмат қилиши керак! Агар қонунни бузсак, қачон ўз хоҳишимиз билан шуни тан олиб, тегишли идорага бориб учрашишни ўрганамиз, а? Жаноб ЙПХчилар ҳам жарима пули олишга эмас, балки йўл хавфсизлигига жавобгар эканлигини тушунишса эди! cry

16 Student   (20-Июн-2012 12:52) [Материал]
2011 yil qishida yollar yahmalak bop qolgan yahmalakda yurishni unchalik bilmaganim uchun mashinani boshqoralmay qolib yo'l chetidagi ariqqa sirpanib bir ballon bilan tushib ketdim, yol to'htashga havli bo'lishiga qaramay darrovda orqamdagi moshina to'htab borgalikda mashinami yolga qaytardik. Ammo bazida yo'llarda bazi bir haydovchilarni o'zlarini tutish madaniyati juda achinarli. Oqibat nafaqat yo'llarda balki hayotimizda ham yo'qolmasin

17 SmartDent   (20-Июн-2012 16:10) [Материал]
Haqiqatan ham,anchadan beri shu narsaga e'tibor beraman,hattoki o'zim ham agar GAI hodimlarini darahtni orqasida bekinvolib,rodarga ishlashvotganini ko'rib qosam,darrov chiroqlarimmi yoqib,boshqa haydovchilani ham ogohlantiraman))).Yaqinda o'zim bn ham yo'lda bahtsiz hodisa ro'y berdi va shunda to o'zimga kelib olgunimcha 4ta haydovchi to'htab,15 daqiqada hamma masalani hal qilib tashlashdi.Shunda haydovchilarning o'zaro oqibatiga tan berdim.

18 Sweety_Girl   (20-Июн-2012 16:58) [Материал]
To'ri bizani mintalitetda oqibat kuchli, bir haftacha oldin manyam oldi balonim ariqga tuship ketudi srazi ostanovkadi bolla kep bir pastda qarashvorishdi, hursand bo'p kettim, babir O'zbechiligimiz yaxshidee))))

19 Dinora_Golden_Girl   (20-Июн-2012 18:30) [Материал]
Hammani insof öziga bersin! Oqibatimiza yöqolmasin! Haydovchilaga etadigan gapim: mast holda mashina haydamela, azgina xato - falokat olib kelishi mumkin!!!

20 Oybek Namanganes   (20-Июн-2012 22:50) [Материал]
Manimcha bu...akilani D.A.N. xodimlariga topwiriw keragedi yordam beriw urniga. Nima uchun mast xolda rulga o'tirib uzi va bowqalar xayotiga xavf sob latokma-latok yuriwi kerekan kop kotta odamla? Kottakon wtraf i prava reweniya qiliw kerag bunaqa odamlaga, a oqibat masalasiga kesak oqibatni "qachon? Kimga?" kursatiwni xammamiz yaxwi bilamiz. (waxsiy fikrim)

21 Shahnoza1990   (21-Июн-2012 00:40) [Материал]
Oqibat yo'qolmasin...manam shu narsani kop guvohi boganman.Yaqinda bog'chaga bolamni tashab qaytvotganimda yol chetiga moshina qoyvotgan yigit orienter olomadimi yo xolostoyda qoganmi moshina ariqqa bitta baloni bilan tushib qoldi.Yolda ketvotgan odamladan 2tasi chaqqonli bilan kelib srazu mashinani orqaga itarishdi,yigit amallab chiqvoldi. Ushanda oqibatiga hayroon qoludim...Bu yaxshi.Ichib haydaganlaga Allohimni o'zi insof bersin diyishdan boshqa gap yoq...

22 joon   (21-Июн-2012 10:40) [Материал]
oqibatimiza yoqolmasin

23 bek88   (21-Июн-2012 18:06) [Материал]
insofni uzlariga bersin ? angry

24 Мухаммаджон   (21-Июн-2012 22:47) [Материал]
Мен шу бирон нарсага хайрон коламан, йулда автомашина авария булса бирон нарса булса бир дунё одам бирданига томошага пайдо булишади, лекинчи биронта бир безори биттамта кизни ураётгандачи ким олдизда буларкин, касал одам йикилиб колса ким уни кутариб куяркин. Мавзуизга кайтсак уша маст одамни ёрдам бериб мошинага солиб юбордиз хам Худо курсатмасин уша маст рулни бошкара олмаслиги окибатида бирон бир кариндошизи ёки танишизи уриб юборса нима дейсиз, сиз моргат килиб куткариб колган шумахериз тезликни пасайтира олмай у хам уриб юборсачи, ёки мошинадаги пассажирларни бирон нарса килсачи нима деркинсизлар окибатмас бу жиноят, Окибат уша безоридан уша кизни куткарсангиз, касал одамга дорисини топиб бера олсангиз уша окибат

25 Lolahon   (22-Июн-2012 02:28) [Материал]
Oqibat kuchli. o'zimda bilganman...

26 Shahlo   (22-Июн-2012 04:04) [Материал]
Hozirgina pust gavariyat korsatuvini korib hudoga shukur bizada kochada odamla birovni boshiga musibat tushsa qarab turmiydi,digan hayol otuvdi sayyodga kirsam mana isbotti.Qishda man kochada ariqga mashinam sirganib tushib ketuvdi voy bu kochada moshinala kam yuradi endi nima qilaman dib moshinadan tushishim bilan darrov odamla yigilib 1minutda mashinamni chiqarib berishdi,Ozbekla baribir oqibatlide!!! Rahmat shunaqa insonlaga!!!

27 Нафиса   (26-Июн-2012 14:00) [Материал]
Бунака хайдовчиларга худо инсоф берсин. Якинда иш буйича бир жиноят материали билан танишдим 50 ёшлардаги амаки маст холда машина хайдагани учун 3 йилга хайдовчилик хукукидан махрум килинган. Шунга карамасдан яна транспорт воситасини маст холда бошкариб бир ёш болани уриб юборган ва ёш бола вокеа жойида оламдан утган. халиги амаки булса амнистияга тушиб озодликка чиккан кани хакикат?

28 Muhammad   (14-Авг-2012 00:30) [Материал]
You've maaengd a first class post

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!