08:27 Талабалар бош кўтарди... ХИМОЯГА! | |
Республикамизга мустақиллик насиб этгач, орадан 21 йил ўтган бўлса, шу йиллардан кўпроқ йиллар кетиши керак бўлган ютуқларга эга бўлдик. Бунда бир ёқадан бош чиқариб барчамиз ўз хиссамизни қўшиб борсак унданда катта ютуқларга эришамиз. Биласизми, Европа ва Америкага хавас қиладиганларга тушунмайман. Тўғриси. Евронювсни томоша қила туриб, хар куни қайсидир давлатда тўполон, уруш, ишчилар бош кўтарган, шахарлар ағдар тўнтар ва хоказо... Кўз тегмасин бизда асосий неъматимиз бу тинчлик. Инсониятга хос бўлган хавас ва хасад тушунчалари... Нималарга ундамайди дейсиз? Афсуски, хавас эмас, ундайдигани хасад... Дунё миқиёсидаги бизнесга рақобатчи пайдо бўлса, нима бўлишини биласизми? Мана бошланмоқда... Париж...Милан... О, мода! Бу олам қанчалик гўзал бўлмасин, ундаги рақобат шунчалик дахшатли тус олади! Ўзбек матоси Гули коллекцияси орқалик дунё миқёсида ўзини танита бошлагач, бирдан хамма ёппасига атласга ёпишди... Дунё миқёсидаги машхурлар хам атласдан либослар кийишга киришди. Гули коллекциясини эса хар тарафлама бўғишга харакат қила бошлашди. Бунга яққол мисол сифатида олдинги йилги воқеани эсланг. Америкада Гули коллекцияси ёш болакайларни пахта тердириб, мана шундай машшақат эвазига ўтказилаётган тақдимот дея жар солишди... Яна кимлар? Ўзимизни ўзбеклар! Уят эмасми? Америкадаги ўзбеклар... Қанча пулга ўшанда сотилдингиз? Ахир Гули коллекцияси ипак матолардан ташкил топган эдику... Бу фактдан кейин сотилдингдан ўзга нима дейиш мумкин бошқа? Шу қадар ахмоқликни майли, тўртта бештаси қилибди, нахотки бошқалар ипак матони пахтадан фарқлай олмаса? Ўзбек! Сени номингни жаранглатгани харакат қилиняптику ахир! Нима учун бошқа оврўпо модельерлари Гули коллекцияси "иси”ни сезиши билан, дарров ўз номидан шундай атласларда коллекция чиқарганида ўзбекни химоясига чиқмадинг? Нега бошқалар бизни меросимиздан фойдаланишига йўл қўясан? Алам қиладигани фақатгина шу. Айнан ўз ўзбегинг ўзингни оёғинга болта ураётгани. Мана бу йил стайлуз ўз ишини бошлар экан, яна ўша тарафлардан хар хил қора ишлар бошланмоқда... Шу билан бирга ўзимизда хам қизиқ воқеалар ривожи кескин тус олмоқда: Бу сафар ўзимиздаги талабалар бош кўтаришди... ХИМОЯГА! Стайлузга бўлаётган нохақ айбловлар ва тўсқинлик учун турли нарсалар ўйлаб топишаётгани ўзимизнинг талабаларга албатта алам қилиши тайин. Ахир бу хафталик қанчадан қанча иқтидорларимиз учун кенг имкониятларни беради. Умуман ўзбек миллий ғурурини дунё бўйлаб баралла жаранглаши учун ажойиб имконият! Талабаларимиз Олимпиада мисолида қизиқ таққослашлар келтиришди. Хитой ва Лондондаги шов-шувли олимпиада очилишларини эсланг, нақадар гўзал ва бетакрор. Вахоланки уларга қанча тўсқинликлар бўлди...ишонишмади, танқид қилишди.. Олимпиада каби маросимлар миллат қаддини кўтариб, ғурур ва ифтихорни мустахкамлайди. Стайл уз бу бизнинг олимпиада дейди талабалар. Янги чўққиларни забт этишга ундар экан, ўз қўлимиз билан яратган ижод намуналари билан ғурурланамиз! Шукр, мамлакатимиз тинч ва осуда... илохим шундай бўлсин хам. Лекин, бизнинг ривожланишимиз ва тараққиётимизга қаршилик учун бир ёқадан бош кўтариб химоялашга барчани ундаймиз! Стайл уз бу дунё миқёсида юқори поғонани эгаллаш учун имконият, ўзлигимиз билан фахрланишга, бутун оламга ўзбек халқи нималарга қодирлигини исботлашга катта имконият. Унга қарши чиққанларга химоялашга қодир бўлган мард ва қўрқмас ўзбеклар хам етарли! Олға ўзбегим! Талабалар: Бизга вазирлик шартмас, Style.uz-бу бизнинг олимпиада! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 9338 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |