Хафта бахси: "Орел и Решка" Узбекистан: Шопинг Baxs| Tanqid | Janjal
Хафта бахси:

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

4-сентябрь куни Россиянинг "Пятница" телеканали орқали эфирга узатилган машхур "Орел и Решка" кўрсатувининг  "Шопинг: Ўзбекистан" сони интернет оламида жудаям кўплаб бахс-мунозараларга сабаб бўлаётганини гувохи бўлдим. 

47-минутлик ушбу кўрсатув сонини тасиксда томоша қилиш учун манбаа 

Ютубда томоша

Келинг жуда бир танқидга чуқурлашмаган холда, "прикол" ва хазиллару ўша кўрсатув стилистикасидан четга чиқиб реал нарсаларга эътибор қаратсак. Агар кўрсатувни кўрмаган бўлсангиз, қўйидаги фикрларимни ўқиганингиз бефойда, шу сабаб аввал шу сонини томоша қилиб сўнг қўйидаги фикрларимни ўқисангиз тушунасиз:

 

  • -Аввало нега Ўзбекистгннинг пойтахти Тошкентга келишмагани ғалати...лекин бошқа тарафдан Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шахарларимизда тарихий обидаларимиз бисёр ва улар бирваракайига зиёратни хам амалга оширмоқчи бўлишгандир. Вахоланки кадрлар орасида Тошкентдаги Мустақиллик майдонидаги фавворалар кўрсатилади...
  • -Яқиндагина Самарқандда бўлганимда реклама баннерлари кўчаларда тўла эди...Нима бало улар келишига хаммаёқдан ечиб ташлашганми ё реклама баннерлари қўйилмайдиган узооооқ қишлоқ тарафларига бориб суратга олишганми тушунарсиз (вахоланки кўрсатувнинг 18:40да нафақат реклама баннерлари балки электрон рекламаларни хам кўриш мумкин...оператор кўрмагану аммо камера ёзиб олганде)
  • - Самарқандда бўла туриб бирданига Бухородан репортажни очиғи унча тушунмадим. Каша қилиб юборишган.
  • -Дўппига қараб жинсинг, қаерда ишлашинг ва хоказо приколи кулдирди))) Кейин эса батафсилроқ  ва жиддий тарзда ёндошиб, ўша туғилишдан то ўлишгача бўлган маълумотларни ўз ичига олганини айтишгани хурматга лойиқ.  Қизнинг дўппидан "ободок"лари шахсан мен учун хам қизиқ туюлди. Фақат у нима магазин ва ёки дизайнерники эди ...негадир мавхум...
  • -Пичоқлар лавхаси маълумотлар батафсиллиги  ва ундаги расмий хужжатлари билан сотилиши мен учун қизиқ бўлди. 
  • -Кўрсатув ижодкорлари хар бир нарсани тарихини ўрганиб ёндошишгани хурматга лойиқ. Масалан ўша пичоқлар билан бирга Сўзанани қизлар тикишига (ипи чиқиб қолмаганми йўқми ва хоказо)  қараб совчилар уларни танлаши мен учун янгилик. 
  • -Сўзана сотадиган йигитни қандай қилиб ўтмишдан келтириб замонавий кийимга кийдиришди билмадиму, аммо агар фақат у кечаси ойнага қарамаса, бу дегани бутун бошли ўзбекларни хаммаси кеч тушгач ойнага қарамайди дегани эмаску. Бу кўрсатув ижодкорлари эмас, ўзимизникиларнинг "лажа"си бўлса керак)

Сўзанага мусиқа билан қаралиш "антидепрессант" прикол лавхаси кайфиятни кўтарадиган прикол)) "Ажаб сирлаааар")) Буларни рус бўла туриб ўзбек мусиқасини мавзуга хос танлашини қарангда))

  • -Мода бизда "мааааленький" ва бошланғич даражадамишде... Гулнора Каримовани мана шу ерда ўрни билинди а?) (нафақат мода балки ...ха, майли..) АртВикСтайл даврида келганида борми, "мода аслида Ўзбекистонда туғилган эканку" дерди. 

Айнан шу лавхадан ўзимга "Лали" дизайнерлик уйини кашф қилдим... Мен Дилдора Қосимова, Зулфия Султон, Канишка, Артем Дробыш, Лидия Андрэ ва "Дом стиля"дагиларни билардим... Балки шу учунам бу дизайнерлик уйидан либослар...ёки уни танлови мани хайратлантириб дахшатга солди. Биринчи кийиб чиққан кийимида шу ерлик модницаларимиз маданий тадбирларга боришармиш...де.. ээээнг шарабара турини танлабди ўзиям, аммо хечкимда бу либосни хаттоки юлдузли фотосессияда хам кўрмагандим бору. 

Тўй либоси дея тақдим этилган либос менимча ўзимизникиларни хам қўрқитиб юборган бўлса ажабмас...тавба қаерда бундай либос билан тўй қилиняпти экан? Тўйнинг иккинчи куни ота-оналарни кутиб олган келин шу либосда бўларкан дегани...билмадим, бунақасини энди кўришим. 

Яхши хамки ЯХШИ тарафларини хам кўра билишарканки "Лали" дийзайнерлик уйидан замонавий синтезга эга миллий либослардан бирини танлаб хаттоки Париждан сотиб олгандек бўлдим дегани ундан аввалги (балки приколлар)ни ювиб ташлайди. Нархи 285 кўкида...хм Лаълихон? Ха, бу дейман нархдаям Париждан қолишмас экансиз, опа)

  • -Самарқанд нонларига хам маълумот яхши берилган
  • -Гилвата! Хахаха роса кулибман шу лавхада. "Когда беременный будешь, понимаешь?"   Ейиладиган тош))) Сотувчи хам тушунтира олмабди.)) Кўмирни оқи борку, шуни гилвата дейишарди махаллада. Ўзим хам болалигимда холамни қизи хомиладорлигида нонвойларникидан олиб келгандим)) Лекин уни сотувчи витамин деб нотўғри айтди, вахоланки кальций дея қўшиб қўйгани тўғри. Хуллас, прикол...
  • -Шунча маълумотни тўкис берган новвотга келганида оддий шакармуш....галварс.
  • -Шўрданакни чақмаганда бу оққулоқ)) лакомствамуш)) эх тентакшын  ты Вася) или Петя...кимийди...ха нима фарқи бор, буларда Коля хам Вася, Петя хам Николай. Мана, худди ўзларидек стильдаги жавоб. Қалай?)
  • -Сникерс Самарқандский....холваде)) ўзим буралдим шу жойида))
  • -"Маннон-ош" Ўзбекистондаги  энг зўр эмас, Самарқанддаги энг зўри дейишар балки... Тошкентда умуман бошқа ва зўр жойлари хам  кўп. Умуман ош лавхасига хам зўр ёндошилган фақат ўзбекистонда ошлар турли бўлиши ва Самарқанд оши билан бутун бошли Ўзбек оши дейилиши нотўғри эканлиги айтилмаган.  "Корзинка"дан консервада сотиладиган ош, бу ўзимиз учун хам кулгулик холатку)

  • -Инстаграмдагилар талаблари ўқиб эшиттирилганидаги "Узбечка с аппаратом" кулдирган бўлса "Узбекскую тачку можно, но не Нексию" ибораси ўйлантиради...ва бу хали учар гапга айланмаса бўлгани. 
  • -Кўрсатувни 40-минутда нега хиндча мусиқа? Ё манга туюлдимикан?!
  • -Китоб учун тахтачалар... сотувчидан кўра кўрсатув олиб борувчиси бу тахталар хақида кўпроқ маълумотга эгадек. Рости хам бу тахталар фақат декорация ва сувенир учундек. Яна камига уни 2-3, 6 позициялигидан ким ва қачон фойдаланаркин мен учун хам тушунарсиз. Хозирги даврда! Лекин сотувчи....эх...шунақа қилиб шарманда қилишадида)

 

Умуман олганда жуда бир ғазабга келадиган даражада бўлмаган бу кўрсатув сони. Сабаби улар хар бир мамлакатнинг МИЛЛИЙ специфик тарафларини алохида урғу билан кўрсатишлари керак. Агар бутун дунёда бирдек ривожланган тарздаги замонавийликни хар бир мамлакатдан кўрсатса томошабинга нимаси қизиқ? Миллатни тарихий ва миллий  тарафи қизиқку. 

Бошқа тарафдан бу шоу кўрсатув, яъни хордиқбоп. Жиддий бир хужжатли фильм эмас. Ўша телеканал стилидаги прикол кўрсатув, бироқ керак бўлса ўзбекларни аксарияти билмайдиган қизиқ маълумотларни хам ёрита олишган. Буни юқоридаги фикрларимда хам кўрсатдим. Шу сабаб жуда бир "войдод ўзбекларни поймол қилиб кетишди" деб чуқурлашиш шартмас деб хисоблайман. 

"Орел и Решка"нинг эса аввалги Украиналиклар қилган тури кўпроқ ёқарди. Улардаги ёндошув чуқурроқ ва приколлари хам қизиқ эди. 100 долларга нима еди, нима ичди, қайси мехмонхонада қанча пулга тушди бу хаммаси батафсил ёритиларди. Бу янги мавсум ва янги "Шопинг" тури эса ёқмади. 

06-Сен-2015 01:21
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 zvermusic   (06-Сен-2015 05:34)
Columbia dagi ko`rsatuv juda qiziq bo`lgandi

2 ledy   (06-Сен-2015 05:52)
biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

3 hhjj   (06-Сен-2015 08:04)
Манга Андрей Бедняков ва Жанна Бадоева жуфтлиги екарди. Уладаям "яхшига кун йук" деганларидек Андрей куринмай колди, Жаннани хайдашди канал "Пят ница"дан. Тугрисини айтсам хамма сезон ва хамма сериясини курганман. Бир биридан кизик олиб борарди иккаласи!

4 Ilhom   (06-Сен-2015 08:29)
Sayyodo.com alarga kotta rahmat! Chunki shu korsatuvdi ko‘rolmagan edim!

5 Феруза   (06-Сен-2015 08:30)
Манга екди, бир хил жойлари оширилворганлигини этмаганда. Камень вместо поливитаминов диган жойи убило! Яна нархларини ошириб этишган, или бизаникила кийдирворишиптими дима)))

6 Феруза   (06-Сен-2015 08:32)
Кийинишимизни куриб кулишди. Хаммамиз бунака кийимда юрмимииз(

7 Jamshid   (06-Сен-2015 09:28)
Лекин кальций сотвотвотган бола ёмонам едирибти...Агар хомиладор булсен ушанда биласан буни)))

8 Jamshid   (06-Сен-2015 09:30)
Бу икки янги обурувчилар бироз вреднийрок экан...

9 101   (06-Сен-2015 10:54)
sayyod men bulardi xar bir korsatuvini korib boraman ozimxam rusdaman bular shundek oppon joppon korsatuv olishadi ular biror davlatni tarixini korsatkani emas faqatgina narsa olgani kelishadi boshida tangani aylantirib pul yoki kredit karrtani tanlashadi ular juda yengil tabiat xa kegin videoda toshkentdan xam ozgina lavxa bor etibor beringlar meni jaxlim chiqqani oshga boldi uzbek polov deb gapirishdi polovlardan biri deyishi kerek edi toshkentni ozini oshi bor ayniqsa palovni shoxi ANDIJONDA ku

10 ♥Madina♥   (06-Сен-2015 11:45)
Manam fikrizga qowilaman Sardor aka bu korsatuvni har doim kuzatib boraman bizani yurtimizda olinganini ewitkanimda bowqaca tasavur qiludim

11 muxlis   (06-Сен-2015 13:48)
Ko'rsatuvning salbiy tomonidan ijobiy tomoni juda ko'p O'zbekiston uchun. Menimcha Toshkentda ko'rsatuvni olinmaganligi sababi mualliflar shoping bilan birgalikda qadimiy obidalarni uyg'unlashtirishga harakat qilgan. Qolaversa Toshkent ular uchun oddiy shahar va tarixiy obidalari ham kam, Samarqand, Buxoro va Xivaga nisbatan. Asosiysi O'zbekiston haqidaku bu ko'rsatuv! Ko'rsatuvdagi ba'zi hazillarni boshlovchilar tomonidan me'yoridan oshishga esa sotuvchilarning rus tilida yaxshi tushuntirib bera olmaganida. Keyin ular aytishi shart va lozim edi, ya'ni O'zbekiston ham oz'iga yarasha katta mamlakat va ko'p urf-odatlar butun O'zbekiston uchun bir xil emasligini va regiondan-regionga o'tganda urf - odatlar farqlanishini.

12 Рустам   (06-Сен-2015 15:58)
ок куллок росса ёкди.эсдан чикариб куйябди одамлар бу иборани

13 umidyackubov   (06-Сен-2015 16:28)
bular ko'chadan kimidur topib olishgan bizga samarqandni tanishtirgin deb, daxshat daxshat choyxonalar,to'yxonalar,restoranlar, bozorlar boridi, kirgani qorqishgan sheklli

14 Фаррух   (06-Сен-2015 19:45)
100 $ ishlatishi boshqacha bo'ldi, ba'zi joylarda markaziy bank kursi bilan sotib oldi narsalarni bazi joylarda esa qora bozor )) biggrin

15 aziza   (06-Сен-2015 20:39)
nmaga 100$bekitishmadi ,qolgan vipusklada bekitishardi,i gostinisaniyam korsatishmdi,ozi skuchniy boldi realno

16 Ilhom   (06-Сен-2015 21:06)
Togrisi bu soni bir tamondan odamni hursand qiladi lekin boshqacha bo‘lishini oylagandim! Oldingi ukrainaning aryol i tashladi qiziqroq edi.

17 ledy   (06-Сен-2015 21:40)
Курсатув бошка Осиё мамлакатларига караганда жудаям яхши олинган. Менга жудаям ёкди. Факат тоза ва чиройли жойларни курсатишган. Улар тайланд ва Хиндистонга борганидаги курсатувни курганмисиз, факат лотоклардаги мусорлар, кучадаги дайдию, тиланчиларгача курсатишганди. Узбнкистон хакидаги курсатув жудаям чиройли олиб борилди. Айрим лажаларга келсак бунга сотувчиларни узлари айбдор.

18 Khamid   (06-Сен-2015 21:54)
Sayyod, Пятница канали Россияники эмас, Украинаники!

24 ledy   (07-Сен-2015 10:44)
Ха, бу Украина тв.си.

19 Ilhom   (06-Сен-2015 22:06)
Lekin boshida o'rta osiyo yuragi deganda juda hursand bo‘ldim!

20 sunbulatemirova   (06-Сен-2015 22:42)
ozbekistonga borishgani zorku amoooo shunga hayron qoldim udumlari kiynishlari ozgacha ekan hatoki kelin liboslari hayrata qoldirdi dugonalarim bilan kordik ullar savolarga komip tashladi ne javop berishdi bilmay qoldim

21 umidaxon   (07-Сен-2015 08:33)
hhjj nimala divosiz .Andreyam Jannayam yana qaytkan bu peredachaga.hamma sezonini kõrdim dib aldamen 11sezon endi bowlandiku.rosa aldabsize

22 umidaxon   (07-Сен-2015 08:35)
aziza bu wopping.bunda pul bekitmiydi.qatda yotip turiwiniyam kõrsatmiydi.

23 Nodir   (07-Сен-2015 08:53)
Bo'ladi, lekim babi boshlovchilani prikol qp gapirishidan, millatni yerga urish, ustidan kulish belgilari sezilib turibdi, shov ko'rsatuv bo'gandayam, faktla keltirib, qizu chuntirishvotimi, maynavozchili qmasligi keregidi. Yana br muhim jixat? nma uchun brorta mehmondo'st o'zbek xalqi: oling bu bizdan esdalik, o'zbelada shunaqa odat bor dmadi? aynan shu joylarini kutgandim. balkim ko'rsatishmagandir, lekin babi hich bo'masa ko'rsatuv uchun sovg'a berishi keregidi bita bo'sayam sotuvchiladan

25 Одил   (07-Сен-2015 15:50)
Автор тугри курсатган, Пятница Россиянинг канали, юкорида бир икки киши унга бу Украина канали деб эслатишаяпти.

«Пятница!» — общероссийский федеральный развлекательный телеканал. Эфирная сетка канала построена на оригинальных развлекательных программах собственного производства, а также производства украинских телеканалов. Телеканал начал вещание 1 июня 2013 года на эфирной частоте канала MTV Россия[3].
Наряду с каналами ТВ3 и 2x2 входит в холдинг «ПрофМедиа ТВ», который с 2014 года принадлежит холдингу «Газпром-Медиа»[4].

28 ledy   (07-Сен-2015 18:41)
Узр, биз хато килибмиз. Пятницани куп курсатувлари айнан Украинаники, шунга Украина канали деб уйлабмиз. Орел ва Решкаям украинанинг курсатуви.

«Орёл и решка» — украинская познавательная телепрограмма о путешествиях. Премьерный показ и первые трансляции велись на украинском телеканале «Интер». Впоследствии, повторные трансляции проходят на телеканалах: «К1» (Украина), «Пятница!» (Россия),

26 Д   (07-Сен-2015 16:13)
бу орел решканинг шопинг тури.бунда факат нарса харид килишади.на краю света яна неизданное европа дегани бор.уларда корсатишади жойларди ватафсил.

27 Farangiza   (07-Сен-2015 16:25)
uncha mos kelishmabdi yoqmadi

29 Сурайё   (08-Сен-2015 15:25)
Менга Жанна хонимчани кийиниши ёкмади. Яна Узбекистон модани энди биранчи бочкичида дегани жахлимни чикарди. Мода кетидан кувиб ярим ялангоч кийиниш мода булса модадан сал оркарок юрганимиз макул.
Тиллкош ва миллий кийимларимиз устидан кулдими бу хонимча. Уз тарихини яхши билмааса керакда. Уларда хам бундай кийимлар кийишганини биламиз. Тарихий филмларида курганмиз. Уз тарихини унутганлар узгани тарихига асло хурмат билан карамайди. Бугун замонавийлашиб, ярим ялангоч кийиниб тарихини унутганлар улар.
Узбекистонга туристлар келади. Ту туристлар чолча ва кампирчалар деган жойи бор. Мен тушунмадим, унда бу иккиси Узбекистонда нима килиб юрибди. Кариганда келишар эди. Мехмонни катта кичиги булмайди. Туристларни айрапортда туриб кутиб олиб, кузатиб куйишаетгандек хулоса чикаришади бу кутурганлар. Кайси давлатга борма шу давлатга хурмат билан кара деб ургатишмаганми дейман буларни ота оналари. Каерга борса тирнок тагидан кир кидиришади. Тугри халкимиз содда, лекин мехнатсевар.

30 Temur-Daminov   (08-Сен-2015 16:27)
Qozonda bori cho'michga chiqadi.

31 Temur-Daminov   (08-Сен-2015 16:32)
ПЯТНИЦА telekanali Rossiyaga tegishli! i ************

32 h a y o t a   (09-Сен-2015 17:07)
Sardor aka gapizga quwilaman! Kelin kuylaklakini kurib ,,,,,qoootttimmm ......bizda unaqa kiyilmiydiyu....

33 Умида   (10-Сен-2015 00:04)
сотувчилар русчани билмайди айникса лавх сотувчи бола

34 Умида   (10-Сен-2015 00:06)
бугун 9 сентябр хозир телевизордан кордим

35 Умида   (10-Сен-2015 00:10)
лавх сотувчи болани бирдона китобихам ёк экан лавхни кандай ишлатишни корсатиб берганда яхшиболарди

36 Temur Daminov   (12-Сен-2015 00:17)
29 Сурайё, boshlovchilarning imiji Yevropaning kuchli stilist va dizaynerlari tomonidan ishlanadi. Siz modani qayerdan bilasiz??? 21-asrda yashayapmiz. Keyin boshlovchilar Rossiyadan. Ular sizga nimaga bunday kiyinyapsan demayaptiyu.

37 Temur Daminov   (12-Сен-2015 00:18)
Ko'rsatuv zo'r chiqqan. Haqiqat gapirilgan. Qozonda bori cho'michga chiqadi.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 13
Мехмонлар: 13
Рўйхатдагилардан: 0