08:12 Келин салом | |
Cайтимизнинг "Ҳис қил” деб номланган лойиҳасига кўра, фоторепортаж учун Қурбон Ҳайитининг биринчи куни, Ҳайитнинг азалий ва чиройли одатларидан бири "Келин кўриш”га чиқдик.
Аввалига келин топиш бироз қийин кечди, негаки
олдинда қаерда янги келин борлигини билиш масаласи турарди. Лекин, бундай қийин
масалани ҳал қилишда, бизга "народный репортаж”- чиларни ёрдами қўл келди. "Народный
репортаж”чилар, булар ҳозирда ёш қизчаларни ортда қолдириб, келин кўришга
чиқаётган турли ёшдаги аёллардир. Уларнинг справочныйларидан фойдаланган ҳолда,
2 та янги келин тушган хонадонлардан фоторепортаж тайёрладик. Ушбу 2 та хонадон
эгаларига ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Бу хонадонлардаги келинчаклар,
ёш қизчаларни меҳмон қилиб, кексалардан дуо олиб, келинсалом қилиб ҳаммани қувонтирдилар. Уларга чин дилдан бахт тиладик.
Бундан ташқари, ҳозирда сафга эркаклар ҳам қўшилганлигини кўриб, янада ҳайратландик. Эндиликда, нафақат қизчалар, катта ёшли аёллар, балки эркаклар ҳам келин кўришга чиқадиган бўлишибди. Мана бунга қойил қолса арзийди)))
Юқорида ўз хонадонларидан фоторепортаж учун
рухсат берган хонадонлар келинлари билан келишган ҳолатда, мен ҳам яхши ният
қилиб, "келин” бўлиб "салом” қилиб, меҳмон ҳам кутдим. (Ҳар қалай, келин бўлиб салом қилиш ва меҳмон кутиш ҳам осон иш эмас экан.)))) Ҳамма қизларга ҳақиқий келинлик бахти насиб этсин! Яна бир Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин! Феруза Фаттохова Суратлар Саида Вахобова | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 18262 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |