17:39 Махлуқ, рухий касал, ниндзя - САФСАТА! | |
Ўша ўзим яқиндагина тақдим этган мақоладаги гап: Ўзимизга шоу керак! Жа зериксак ўзимиз ўйлаб топган шоуни маза қилиб кузатамиз. Қани қай қадар тарқаларкин ва нима гапларга айланаркин. Рамазонда зерикибди одамлар тавба. Бир сўз билан Келесдаги аввалига махлуқ, кейин эса рухий хаста, кейин ёш болалар ва охири ниндзяда тўхталган афсона сафсата! Мишмиш кучи нималарга қодирлиги натижаси!
Энди воқеалар хронологияси билан бирма-бир таништирсак:
Ассалому алайкум, яхшимисизлар руза билан чарчамай юрибсизларми, Оллох рози булсин хаммангиздан, хар бир килаетган хайрли ишларингиздан. Эшитдилами йуми Келесда мостни тагидаги уйлани томида бир одамсифат махлук томдан томга сакраб ахолига тош отиб хаммани безовта килаетганмиш. хеч ким тута олмаетганмиш милициялага хам тош отаетганмиш. отаетган тошлари кирралимиш отган одамига аник тегармиш. узок оралик масофадаги томлага хам бемалол сакрармиш. хаммани огзида шу гап. шу хакда текшириб аник маълумот берсангиз. у отаетган тош киррали харсанг тошни булаги эмиш.
Бу орада вацап ва телеграм бу воқеани ривожлантириб вахима вос-вос ибн SOS пиар кампаниясини бошлаб юбориб бўлганди.
Равшан Гиязитдинович U hali xich kimga tosh otmagan. Maxluqammas. Ikkita bola. Tomdan tomga sakrab yurishganida bir uyni egasi gapirgan o'sha uyni egasini urib tashashgan. Ertasiga yana kelishgan. 3-4 kun qayta qayta kelishgan. Uyni egasi uydanam chiqishga qorqib qogan. Keyin mahallani bollarini yig'ib kelishgan. Uyida kutib o'tirishganidayam kelishgan. Uyni egasini iti bo'gan ulani korib vovullami qogan bechara. )))) itini alishtirib kegandayam shu ahvol. Kechqurun bolla bilan kutib otirganda kelishgan yuziga fonar tushishi bilan 6 metrli devordan orqaga salto otib qochishgan. Yamakasila endi toshkentda )))) odam ishongisi kemidi. Lekin bor gap aniq fakt (Фейсбук) 21:55
Kelesdegi voqeani sababchisi 1ta ruhiy kasal bolamuw, qogani odamlani vohmasikan. Kelesdegi mostti tegidegi uyla poyezd yo'li oldidaku, harsang towlani bo'legi uwattan olingan bo'liwi mnodamlarimiz ajoyibde (Одноклассники)
18 Bekk (Кеча 23:11) Keles voqeasi xaqida aniq ma'lumot Kelesda utchotda turadigan jinni bola borakan, kecha o'sha bolani kasali qo'zib tomma tom sakrab o'tgan ketganga tosh otib to'polon qib xammayoni boshiga ko'targan xozirda u qo'lga olingan. Anig' malumot shu qogani mish mish sapsata gapla. (Sayyod.com) 20 Dilmurod (Кеча 23:44) Bu gap rost. Kechagina soat 11da keles mostiga shu voqeani ko'rgani borgandik sinfdoshlarim bilan. Rostakan... Ko'chada 50dan ortiq odam. Xar xil joyladan kelishgan: yunusobod, ko'kcha... Tosh otvotganiyam bor gap. Ko'chada qo'lida yosh bolasi bor ayoldan so'rasam tomimizada yuribdi, yaqinlashgan odamga tosh otvotti didi. Yoshi kottaroq odamdan so'rasam: odamni ichiga jin kirib qolgan, uni domla o'qivotganda noto'g'ri o'qib qo'yibdi didi. Bu qanchali xaqiqat? Qo'rqib kettim judayam. (Sayyod.com)
(Инстаграм) Бу изох эса Ўзбекистонни умуман ўзга сайёрага чиқариб қўйдику)) :
21 Shoh (Кеча 23:45) Bugun 2 soat oldin eski sergelida tepamizdan 5 ta qizil narsa ketma ket uchib o'tib ketti, nimaligini bilomadik, videoga ovoldim. Buyerga qo'yishshi iloji bormi videoni (Sayyod.com) Сирли синоатга тўла эртак мамлакатидамиз гўё)) Бир тарафдан тўғри(дир)))
Нима учун ижтимоий тармоқлардаги изохларга аввал эътибор қаратганимни тушундингизми? Одамларни ўзи ўйлаб топган мишмиш эканлигининг бу яққол исботи! Кўриб турган бўлсангиз хамма изохлардаги БУ АНИҚ деб айтилаётган фактлар БИР БИРИДАН мутлақ фарқ қилади!
Ушланибди-деган хабар етиб келгач, сайтимиз айғоқчиси воқеа жойида бўлди. 6 июль соат 22:00лар чамаси. Келес мостида 200га яқин одамлар гавжум, милиция ходимлари уларни тарқатиш билан овора. Қўлган олинган... Қўлга олинганЛАР икки уч ўсмирлар экан. Хеч қандай далил исботлар бўлмагач, одамлар орасидаги васвасани қўзғатишга сабабчилар суриштирилиб, айнан кимдан гап тарқалгани излана бошланган. Суриштирув ишлари авжида ва бу йигитчаларни оғзидан тарқалгани аён бўлгач улар сўроқ қилган. Қизиғи биронта факт йўқ, униси у дейди, буниси бу. -дея хабар беради воқеа жойидан сайтимиз айғочиси.
Юқоридаги изохлар каби уларда хам турфа тафсилотлар, турфа кўринишу туюлганликлар) Аслида эса умуман на факт ва далил исбот йўқ!
Коп котта одамлар эринмасдан мост устида туришибди, худди қоронғуликдан биров "Ажи-куку, это я махлуқ! Қани ол мани расмга! деб чиқиб келадигандек. Том устиданми, дарахтлар орасиданми каттароқ мушук ўтиб кетса хам шартта ана ўша махлуқ!-даражасидаги паника, хаммасини қўлида телефонлар камераси "режим ожидания махлуқа!"
эээ... Адреналин керак бўлса, ана аква-паркдаги энг тепа қувурдан сувга ташла ўзингни маза қиласан! Супер адреналин. Ё кинотеатрларимизда 3д аллақачон йўлга қўйилган, тушиб "Трансформер"ми , "Пила"ми, шунга ўхшаш фильмларни кўриб келсангиз мингта махлуқ билан танишиб, улар билан ошна оғайни бўлиб, "тесный контакт"га киргандек адреналин хис этасиз.
Нари борса бир икки тентак томда ўйнаб тош отган бўлиши мумкин, нима қилибди? Биз хам махаллада ўсганмиз, бизам бола бўлганмиз, томма-том сакраб юрганмиз бизам, кечалари хатто! Бироқ, махалламизда махлуқчалар томдан-томга сакраб юрибди дейишмаганди)) Очиғи, қўшнимизни нокини егани ўтардик, мана шунақа болаларча қизиқиш, ё мевага ва ё мушукларни излаб ва ёки оддий болаларча саргузашт излаб дегандек. Тентак деганим эса албатта бу тош отиш харакатига берилган бахоим. Юқоридаги изохларни бирида айтилгандек поезд йўли хам бор эканку.
Жа нари борса, узоғи билан Келес тарафда паркур спортига қизиқа бошлаган ёшлар бордир. Паркур спортини билмаганлар учун, Гугушанинг Round run қўшиғига ишланган клипда бир йигит югуриб юрадику, ана шундай бинолар устидан тезлик билан сакраб ўтиладиган, тепалик ва йўлида учраган тўсиқлардан чиройлик ва махорат билан тўхтамай ўтиш спорт тури. Тош отишига келсак, ха энди хар тўкисда бир айбде. Тутқаноғи бордир шўрликни.
Аммо жин махлуқ ва хоказолар Рамазонда ўринсиз!
Хуллас, томоша якун! Хамма уй-уйига! Эртага Эшматқулнинг саргузаштлари хикояси асосида газеталарда ёзиб чиқишар)) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 34677 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 45 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |