18:30 "Катта ховли" фильми матбуот анжуманидан | |
Бугун, 31-октябрь куни соат 14:00да "Дедеман" мехмонхонасининг анжуманлар залида сценарий муаллифи ва постановкачи режиссер Нилуфар Иброхимхўжаеванинг "Катта ховли" фильми матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани ташкилий ишлари аъло даражада ташкиллаштирилган бўлишига қарамай, жуда ва ўта зерикарли тарзда ўтди. Фикрлар чўзилиб кетгандек, қизиқроқ ва динамикадан холи узундан-узоқ бир мавзуда айланаверишдан хаттоки иштирокчилар хам зерикиб, ўзларини рассомлик онлари билан завқлантириб ўтиришди.
Бу онларни суратларимиз хам намойиш қилмоқда.
Айрим "журналистлар" эса хозирги урф бўлгану бироқ психологлар томонидан рухий хасталикни бир тури дейилаётган "Селфи" билан банд бўлиб ўзини суратга олиш билан завқланиб ўтирди.
Анжуман давомида камтарин совға сифатида (негадир) Нилуфар Иброхимхўжаевага (премьера олди бўлса керак) гулдастача тақдим қилинди.
Хабарларга кўра ишчи номи "Қишлоқда дув-дув гап" бўлгану бироқ кейин "Катта ховли"га ўзгарган бу фильм 18-ноябрьдан томошабинларга тақдим қилинаркан.
30дан зиёд(!) санъат вакиллари қатнашган "Катта ховли" фильми шунчаки машхурлар юзи ва номидан фойдаланиш учун зўраки ишлангану, ғоя ва мохияти суст бўлмаслигига умид қиламиз. Мабодо, камроқ талабларни ўз олдига мақсад қиладиган комедия жанрида бўладиган бўлса, хеч бўлмаса ёдда қолгувчи ва томошабинни вақтини зое олмаган хамда мириқиб дам олишига сабабчи фильм бўлишини кутамиз.
Репортажни Дилобар Сухбатова ва Шахло Қодировалар тайёрлашди. | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 11874 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |