Бош сахифа » 2014 » Январь » 19 » КАСТИНГ! Асл хонанда шоуси янгиланади!
23:36
КАСТИНГ! Асл хонанда шоуси янгиланади!

21-март 2012й Ўзбек шоу-бизнесида илк реалити шоусига старт берилиб, у "Асл хонанда" деб номланди. Лойиха сайтимиз муаллифлигида бўлиб, унинг илк фаслига Озода Саидзода танланди.

Мазкур лойихадаги ғолибга хар фаслнинг хонандаси тарафидан совға тайёрланиб, бу илк сондагисига Озода ўз студиясида битта альбом ёзишни ваъда қилганди.

Иштирокчиларга миллий чолғу асбоблар жўрлигидаги шартлардан то  хориж қўшиқлари шартлари ва хаттоки битта доира садоси остида куйлаш шартлари хам бўлди.

Лойиха давомида профессионал санъаткорлар жалб қилинди, булар қаторида Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев ва "Сато" гурухи, шоира, бастакор ва хонанда Шахнозлар бўлишди. Шунингдек, Зиёда, "Сетанхо" гурухидан Лейли, "Шод" гурухи, шоира Рислиғой Хотамова, сахна харакати шартидан хонанда Самандар ва хоказо...

Афсуски, бора-бора сондан-сонга иштирокчиларни кўпчилиги вилоятдан келиб кетаётгани боис лойихани тарк этишга мажбур бўлишди ва финалга қолган учталикни хаққоний деб бўлмади деган фикрлар бўлди.
Аммо Элмурод Тожиев хақида бундай фикр билдириб бўлмайди, сабаби уни иқтидори кучли ва мусиқадан хам билими етарли. 



Қолган икки иштирокчини финалда қолишига кўпчлик оилавий шароити туфайли лойихани тарк этгани қўл келди дейишим боиси эса, сўнгги пайтларда исботланиб борди.
Масалан, Гранд радиоси сумалак-партисида айнан шу икки иштирокчи тайёрланмаган холда келиб ўз шартларини уддалай олишмагани ва энг жиддий ва керакли шартлар олдида хархаша қилиш ёки эплай олмасликлари билан кўрина бошланди.

Мана хозирги дамда лойихамиз энг жиддий нуқтаси студияда қўшиқ ёзиш билан боғлиқ пайтларига келиб, улар ўз кучларига ишонишмаган кўринади ва ёки юлдузларнинг салобатидан қўрқишмоқда чоғи. 

 Жахонгир Султонов бу шартдан ўтмаслик учун бахона сифатида  бошқа шахарга кетаётганини маълум қилдию, аммо бизга маълум бўлшича, бошқа шахарга кетишига хали ойлар борлиги билинди. Қўрққандир яна эплай олмаслигидан.

 Нилуфар Каримова эса, сўнгги шартда, студияда қўшиқни куйлашда эплай олмагани боис лойихадан четлаштирилди.

Автоматик равишда "Асл хонанда" реалити шусининг ғолиби сифатида Элмурод Тожиевни топиш мумкину... Аммо реалити шоу сал бошқачароқ тарзда давомланади!
Вахоланки Элмуродни ғолиб санаш мумкин, унинг истеъдоди , куйлаш махорати, ўз ишига маъсулияти, шартлардан хархашасиз, ортиқча инжиқликни намоён қилмасдан уддалаши бошқа иштирокчилардан хамиша юқори тутиб келган.

Лойихани хозирги шартидан янгича услубда давомлаймиз ва кастинг эълон қилиб, икки йигит ва бир қиз жойига иштирокчиларни қабул қиламиз!

Қабул шарти  : Истеъдод! Тошкент шахрида яшаши ва инжиқлик хақида унутиши!

Кўриб турганингиздек жой атиги учта! Шошилинг! +99894 695-21-21

Бўлим: Realiti shou | Кўрилган: 6459 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Asl honanda

Нравится
Барча изохлар: 14
1 Uzbеk   (20-Янв-2014 00:19) [Материал]
Zo'r zo'r starga o'xwagan woumi
Ответ: Зўр-зўр стар Асл хонандага ўхшаш бўлса керак, чунки бу лойиха зўрзўрстардан аввал чиққан! 21 март 2012 йил!!!

2 Зебо   (20-Янв-2014 00:47) [Материал]
Шу асл хонандани асл мухлисасидим ман интернетдан кидирвомман узи охирига етмабдида.энди тушиндим ман анжонли болсамда лекин Жохонгир и Эмуродга балет киламан.афсус.лекин 3.та уринга янгиларни срази чикариш манимча нотогри чунки улар 12-13 та шартлардан утиш ди .кани хакикат.тайерига айер Боб колмасмикан кейинги 3лик.ким билсин!фикр биздан мухокама Ю танлаш сизлардан!

3 Kosovali   (20-Янв-2014 11:23) [Материал]
Mumkun bo'sa kasting shartlarini etomisilami?
Ответ: Ўқишни биласизми? !Ёзиб қўйилганку тагида:

Қабул шарти : Истеъдод! Тошкент шахрида яшаши ва инжиқлик хақида унутиши! Кўриб турганингиздек жой атиги учта! Шошилинг! +99894 695-21-21

4 Shahzoda   (20-Янв-2014 16:26) [Материал]
nech yow i asl kasbini aloqasi y6mi

5 Raxman_Valiyulloh   (20-Янв-2014 17:23) [Материал]
Kastinda ishtirok etguvchilarga omad malumot berib turgan sayyod.comga ham rahmat omad

6 Kosovali   (20-Янв-2014 18:02) [Материал]
Rahmat

7 Kosovali   (21-Янв-2014 12:34) [Материал]
Assalomu aleykum Hurmatli Sayyod Muharrirlari!! Iltimos bu kamentni qo'yman va iltimosnoma deb qabul qilin! Men ham kuni kecha bu siz yaratib berayotgan ajoyib tanlovga qiziqib xursanchilik bilan qo'ng'iroq qilib yozdirdim. Bu gaplarimni injiqlik yoki talab emas iltimos dib qabul qilsangiz! O'zim oilalikman va shaxsiy korxona ishchisiman! Iltimosim shundan iboratki Kasting kunini yakshanba kuniga mo'ljallasangiz iltimos! boshqa ishtirokchilarga ham maqbul bo'lardi menimcha ! Ishxonamiz sharoiti sal og'irroq 9 dan 6 gacha hech qayerga qo'yib yuborishmaydi! Agar oilam bo'lmaganida ishdan kechib bo'lsa ham aytgan yeringizga aytgan paytingizda borardim !  Balki taqdir qilib siz bergan imkoniyat kimdurning hayotini o'zgartirib yuborsa! Iltimos javobingizni kutib qolaman !  Nma javob bersangiz ham sizlarga kotta rahmat Sayyod.com

8 Kosovali   (21-Янв-2014 17:01) [Материал]
oka gapizda jon bor lekin nme bunisida qatnashgiz kemayapti?

9 Kosovali   (21-Янв-2014 17:01) [Материал]
Gapiz to'ri haqqatdan talant nu bilib bo'midi

10 Abbosbek   (22-Янв-2014 10:28) [Материал]
Nilu nimaga ketdi xayronman?
Axir unda taland bor ediku.
Suxrob Kenjaev bilan aytgan dueti menga juda yoqadi . .

Nilu lekin qoilman !!!
Finalgacha bordiz Bu bilan faxrlansa arzidi .

Oyiz Faridaopa sizdan juda faxrlanadi .
Sizga Omaaaaaaad. . .

P/s: thank you

11 Kosovali   (22-Янв-2014 12:16) [Материал]
"Boggi" Gapiz to'ri lekin Manam dars omaganman haqqatdan talant G'olib dib etishga loyiq shunisi bilan bula qiziqtrishvotti zo'r odam bilan bellashishi o'zi zavqku to'rimi manimcha? Lekin fikriz to'ri vakal dars omagan bilan manimcha Sayyod nma dur syurpriz tayyorlashvotti nasib qsa ko'ramiz

12 Kosovali   (22-Янв-2014 13:01) [Материал]
Kastinggi intiqli bilan kutvommiza Sardor aka

13 ika   (24-Янв-2014 04:16) [Материал]
aka sizda bor imkon bularda  yoq  siz ashi omkonlardan foydalaning

14 Kosovali   (30-Янв-2014 15:07) [Материал]
Yangiliklar bormi?????????????

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!