04:32 "Кампирлар хам ўйнасин ёхуд Ялла репертуари жонга тегди!" | |
Тошкентдаги тўйларда хизмат қилгувчи махсус айғоқчиларимиз берган сўнгги хабарларга кўра: Хозирда Тошкентдаги тўйларда деярли хамма ансамбль "состав"лар тўйни Ялла гурухи қўшиқлари билан бошлашмоқда. Афсонавий гурухнинг камида уч қўшиғи албатта тўйни "очиб" беради, улар орасида "Только у любимой" дегани хам аниқ бор. "Келибди"сизку умуман келин кирмайман деб туриб оладигандек. "Тўйлар муборак"ни вилоятларда фақат эшитасиз. Кунига тўй хизматларида бошловчилик қиладиган бир бошловчининг эътирозига қулоқ тутамиз: -Хар қанча Ялла гурухининг қўшиқларига хурматим баланд бўлмасин, хар кунги хизматимда қандай ансамбль келиб хизмат қилмасин мана шу уч қўшиқлардан бошлаверишидан кўнглиб айнимоқда тўғриси. Одамлар айниқса ёши улуғлар "Тановар" ва хоказони сўрашса аксарият ансамбллар "Биз европа услубида куйлаймиз, Тановарни билмаймиз дейди. Шахсан ўзим гувохи бўлган холат: Дупс-дупс ашула кетмоқда, бир онахонимиз келиб, хай болам Тановардан куйла, бизлар хам ўйнайлик деса худди юқоридаги биз билмаймиз биз фақат янги қўшиқлар куйлаймиз деган. Тўйга фақат ёшлар дискотека қилгани келмаса керак?-дейди куюниб бир хонанда. Тошкент тўйларида қизитиш бўйича Мавлуда Асалхўжаевага етадигани йўқ, бу хозир факт бўлиб қолмоқда. Кунига бир неча тўйлари бор, усиз тўйлар хозир ўтмайдигандек. Рости қўшиқлари жуда рақсбоп. Яшасин турклар, ишқилиб соғ омон бўлишсин туркий ижодкорлар, улар борки бизнинг санъатимиз бор. Турклар бўлмаса санъатимиз йўқ бўлиб кетармиди... Тўйларга таклиф қиладиганларнинг сўнгги пайтдаги асосий талаблари қуйидагича:Хонандалар томонидан тўйларга ўзлари билан қизни хам олиб юриш шарт бўлгани билан уларнинг аксарияти умуман куйлашни билмайди ва бу хақида хонандалар тан олишади. Фақат кўриниш ё фонограмма учун холос. Яна улар хақида тўйга фақат оғиз қимирлатиб оғиз билан ишлаш учун боради десанг эътироз билдиришади. Уялмайсизми деб масалан. Билмадим сизни хаёлингиз бузуқ бўлса айб менда эмас, хақиқатни гапириб мен уялайми? Унда тўйга нимасини қимирлатиб нимаси билан ишлагани боради? Жонли куйлаганигами? Танқиддаги сўзлардан кир қидиришдан кўра ўша нарсани қилмай ўзингга тоза бўлсангчи. Халқ талаб қиляпти тушунамиз, лекин шу халқ талаб қиляпти деб хамма нарсани қилавериш керакми? Аввал қиз билан кел дейди, кейин ана сир эмас бу, "Такой кийиниб олган бўлсин, иложи бўлса мини юбкада" дейдиганлар хам бор. Мен хозир талаб қилаётган халқ хақида айтяпман! Халқни фантазиясига қараб иш тутадиган бўлсанг керак бўлса стриптизчи билан кел хам дейишдан тап тортмайдиганлар хам топилади. Гап мени танқидимдаги бузуқиликда эмас аслида, гап санъатимизни ўзи аллақачон бузулиб кетиб бўлганида. Сабаб халқда эмас! Халқ санъат оламига эмас, санаъткор халққа ўз МАДАНИЙ тарғиботини сингдира олиши керак! Ё ман хато қилдимми? Мана халқ талаб қиляпти деб бу ахвол. Қўшиқлар туркча, куйлаш фонограмма, талаб қизлар... "Причем тут" халқ? Эфирда исталган қўшиқни едира оламизу маданиятни эса йўқ а? Тўғри, қўшиққа пул тикиб айлантириб у тўй келтириб ундан пул олишга интиламиз. Маданиятни тарғиб қилсак ким хам пул берарди тўғрими? Ким қилиши керак? Ўзбекнавоми? Улар фақат лицензия беришар экан, сўрагандим. Маданият ва спорт вазирлигими? Улар кўпроқ спортга ахамият беришади назаримда. Санъат олами таралабедод. Ёшларга берган клипинг ТВМга ўтмайди, ТВМга берганинг Ёшларга. Аниқ бир хамма ерга стандарт бўлган на қоида ва на тартиб бор. Хар бир радио ва твканалининг ўз маданият вазирлиги бордек гўё. Хех ман ахмоқ яна тўйни гапирвомман-а... Ёзиб ёзиб ўзимми кулгим келди шу жойида...тўймуш.. Маданият ва санъат олами ўзи тўй бўлиб ётибдию.... Хуллас билмадим, хаммаси каша бўлиб кетди, фикрлар хам бошқаси хам. Демак бу мақолани шунчаки Тошкент тўйлардан репортаж деб қабул қиларсиз. Тановар яъни ўзимизнинг миллий тароналаримизни сўрайдиганлар ёши катталарни ташкил қилмоқда... Ёшини ошаб қўяётганлар... Миллий тароналаримиз эсон омон ёшини ошаб бормоқда... | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 10388 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 26 | |||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |