Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд бутун дунё мусулмонларининг энг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланган Каъбатуллоҳ – Масжид Ал-Харамнинг имомлари қўмитаси аъзоси, доктор шайҳ Ҳасан бин Абдулҳамид Бухорийни Рамазон ойида Масжид Ал-Ҳарамда тараввеҳ намозларига имом қилиб тайинлади-дея хабар беради Саудия давлат матбуоти.
Саудия Арабистони ўзбек диаспорасининг атоқли вакили Буҳорий бир нечта тадқиқотлар ва илмий китоблар муаллифи ҳисобланади. 2010-2011 йилларда Сенегал, Гамбия ва Нигерияда араб тилидан сабоқ берган.
Дунёдаги энг катта масжид ҳисобланган Масжид ал-Ҳарам мусулмонларнинг энг муқаддас жойи деб билинган Каъбани ўраб олган. "Ҳарам" ёки "Ҳарам Шариф" деб ҳам тилга олинувчи ушбу масжид Ҳаж ва Умра пайтларида бир миллиондан зиёд намозхонни ўз ичига сиғдира олади.
Масжид ал-Ҳарам ўқитувчиси бўлган Ҳасан Абдулҳамид Бухорий Маккадаги Уммул-Қурро Университети уламолари кенгашининг аъзосидир.
Хабарларга кўра, Бухорий Уммул-Қурро Университетида шариат ва фиҳқдан таълим олган ҳамда 2008 йилда айни олийгоҳнинг докторлик унвонига лойиқ, деб топилган.
Яхши хушхабарни эшитиш накадар ёкимли, муборак булсин, бутун Узбекистон учун бу фахрли хушхабар, Имом Бухорийнинг давомчилари, яна бир Узбек халки бутун дунё учун ардокли булди
ШУНАҚА ГЎЗАЛ ХАБАРЛАРНИ ЭШИТГАНДА ҚАЛБИМ ФАХРГА ТЎЛИБ ХУРСАНД БЎЛАМАН. ЎЗБЕК ҚИЛИБ ЯРАТГАНИ УЧУН ТАНГРИГА ШУКРОНАЛАР КЕЛТИРАМАН. АЙНИ ПАЙТДА БУ ХАБАРЛАРНИ БИЗ КАБИ ЭШИТАЁТГАН КИМСАЛАР, ЯЪНИ, ВАТАНГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ ЧЕТГА ҚОЧИБ "ҚАХРАМОНЛИК" КЎРСАТИШ БАРОБАРИДА ЎЗ ЮРТИГА ТУҲМАТ ТОШЛАРИНИ ОТАЁТГАН ЮРТФУРУШ МАХЛУҚЛАРГА РАҲМИМ КЕЛАДИ. КЎПГИНА ДАВЛАТЛАР ИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ МАРКАЗИ БЎЛДИ, ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ БУЮК ҲАРАМНИНГ БОШ ИМОМИ ЭТИБ ТАЪЙИНЛАНДИ. БУ КУТИЛМАГАН ЭЪТИРОФЛАР ЮРТФУРУШЛАРГА ЖУДА ҲАМ ҚАТТИҚ БОТАДИ. ҚИЛАЁТГАН БЎҲТОНЛАРИ ЎРИНСИЗ БЎЛИБ ҚОЛАЁТГАНИДАН, ЎЗБЕКИСТОН МАМЛАКАТИНИНГ МУСУЛМОНЛАРИ ЭНГ БАХТЛИ ВА ЭНГ ҲУРМАТЛИ МУСУЛМОНЛАР ЭКАНИ МАЪЛУМ БЎЛИБ ҚОЛАЁТГАНИДАН, КИРДИКОРЛАРИ ФОШ БЎЛАЁТГАНИДАН ЭЗИЛАДИЛАР. УНДАЙ ЙЎЛИНИ ЙЎҚОТГАНЛАРГА АЙТАМАН: УЛУҒ ИНСОН - БУХОРИЙЛАР, ТЕРМИЗИЙЛАР, САМАРҚАНДИЙЛАР, ХОРАЗМИЙЛАР ЧИҚҚАН БУ УЛУҒ ДАРГОҲГА ТОШ ОТИШНИ БАС ҚИЛИНГ, ҲАЛИ ҲАМ БЎЛСА ТЎҒРИ ЙЎЛГА ҚАЙТИНГ. ЮРТИНГИЗНИНГ ҚАДРИГА ЕТИНГ. БУТУН ДУНЁ БЎЙИЧА ЯГОНА ТИНЧ ВА ХОТИРЖАМ ДАВЛАТ ЎЗБЕКИТОН ДАВЛАТИ ЭКАНИНИ ТУШУНИНГ. ЗИЛОЛ СУВНИ ҚЎЙИБ ЎЗИНГИЗНИ БАЛЧИҚҚА ОТМАНГ. ТАВБА ҚИЛИНГ. ОЛЛОҲ ТАВБАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛГУВЧИ ЗОТДИР!
Ismi-shariflarida Buhoriy suzining ishlatilishining uzi yurtdosh va millatdosh sifatida fahrlanishimizga asos bula oladi. Bunday Ulug zotlar hali uzbeklar orasida judayam kup chikadi, inshoolloh!
мен хам хурсандман лекин бу имом тугрисида малумот йук-ку
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.