Йўқолган қиз топилди. Югургани ўқитувчи, онасига эса ПО Baxs| Tanqid | Janjal
Йўқолган қиз топилди. Югургани ўқитувчи, онасига эса ПО

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Сўнгги вақтларда мактаб ўқувчилари билан боғлиқ ноҳуш хабарларни бир-бир  эшитиб турибман.    Facebook сайтида гурухларининг бирида  мақолага кўзим тушди.  Юнусобод туманидаги №302 мактабда бир ўқувчи қизнинг 2 июнь куни мактабдан дугонаси билан кетиб, уйига қайтиб бормаганлиги хақида ёзилган. Яқиндагина хам айнан шу мактабда бир ўқувчи йўқолганлиги хақида хабарнинг интернет тармоқларида тарқагани, бироқ бу маълумот ёлғон бўлгани хақида мактаб ўқитувчиларидан эшитгандим. Бугунги мақолада хам №302 мактаб сони кўрсатилгани учун мақолани  мактабда ишлайдиган, ўзим яхши таниган ўқитувчига юбориб,  сўрадим:

 

- Бу хабар ростми ёки аввал тарқалган ёлғон хабарми? Одамлар мухокама қилишмоқда, мақола хам янги

 Мактаб ўқитувчиси: Ха, топдик, қиз соғлом ва хозир уйида.

Қиз уйидан қочиб дугонасининг уйида яшириниб юрган экан. Бориб тутиб, мошинага солиб олиб бордик мактабга.

 

- У қиз уйидан қочганми?

Мактаб ўқитувчиси: Ха, оиласидагиларидан. Кейин Отаси хамма жойларга йўқолди деб эълон берган. Интернетга хам отаси берган. Кундузи онасига қўнғироқ қилиб, қизи хақида янгилик бор йўқлигини сўрасак, у аёл “дачадаман” деди, ишоняпсизми?!

 

Йўғе? Қиз бекорга қочмаганга ўхшайди. Бу воқеа хақида одамлар роса мухокама қилишяпти, шунга қизиқиб сўрагандим.

Мактаб ўқитувчиси: Иложи бўлса бу хақида мақола чиқарилса яхши бўлар эди, у қиз топилгани ва соғлиғи жойида, хамда уйига етказилганини хамма билсин.

 

Нигорахон тутиб келтирилганидан сурат.

 

      Қизиқ.  Қизнинг йўқолгани хақида унинг отаси буёқда бонг уриб юрсаю, уёқда  онаси кечасиёқ эшитгани ва шундан сўнг хам “дача”дан қайтмагани қизиқ а? Яйратиб юриптила опа.  Аввал оиладаги шароитни тўғирлаб кейин кўчага бонг уриш керакдир?

 Мактаб ўқитувчилари мактаб атрофидаги хар бир домнинг подъездлари, хар бир этажию томларигача, хар бир интернет кафе, бозор ва Мегапланетгача қидириб юришганида қизнинг онаси дачада, отаси мактаб устидан Таълим вазирлигига шикоят қилиш билан овора бўлгани менимча фақат мени хайрон қолдирмайди. Қиз ўзининг дугонаси уйига беркингани ва бундан қиз дугонасининг бувиси бехабарлиги, қиз ва дугона бувидан беркиниб томдан кириб юрганигача ўқитувчилар аниқлашган. Маъсул ходимлар қизнинг дугонаси билан гаплаша олишмагани хақида Facebook сайти орқали мен ўқиган  мақолада хабар берилган. Лекин  мактаб ўқитувчилари қизнинг дугонаси билан гаплашишга боришганида, қизнинг томдан тушаяпганини  кўриб қолиб, яширинча бориб қизни  ушлаб мошинага “солиб”, мактабга олиб келишган ва қизнинг отасига қўнғироқ қилиб хабар беришган. Ўқитувчилар милициядан кўра уддабурон чиқишган кўринади. Милиция гаплашишга харакат қилганмикин ўзи?)  

Асли қочиб кетган қизнинг оиласи хам, дугонасининг бувиси хам мактабни айблаб, “топиб берсин” деб қилган жанжалларию, дўқ пўписа қилишлари ортиқчамасмикин дейманда.

 

Ўқитувчилар таълим берсинми ёки ўқувчиларнинг ортидан пойлаб, керак бўлса тунлари хам қоровул бўлсинми? Шундоғам  кечаси билан мактабда навбатчи –қоровул бўлидаган даражага келинди, вахоланки бу учун ортиқча маош тўланилмайди.  Ота она жавобгарлигичи? Ўқитувчининг оиласи, ўзини бола чақаси йўқми?

 

Яқиндагина сайтимизда чиққан мақолада мактаб ўқувчилари тунда(!) авария содир этгани хақида хабар берилганди. Ушбу  вазиятда  хам мактабда айб дейилаяптганди,  мактабни тонг отмасиданоқ текширув “босгани” хақида эшитгандим. Воқеа тунда содир бўлганку! Нима учун хамма нарсага мантиқан тўғри келмаса хам мактаб “крайний” бўлиши керак? Айбларни ағдаргани энг қулай ва осон йўли бўлиб қолди, ўқитувчилар ўз хуқуқини билишмасмикан?

Эрталабдан дарси тугагунигача майли масъулият ўқитувчида дейлик, лекин кейин оиласи, яқинлари, қариндошлари қараши керакмасмикин?

 

  Ўқитувчиси хавотир олсаю, онасига фарқи йўқ бўлса?!  Бу қиз топилгунигача синф рахбарининг мазаси қочгани, мактаб директорини сиқилиб йиғлашигача борганичи.. Уларга керакми шу? Уларнинг соғлиғичи? Улар хам ўз оиласига, фарзандларига керак.

    Хар бир фарзанднинг келажаги барибир ота-онасига керакку тўғрими?!  Ўқитувчининг ўз болалари ва оиласи бор. Менимча, масъулият нотўғри тақсимланмоқда ва ўқитувчилардан хаддан зиёди  талаб қилинмоқда! Хар холда қиз боланинг мактаб ёшида (мабодо)  хомиладор бўлиши, унинг биологиядан ёмон билим олганиданмасдир ёки кўчаларда кечалари қилган жанжалига унинг жисмоний тарбия ёки одобномадан олган ёмон билими сабаб эмасдир.

 

Аввал уйдан тарбияни бошлаб кейин мактабдан хам тарбия талаб қилсак бўлармиди? Уйидан кўрган ва билгани, уйидаги шароитга,  ота она ва оиласидаги тарбияга  боғлиқмасми  хаммаси аслида?! Мактабда куннинг 5-6 соатини ўтказгани қайдаку, уйида болалигидан кўргани қайда. Тенглаштириб хам бўлмайди. Шунда хам негадир талаб фақат мактабдан!

 

Хуллас, йўқолгани хақидаги мақоласи чиққан  302-сонли мактаб ўқувчиси топилган, соппа-соғ, балоям урмаган  ва уйига етказилган. Нимадир ёки кимдир йўқолса милицияга эмас ўқитувчиларга мурожаат қилаверинг, улар асс бўлиб кетишган)

Афсуски уйдагиларга қилиқ қилганидан сиқилгани хам, йиғлагани хам, асаби кетгани хам ўқитувчи. Ота-онанинг масъулияти нималардан иборат бўларкин бунақа вазиятларда, қизиқде.. хар холда бундай олиб қаралса фарзанд уларники, мактабники эмас! Лекин нимагадир можароси хам калтак сингани хам мактаб устида!

 

Шахло Қодирова

 

Ха энди Нигорахон бир жахл қиптиларда, шунга шунчами?)))

04-Июн-2016 09:09
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 сайфулло   (04-Июн-2016 10:10)
Уйдаги мухит расво аввало онасидан бу онаси машгул булиши кк. Кизга када нима килябди нима ейябди нима кийябди она билиши зарур.
Хуллас онадан бари хохлеймизми йукми она 100% айбдор

2 Azizbek from India   (04-Июн-2016 10:17)
Toppa tugri quw uyda qilganini qiladi. onam ham boshlangich sinf uqituvchi. har kun ertalab ota onalardan tel qiliwadi. bolam bu tuflisini kiymayapti siz ayting, siz aytsez kiyadi wunga uhwaw oddiy narsalar. naxotki tuqqan 7 yil tarbiya bergan onasi oqituvchichalik tuwintirib gapini utqizolmidi. tarbiya beriw uchun ozida tarbiya boliwi kerak. maktabga berdi hamma masuliyat maktabga, oqituvchiga utib ketadi ularni miyasida, keyin katta bulsa nega meni bolam narkosh, nega ogri deb oylanib yuriwadi, mayli hammaga insof bersin, oqituvchilarimizga sabr

3 ucoz9712   (04-Июн-2016 10:29)
qush uyasida korganini qiladi

4 tuxohr2   (04-Июн-2016 10:43)
Маколаням койилатасизде Шахло. "Куш инда курганини килади" ота онани талим тарбияси боларни келажагига тасир этмасдан утмиди. Укитувчиладан айб кидиришда фойда йук.

5 ssssss   (04-Июн-2016 11:09)
Uzi maktab, litsey, kollej o'quvchilari, institut va uziversitet talabalarining darsdan tashqari vaqtda yoki o'quv muassassasasidan tashqarida qilgan ishi uchun o'quv yurtlari xodimlari, rahbarlarini ayblash ahmoqlikdan boshqa narsa emas. shu masalani qonunchilik darajajida yana bir bor ko'rib chiqish kerak. chunki o'qituvchilarda bir necha barobar ko'p oylik oladigan boshqa tashkilot xodimlari kabinetda o'tirib, o'qituvchilani so'roq qilmasdan tashqariga ham chiqib turishlari kerak, shuningdek, ota-onalarga qo'yiladigan talabni oshirish shart.

6 uzbekiston   (04-Июн-2016 11:13)
Тоба инсонларга нима буляпти

7 uzbekiston   (04-Июн-2016 11:17)
To‘g‘ri qush uyda ko'rganini qiladi lekin ota nega shunga yo‘lqo‘yadi ota qizni onasiga erku. .....

8 ziyoda   (04-Июн-2016 18:47)
Toppa togri oqituvchilardan haddan tashqari mas'uliyat talab qilinadiyu ota ona bemalol ishiga borib ishlab keladi. Maktabda nima bovotti bolasi qanaqa baho ovotti kimla bn yurib kimla bn gaplashvotti... ota ona behabar. Yana oqituvchi dakki bersa ota onam indamidi siz kim bolibsiz kabi gapni ham oqituvchi eshitadi. Nimadur kottaro olamshumul voqea bosagina ota ona maktabga tashtif buyuradi vaholanki yilda kamida 4marta ota onalar majlisi boladi qatnashmidi ishini rokach qilib... yoshlida e'tibor bermagandan keyin qariganda e'tibor talab qilish, xuddi daraxt ekib uni sugormasdan hosil poylavotgan dehqonga oxshidi. Ajoyib... oqituvchilani boshi omon bolsin!!!

9 гули   (04-Июн-2016 21:56)
eyy qoyilee bu bizi yonimizi oladiganlaram borakanu a. Bunaqa mojarolar kun ora maktablarda bo'lib turadi. Lekin hech kim Shaxlo sizchalik bu masalani ko'tarib chiqmagandi. Qani endi buni Halq ta'limidagilar buni tushunishni istashsa

10 Alisher   (04-Июн-2016 23:09)
Онани худо уриб куйибди.....Отанинг оилада урни хам йук.......Минг лаънат бундай оналарга

11 Akmal   (05-Июн-2016 06:52)
kimdur aybdor boliw kerakkkkuuuuuuuuuuuuu....*bu ornda maktab********
o'qituvchilada nma ayb.

12 killerbe1212   (05-Июн-2016 13:16)
ман сал бошкачарок укидим бошка темада унда айтилишича Как оказалось, у подруг вообще день был насыщенный. Сначала девчонки покатались на велосипедах, потом отправились в кинотеатр, затем кафе и прогулки. Когда опомнились, было уже около 10 вечера. Подруга предложила остаться у нее с ночевкой, чтоб родители не ругались. С утра девочки узнали, что их ищут. Подружки испугались и, не зная, что теперь делать, решили затаиться. Это и объясняет выключенный телефон подруги.

13 isko0100   (05-Июн-2016 15:46)
Hamma ayib bolani tarbiyasida angry

14 ledy   (05-Июн-2016 19:35)
Агар вояга етмаган мактаб ешидаги киз номусидан айрилиб колсаям хомиладор булиб колсаям укитувчи жавоб беради. Чунки, "крандагилар" шулардан талаб килади. Вокеа кизни уйида еки кариндошиникида содир булсаям. Тирик гувохман. Хатто якшанба куни паркда булган вокеагаям укитувчи жавобгар. Балик бошидан.... Тепадан узгармаса фойдаси йук. Энди бола- болада, "шаталок отгиси келади". sad sad sad sad sad sad Буни ота-оналар жудаям яхши билади. Агар укитувчи узи бирон нарса килиб муаммони хал килмаса бола "учет"га олинади. Бу эса директорга ортикча бош огрик.

15 ledy   (05-Июн-2016 19:37)
Шахлога макола учун 100балл flowers flowers flowers flowers

16 Shinavanda   (05-Июн-2016 20:28)
Juda oshirib yuboribdilar maqola yozgan qizimiz. Tanganing bir tomonini ko`rib xulosa qilishga erta emasmidi? MIlitsiya xodimlarini kamsitishga o`qituvchilarni qorovullik qilishi bu fakt emas Uni ustiga qizni onasi dachada bo`lganmi yoki boshqa joyda buni aniqlash kerak

22 ledy   (07-Июн-2016 16:19)
Шахло туппа тугри езган. Бу кайсидир мелисаларга тегиб кетса Шахло ошириб юборди, деганимас. Буни устига кизни мелисамас, укитувчи топган. Онасини каерда юргани энди нима фарки бор, киз топилган булса.Асосий ишни укитувчи килиб булган булса, кизни онасини каердалигини аниклаш, туйдан кейин ногора чалиш дейилади.

17 Kamola_5   (06-Июн-2016 10:30)
Шахло койил, молодец, жуда долзарб мавзуни кутарибсиз.
Айни укитувчиларнинг кунглидаги гап. Хакикатан хам хозир укитувчилар учун дарс бериш афсуски охирги уринларга тушиб кетяпти. Талаблар талайгина, яна ота оналарнинг укитувчиларга тазйики ортикча. Авваламбор хар бир бола учун жавобгар ота-она, мактаб укувчи учун факат 6 соат дарси учун жавобгар холос

18 Шухрат   (06-Июн-2016 14:34)
Тавба килдим, тавба, демак уша оилада шунака мухит бор!!! Хамма оилада кизи бор, келини бор, оиласи бор! Укитувчилардан билимни ва ибратни талаб килайлик!!!

19 Shoxrux   (07-Июн-2016 10:41)
Башарани ёпишдан нима толк? хамма куриб булди ку biggrin biggrin biggrin

20 Талъат   (07-Июн-2016 13:38)
( shinavandaga) Maqola oshirib yubormasdan, yumshatib yozilgan. Dacha haqida bilmadim-u, lekin öqituvchilarga qöyilayotgan asosiy vazifadan tashqari talablar bu maqoladagidan köra ön baravar köproq. Endi asosga qarang, "öqituvchi fidoiy bölishi shart" ekan. Mayli ta'lim-tarbiya uchun fidoiy bo'lsin, boshqa ishlar... mayli, bu yog'ni aytsam dadam urushadilar.

21 Xurshid   (07-Июн-2016 15:08)
Ўша куни Нигора дугонаси билан аввалига велосипедда учишган, кейин кинотеатрга йўл олишган. Кинодан чиқиб, кафеда ўтиришган, сайр қилишган, қисқаси кунни жуда кўнгилли ўтказишган. Нигора соатга қараганда тунги 10 бўлган. Дугонаси унга “Кеч бўлди, уйга борсанг, ота-онанг уришади, яхшиси меникида қол, эрталаб кетасан”, дейди. Эрталаб эса Нигорани қидиришаётганлиги маълум бўлган. Икки дугона қўрқиб кетганидан яширинишга қарор қилиб, қўл телефонларини ўчириб қўйишади.(darakchi versiyasi)

23 wurausmanova   (10-Июн-2016 06:56)
Maktab uqib yurganimda rahmatli bir uqituvchimiz faqat "ota-ona Yahshi bulsa,bola yomon bulmaydi" derdi biror uquvchiga tanbeh bersa.

24 Feruza   (14-Июн-2016 09:20)
Mana shunday maqolalarniko'proq yozish kerak. Juda yaxshi mavzuni ko'targansiz. O'zboshimcha yoshlar, beparvo ota-onalar, ayibdor o'qituvchilar

25 Feruza   (14-Июн-2016 09:21)
Fikrlaringiz juda to'gri.O'zboshimcha yoshlar, beparvo ota onalar, ayibdor o'qituvchilar

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 34
Мехмонлар: 34
Рўйхатдагилардан: 0