06:31 "Юзма-юз" фильми премьераси | |
"Юзма-юз" фильми хақида биринчи бўлиб мана бу манзилда хабар берганимиз ёдингизда бўлса керак. 5 ноябрь куни "Алишер Навоий" номли Санъат саройида "Юзма юз" фильми премьераси бўлиб ўтди. Одамлар нихоятда кўп, ва таклифномага ўринлар аниқ кўрсатилгани билан аксарият одамлар бошқаларни ўрнини банд қилишга улгуришибди. Жуда кўп таниқли инсонлар, хонандалар ва албатта бироз аввал Ёдгор Мирзажонов концерти репетициясида учратган Дилноза Кубаева хам бирпасда соч турмагини ўзгартириб пайдо бўлди. Афсус фильмни Дилноза Кубаева қахрамони Бобур Йўлдошев қахрамони машинасидан тушиб уйига кириб кетадиган жойигача кўра олдим. Премьерани зерикканим ёки фильм ёқмаганлигида эмас, маълум сабабларга кўра иш юзасидан тарк этишимга тўғри келди. Лекин айнан шу еригача қизиқиб томоша қилдим. Негадир радиодан икки ходимни хам чиқиб кетаётганлигини кўриб ажабландим. Юмор ажойиб чиққан, бир тарафдан Жахонгир Позилжонов қахрамони сал бўрттирилган бўлса, бошқа тарафдан бу фильм эканлиги ва унинг қахрамони ва юмор вазиятга мос равишда тушгани учун бачкана деб бўлмаса керак. Фақатгина қахрамонлар тўқнаш келиб қолаверишлари сал реалликдан йироқроқ. Бизнес олами вакиллари роллари мос танланганлиги ахамиятга молик, Фаррух ва Бобур қахрамонлари олдига келган икки бизнесменлар фильмда хам салобати сезиларли, адашган бўлишим мумкин, лекин менимча ёши каттароқ салбий рольни ижро қилган актер янги ном бўлса керак. Роли мос ва ярашган. Фильм саунтдрекини Севара Назархон ижро қилган экан, у хам премьерага ташриф буюриб томошабинлар орасидан жой олди. Юқорида айтганимдек фильмни охиригача кўра олмадим ва саунтдрекни хам тинглай олмадим. Шунинг учун фильм хақида маълум сабабларга кўра фикр билдира олмасам керак. Мазкур премьерада бўлган томошабинлар ўз хаққоний фикрларини қолдирарлар деган умиддаман. | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 7624 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |