Сайтимиз изохларидан тортиб то бошқа манзилларимизга "Юлдузча" кўрсатувидан нолиб ёзаётганлар сони кўпаймоқда.
Ёш болага қатъий рад жавобини бериш ва уни куйлашдаги минусларини танқид қилиб айтишда болани психикаси хақида ўйлашяптими?
Кўрсатувга зудлик билан психолог чақириш керакмикан, зеро хайъат аъзоларини ФАРОСАТИ етишмаган кўринади ва ёки уларни ўз фарзандлари йўқ.
Бўлса хам демак уларни қандай ота ва она эканлиги маълум!
Нахотки БОЛАлар билан ишланаётганини инобатга олган холда юмшоқроқ тарзда тушунтиришни иложи йўқ?
"Болам, сан яна озгина харакат қилақол, яна озгина устингда ишласанг янада зўр куйлай олишингни сезмоқдаман, яна тайёрланишга сенга имкон берамиз ва келаси конкурсда янаям зўр куйлашингни кутамиз!"
Қийинми?
Ўзи бу артистларга мансаб тегса бўлгани , бир жойини калитини шартта йўқотади қўяди ва ўзини тахтда ўтиргандек сезворади.
Яхшиям бадиий кенгашда хал қилувчи микрофон тегибди сизларга.
Аммо болакайларни психикасини синдириб қўйиб келажакда аламзада бўлиб комплексовать қилиб ўсишига сабабчи бўлиб қолишингизни биласизларми?
Кўрсатув ижодий жамоаси қўлингиздан келса дастур қилларинг, хайъат аъзоларига тушунтириш керак, ахир улар артистларку, уларга яхшилаб тушунтирмасангиз берилиб кетишади. Сенлар болалар билан ишлайсанлар, сал дағал овозингни юмшатиб, чимирилган қошингни жиловлаб гапир деб тушунтирмайсизларми?
Атиги 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар! Гўдакку хали булар! Қанча болалар бундай қўрс рад жавобидан ўзига кела олмай йиғлаётганига одамлар дош беролмаяпти.
Ўзларинг шу бола ёшида бўлиш тугул илк сахнага чиқаётганингдаги холатингни эслаларинг! Шартта одамлар орасидан бири туриб ёқмади деб бақирганида борми, хозир шу ерда ўтирмасдиларинг. Бир продюсер айтганидек перевалда шафтоли сотиб юраверардиларинг ё... ха майли.
Ўзларингни халигача кимдир танқид қилса чидолмайсанлару, кичкина болакайга кучларинг етканини қаранглар.
УЯТ!
Маданият сохаси вакилларисизлар ахир, муомала маданияти қани?
ФАРОСАТни ёқайлик, болаку ахир!
|