Бош сахифа » 2013 » Июль » 1 » Юлдуз, Лола, Нилуфар, Уммон, Манго-ким дамда ким мехнатда!
00:35
Юлдуз, Лола, Нилуфар, Уммон, Манго-ким дамда ким мехнатда!
Санъат олами қисқа сатрларида:

-Лицензиясидан айро бўлиб, огохлантирув олганлар ижод палласи қизғин чиллада!) Баъзилар хаттоки бу пайтгача 5-талаб қўшиқлар ёзиб улгуришган.

-Манго гурухининг Ўзбекистон хақидаги қўшиғини юқори бахолашмоқда.

-Уммон гурухи Ўзбекистон хақидаги қўшиқни тугатиш арафасида бўлиб, "Ана энди йиғла" деб номланган қўшиқни хам премьера қилиш арафасида. Нақ 6 минутлик қўшиқда 7 хил овоз йўлидан фойдаланди. 

-Тохир Усмонов биргина "Диги-диги"си билан энг тўйбоп хонандалар сафидан жой олмоқда, "Бирровлар"ни кўпида уни учратиш мумкин. Қўшиқ муаллифлик махсулоти дейишларига қарамай, бир куни унинг асл муаллифи интернетдан чиқиб қолса керак дея тахмин қилмоқда баъзи хамкасблари...балки..)) Бу йигитнинг санъат оламидан ашаддий мухлислари сафида Якзон! Клипдаги Тохирнинг биргина харакатига у "касал" бўлганини маълум қилади. 
Тохир Усмоновни аввал қўшиқлар минусини сотувчиси бўлганлиги хамда у аслида жудаям тўлачадан келган бўлганини хабар беришмоқда. Билмасам,  шу темпданам ижодини юқорироқ тарзда ушлай олса, балки у билан батафсил сухбат хам уюштирармиз ва шунда аниқлик киритармиз.

-Нилуфар Усмонова айни дамда Дубайда оилавий дам олмоқда, унинг сўнгги "Қадримга ет" қўшиғига ишланган клип омма томонидан яхши кутиб олинмоқда. Хали кўрмаганлар учун  манба

-Ёдингизда бўлса, Юлдуз Ибрагимовна Усмонова, сайтимиз орқали твиттер орқали расман мулоқотга киришишлари хақида эълон билдиргандилар .."яқин кунлар твиттерда  расмий аккаунт очилиб, у хақида расмий сайтимда ва сизнинг сайтингизда эълон қилинади" (манба) Бу мақоладан бироз ўтмай Юлдуз Ибрагимовна Усмонова нихоят твиттер оламида бугунги кунгача қизғин сухбатлашаётгани маълум бўлди. Хаттоки кирмай қўйган пайтлари , твиттерчиларни соғинаётганини хам айтади.  Афсуски, маълум сабабларга кўра аккаунт номини келтирмаймиз.
Нима учун бундай ном билан киряпсиз?
Юлдуз Усмонова:-Ўзимни хамма номимни банд қилиб бўлишибдику (кулади).
Шунингдек, хоним Ибрагимовнани энг кўп вақтини аранжировка билан бандлик олаётганини, бу борадаги ижод намуналарига яқин кунлар бахо беришимиз мумкинлигини хам маълум қилади.  



-Лоланинг хам фарзандлари билан  дам олиши турне даражасига ўтмоқда,  шахардан шахарга, номлари сир тутилмоқда, твиттердаги суратларидан эса қоп-қорайиб "загар" олганини кўриб турибмиз.


-Мўмин Орипов хотирасига бағишланган концерт хақидаги барча сирлар ошкор бўлмоқда. Қизиғи ташкилотчилар "Ўзбекистон маданияти ва спорти вазирлиги" бейджикларини тақиб олишган ва ўша мақолада қўшимча сифатида киритилган интервьюларда, тадбирда  иштирок этган хонандалардан то бошловчисигача сирларни фош этади. МАНБА

Маданият ва спорт вазирлигини нима алоқаси бор?!

Мазкур кичик концерт кўринишида Мўминга аталган тадбир, негадир ногиронлик уйида бўлиб ўтганлиги маълум бўлди. Бу хақида биз билан боғланган Халима айтиб берди.
-Мўмин Орипов билан хали у "Божалар" гурухида бўлишидан аввал таниш эдим. Бу тадбир ташкилотчиларида хатолик ўтгани тайин, лекин тадбир хақида Камоланинг хабари бор эди, демак улар ниманидир келиша олишмаган.
Нима учун ногиронлар уйида ва Мўминга атаб қилинганлигидан мен хам ажабланиб, ташкилотчиларга эътирозимни айтдим.  Ташкилотчи қизларнинг мухлислик ишига мени ишим йўқ бўлгани ва хайрия тадбирларида фаол бўлгани туфайли, ногиронлар уйидаги тадбирда қатнашдим.

Шоира Отабекова:-Ногиронлар уйида тадбир деб мени Наргиза исмли қиз чақирди. Уни азалдан танирдим, мени қўшним хам бўлган. Тадбирга ширинликлар кўтариб бордим, ашуламни айтдим, ширинликларни тарқатдиму қайтдим. Қолгани билан ишим бўлмади. Кейин сайтингиздаги бу мақоладан ажабландим. Сабаби, шахсан мени хамма артистлар келади, бу хайрия тадбири деганига боргандим, биз артистларни ишимиз шу-ку, чақирган жойга бориб хизматимизни қилиб кетаверамиз, яна бу хайрия тадбири бўлса. Лекин борганимда артистларни кўрмадим, фақат халим бор эди. Ташкилотчиларни дархақиқат айби битта шу Мўмин Ориповни суратини илиб қўйишгани бўлса керак, уни шу куни ўлган куни бўлганига айтиб ўтиб кетамиз дейишди. Лекин концерт сифатида чипталар сотилмади.  Хуллас, хардоимгидек чақирилган жойга бориб , хизматимизни қилдик, асосийси ногирон болаларга хайрия тадбирида қатнашдим, қолгани билан ишим хам йўқ, қизиқмадим хам, тўғриси.
 
Лочинбек: -Мени Наргиза ногиронлар уйидаги тадбирга деб чақирдилар, аввалига рози бўлмадим, кейин Шахноза опа қўнғироқ қилдилар. Борганимдан кейин Наргиза менга  Мўмин Ориповни хотирасига бағишланган тадбир дея тушунтирди, кейин Халима опа тадбирни фақат бошланишида Мўмин Ориповни эслаб ўтиб кетасан деб тушунтирдилар. Ташкилотчи қизлар бўйнидаги бейджикларда Ўзбекистон герб ва байроғи сурати билан, "Маданият ва спорт вазирлиги" деб ёзилганди.

Хонанда Ажнабий: Менга Шахноза опа деган аёл қўнғироқ қилди ва 29 июнь куни Мўмин Ориповни хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтади дедилар, лекин 27 июнь куни қайта қўнғироқ қилиб 28 июнь куни бўлиб ўтиши хақида маълум қилдилар. Тадбирда Божалар гурухи ва Мўмин Ориповни рафиқаси хам қатнашади даб айтгандилар. Лекин улар келмаганидан хайратландим. Ташкилотчилар бейджикида рости хам Спорт ишлари нимадири ёзилганди.

Камола Орипова:- Улар аввалига 29 июньга тадбирни мўлжаллаб, Мўмин Орипов оламдан ўтган куни дея шу кунга тадбирни режалаштиришганди.  Инстаграммда ёзганимда кўрган бўлсангиз (инстаграммда Камола 25-июнь куни бу хақида эълон қилганини тасдиқлаймиз)  олдиндан буни  билиб қолдим ва уларга "Мухлис бўлсаларинг, хаттоки Мўмин акани ўлган кунини хам билмас экансанларку, ахир у 28-июнь куни оламдан ўтган деганимдан кейин, қарангки шартта кунини хам ўзгартиришди. 

Қизиқ а? Ногиронлар уйида Мўмин хотирасига тадбир... Мўмин ногиронлар уйида яшамаганку...
Ғалати... яна ташкилотчилар бўйниларига "Маданият ва спорт" вазирлиги а  бейджиклар илиб олишгани янада ажабланарли...

Жиноят кодексини 228 моддасини иси келмоқдаку ахир))
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 17006 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 19
1 Muniwka   (02-Июл-2013 00:59) [Материал]
Toxir Usmonov digi digi kliplari Tarkan- ask ditti bizden klipidan ikkilanmi og'rlawibdi, qacon klippi hic kimdan ogilamasdan oliwadi, etganizde tez orada qowiq ASL muallifiyam ciqsa kereeeee......

2 Izzat_I   (02-Июл-2013 01:16) [Материал]
oripovlar xonadoniga sabr tiliman kamolaopa xich bumaganda sizi ogoxlantiriwmaptiku qanaqa qilib xotira kecha qiliwgan xayronman marxumi ayoli undan qolgan yodgori BILOLXODJA bulmasa bu tadbirda sanatkorla ajoyib gapi gapiriwibdi waxsan man uzimam uwa bolalar uyida xayriya qilganman lekin xichkimni xotirasigamas bu mani fikrimcha piar uwa qizla wu yul bn uzini piar qilmoqchi lekin bunaqa tubanlik yuli piar qiliw bu musulmonchilika togrimi kemidi

3 Abbosbek   (02-Июл-2013 01:18) [Материал]
Da ))))bu yerda Lochinaka, Azizakani umuman aybi ular vazifasini bajargan i vsyo

4 $aLoXiDDiN   (02-Июл-2013 10:35) [Материал]
hammasiga omad surprised

5 асус   (02-Июл-2013 14:25) [Материал]
rah

6 ttiip   (02-Июл-2013 15:22) [Материал]
ХАТОЛИК Ибрагимовнани энг кўп (қақтини) булиб коопти унгла хатойини  МЕНИМЧА     Вқақтини
Ответ: Рахмат. Тўғринланди. 

Изохлар модератори Шахло

7 Afzalxon   (02-Июл-2013 22:43) [Материал]
A tak ög'illamagan bösa T.Usmonovvi awulalari narmalni lekin

8 Spyder   (03-Июл-2013 02:07) [Материал]
Salom hammaga.Man yangiman.

9 RuslanbekS   (03-Июл-2013 03:39) [Материал]
... 228-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш,уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш
Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадидамуайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар
тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни
сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки
штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш —
энг кам ойлик иш
ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содирэтилган бўлса, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан бешйилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан элликбараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

10 opium   (03-Июл-2013 10:59) [Материал]
шу хам ашуламами? диги диги дет. сад . просто.......

11 Azamat   (03-Июл-2013 11:51) [Материал]
Mo'min Oripovni tinch qo'yish kerak. Olloh raxmatiga olsin.

12 AbduRashid   (03-Июл-2013 11:58) [Материал]
xmmmmmmmmm....

13 Xoji   (03-Июл-2013 14:21) [Материал]
zapretda yurgan ummon bilan mango sirazi vatan xaqida qo'shiq aytiptimi  qoyil  happy

14 Shohi   (03-Июл-2013 15:45) [Материал]
Lolani mazza qilib dam olayotgani ko'rinib turibdi. Omad tilayman.

15 ss   (03-Июл-2013 17:16) [Материал]
as angry angry angry angry angry angry angry angry

16 капелька росы   (03-Июл-2013 20:37) [Материал]
Уммон и Манго возвращаются дц-дц  
 p.s.я думала что они больше не будут петь  cry

17 kamtar1   (04-Июл-2013 01:13) [Материал]
zapretga tushishdan yo litsenziyasi olinib quyilishdan qurqib Vatan haqida qushiq ayta boslagan "yulduzlar"ni tushunmayman. Aslida Ona, Vatan 1- navbatda kuylanishi keragamasmi?!

18 sinay   (04-Июл-2013 14:55) [Материал]
Xmm mangoni kim eshitarkan

19 DANNI   (06-Июл-2013 14:52) [Материал]
Eee shu ishlarni davomlagan xolda xorazmga kelishsa zab ish bo'lardii! Qiziq xorazmda litsenziyaga kim qaravotgan ekana inidan qochgan maymunla qo'lida mikrafon bilan e yo'q bez mikrafon 100foizli fanagramma orqali tv da sakrab yuribdi. Ayrimlari turkdan chet davlatdan olib ayrimlari uzbek estradasida kuylanganlar kuylab yana nima emish xorazm yulduzi mega yulduz emish daxshaaaaaaaat 1ta clip 8 tvda 16 marotaba aylandi bir kunda. Bezor bo'b ketdi odam. Tv ni yoqishga qo'rqaman.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!