12:43 Юлдуз клип олмаган қўшиғига тожиклар клип олмоқда. | |
Юлдуз Усмонованинг 2001-йилги "Бунча гўзал бу хаёт" концерт дастурида ижро этилиб , ўша концерт туриданоқ машхур бўлиб кетган "Санамгина" қўшиғига хатто клип хам олинмаган. Бироқ бу қўшиқ ўша концертдаги раққосанинг завқ билан хиром этган видеоси телеканалларда намойиш қилина бошлаганди. "Санамгина" шлягерига мана 2018-йил клип суратга олинмоқда. Бироқ қўшиқни тожик хонандаси Манижа Сабо қайта куйлаб унга клип суратга олдирмоқда. Қўшиқ матни тожикчага ўгирилмаган ва асли турича қайта ижро этилган.
Эътиборлиси, бундан Юлдуз Усмонованинг хабари йўқ экан ва буни унинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев тасдиқлади. Тожик тўйларига ошиқиб тожикча куйлашни йўлга қўйиб юборган ўзбек хонандалари билан бир қаторда ўзбек тўйларига хам ошиқиб ўзбекча қўшиқларни тожик хонандалари куйлаётган бўлса не ажаб? Оддий бизнес стратегия. Бироқ муаллифлик хуқуқлари доирасида рухсат олиш ёддан чиқмаса эди.
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 3082 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |