08:51 Йил қўшиғи 2015 сирлари. Видео | |
Бугундан икки кунлик гала-концерт тарзида тақдим этиладиган "Йил қўшиғи"-2015 бўлиб ўтади. Кечагина яъни ушбу тақдимотдан бир кунгина аввал репетиция жараёнидан ажойиб спойлер-маълумотлар ва видеолар олиб келдик. Аввало 20-талик йил қўшиғига муносиб топилганлар айтишларича аллақачон аниқ эмиш ва икки кунлик концерт икки хил таркибдаги артистлар билан ўтиб, 10-таси бугун тақдирланса қолган 10-таси эртага. Яқиндагина икки ойда нақ 4-тақдирлаш деб камроқ айтиб қўйибман чоғи, икки кун икки хилдаги "байрам"ни хисобга олсак , икки ойда нақ 5та байрам! Зўр-а! Албатта зўр! Нимаси ёмон рағбатлантириб тақдирлашни?-хайрон бўлади "Ўзбекнаво" мулозимларидан бири. Билмасам, бунақа хаммани ва тўхтамай тақдирлайверса унда артистларга туртки нима бўлади? Интилиш, кутиш , мақсад ва хоказо...
Хуллас, 28-январьдаги "Ёшлар ижод саройи"да кечган репетицияда аксарият артистлар хали тайёр эмасликлари ва гимнни хам ёд билмасликлари аниқланди. Репетиция кеч бошланганми ё...Ўзи кимга керак бу гимн?
Умуман олганда репетицияни кузатиш завқли, сабаби артистлар томошабинларсиз сахнадан туриб куйлашларида орада гапириб қўйишади, ёки кийим ва сочларини тўғирлашади... Бошқачада барибир, сиз тайёр концертда хамиша бир хил нарсани кўраверасиз. Хозир тақдим этаётган репетициядан видеода эса кутилмаган нарсалар бўлиб қолиши мумкин))) Куйлаб туриб гаплашиб кетиши мумкин. Қизиқ-ку)
Энг қизиғи репетицияларда кимдир микрофон ўрнига телефонга куйлайди
Ким эса қўлини муштига
Ким эса.... Хуллас репетицияни кузатиш завқли!
Ризаева Бойхонова билан дугона тутингандек) Видеога хам тушиб қолган: бир-бирини пинжига тиқилганча қаергадир ғойиб бўлиб...шукр..қайтишди. ))
Репетицияда жонли икки карра юз фоиз жонли равишда куйлаган биргина хонанда Гулсанам Мамазоитова хамкасблар олқишига сабаб бўлди. Икки карра деганим, жонли ижро ва жонли мусиқага битбоксерлар (овозда мусиқа ритмини имитация қилувчилар) жўр бўлиб карнай-сурнай овозини хам ўхшатишди.
ВИДЕО:
Хечнарсадан бехабар ва камерани кўрмаётган Райхонни завқланиб қахқаха отиб ростакасим кулганию инстаграмга сурат қўйиш онларини хам барини видеога ёзишга муваффақ бўлдик.
Хуллас бугун ва эртага хамма хааамма артистлар тақдирланади. Фарқи йўқ, уни қўшиғи йил давомида қаердадир қўйилганми йўқми, кимдир тинглаганми йўқми, асосийси ўзини продюсери, хомийси ва балки концертни ташкиллаштирувчи ижодий жамоа вакиллари хамда муттасадди идора вакиллариданми хуллас КЕРАКЛИ кимгадир ёққан бўлса кифоя. Шу куни репетицияда хам санъатга алоқадор мутасадди идорадаги бир мулозимни деярли нотаниш бўлган янги лойихасини шу концертга киритиб режиссер атрофида парвона бўлаётганини хам кўриб рости одамни энсаси қотти. Сабаби, "Йил қўшиғи" деб номланган концертда БИР НЕЧА хонанданинг қўшиғи оммалашганига қарамай мана шундай мансабдор шахслар касрига ХАҚҚОНИЙЛАРдан айримлари(!) киритилмай, улар ўрнига на номи ва на ижоди танишлардан ва айниқса йил давомида биронта ижоди кўринмаганлар хам чиқарилмоқда. Буни концертда хам билиб оласизлар. Қаранг, шу икки ойлик 5-та тақдирланишда хам хамма-хаааамма тақдирланяптики, хаққонийларни бир нечтаси четда! "Безлимит" байрам даври бўлсаям таниш-билишчилик...
Икки кун давомида сахнада хаттоки бозордаги "отоси ўлмаган ким бор, оносин кўммаган ким бор?"-гадойлар шлягерини торда тинғиллатиб куйлайдиган Шотурсун амақидан тортиб то ерости ўтиш йўлида "Выходи на сценушку Катюша" қўшиғи ижрочиси баба Ғаля опалар хам тақдирланиб қолишса хайрон қолманг. Демак у хам кимнидир лойихаси!!!))) Демак уни хомийси ё продюсерини мансаби бор! Булар хақида кейинроқ! Бугунги ва эртанги концертдаги тақдирланганлар орасида сизни хайратлантирганлари бўлса албатта шу ерга қайтиб изохларда фикрингизни қолдиришни унутманг) "Хамма рақсга тушсин, хамма тақдирлансин, буёғи байрам" шиори остидаги "Ўзбекнаво"нинг бугунги фаолиятига тик туриб қарсак чалиш хам ёддан чиқмасин))
Суратлар муаллифи Нодира Махмудова Видео Шахло Қодирова | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 21454 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 19 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |