Йил якунига хам оз қолди. Сайтимиз орқали овозлар йиғишни ва унга асосан "Sayyod.com сайти сархисоби" сифатида йил давомида турли йўналишда аъло бўлганларни аниқлаймиз.
Изохларда қўйидаги йўналишлар бўйича:
-
Йилнинг эстрада йўналиши бўйича аъло эркак хонандаси
-
Йилнинг эстрада йўналиши бўйича аъло аёл хонандаси
-
Йилнинг миллий йўналиш бўйича аъло эркак хонандаси
-
Йилнинг миллий йўналиш бўйича аъло аёл хонандаси
-
Йилнинг аъло гурухи
-
Йил қўшиғи (эстрада)
-
Йил қўшиғи (миллий)
-
Йилнинг энг аъло дуэти
-
Йилнинг аъло шоуси
-
Йилнинг аъло концерти
-
Йилнинг аъло мусиқий альбоми
-
Йилнинг хурматга сазовор ижодкори
-
Йил кашфиёти-янгилиги
-
Аъло шеър
-
Йил шоири
-
Аъло мусиқа
-
Йилнинг аъло бастакори
-
Йилнинг аъло аранжировкачиси
-
Йилнинг аъло уйғунлаштирувчиси (сведенщик)
-
Йил стилист имиджмейкери
-
Аъло рақс гурухи
-
Йил раққосаси
-
Йил клипи
-
Аъло клипмейкер
-
Аъло монтажчи (клип)
-
Аъло оператор (клип)
-
Йил фильми
-
Аъло актриса
-
Аъло актер
-
Йил режиссери
-
Йил оператори (фильм)
-
Аъло монтажчи (фильм)
-
Аъло спектакль
-
Йил радиоси
-
Йил радиобошловчиси
-
Йил телеканали
-
Аъло кўрсатув
-
Аъло телебошловчи
-
Йил фотографи
номзодларингизни (фақат реал номзодлар, фанатизм орқали реалликдан йироқ бўлмаган) ёзиб қолдиринг !
Шу ўринда мақола!
Рўйхат узунлиги ва айрим йўналишлардан ажабланганлар учун:
Биласизми, ижод оламида хамма нарса "соққа"га тақалишига хам айнан мана шундай маънан рағбатлантиришлар йўқлиги сабаб бўлмоқда. Қандайдир зўр нарса қилай деган тушунча ижодкорларда тобора йўқолиб бормоқда ва "ха пулимни олсам бўлдида!" деган нарсадан ўзга кутиладигани йўқолмоқда.
Кадр (ва қадр) ортида қолиб кетаётган қанчадан қанча иқтидорларни истеъдоди сўна-сўна охири пулга мўлтираш билан ишини тезда бир бало қилиб топширяпти. Шу қаторида хонандалар хам тўйга ва ундаги пуллар келиш йўлларига кўпроқ чуқурлашишган. Оддий механизм.
Маънавий рағбат юксак бўлган жойда пул иккиламчи бўлади, ишонаверинг, демаккки аъло ижод махсулотлари яралиши кўпаяди!
Одамлар ўзига маънавий шодликни пиар ва реклама билан хам сотиб оляптику. Тушуняпсизми....Шов-шувли мақола, мақтовли қанақадир реалликдан йироқ хит-парадлар... Одамларга фақат пул эмас, айниқса ижод оламида ТАН ОЛИНИШ мухим! Зеро ижодкор қалбига тобе тарзда ижод қилади, қалбга эса пул хечнарса бермайди. Минг бой бўлиб қорнинг тўйгани билан қалбинг очликда қолаверса ижод ўлади ва қарабсанки ижодкор оддий бизнес механизмига айланади. Бор чанқоғи чўнтак ва халқумга қарайди. Санъат ва ижод сохасининг фарқи хам шунда...бошқа сохалардан рухий тарафлари юқорилиги билан ажралиб туради...балки шу сабаб хам ижод ахли ўзгачароқ.
Ижод зўр бўлиши учун зўрлар тан олиниши шарт! Бошқалари эса қитиқланиб устидаги чангни қоқиб қани бир боплай!-ни бошлаши керак! Ғолибларга туртки, мағлубларга ўз устида ишлаш учун тепки!
Тан олиниш хаққоний бўлиши учун хар бир мехнат қилаётган ижодкорни ЗЎРини эътироф этиб туриш шарт! Шундагина ижод қайнай бошлайди. Шунда росмана ижодий пойга бошланади.
Санъат оламининг асл холати қай даражада бўлиши негизида мана шу нарсалар хам йўқ эмас.
|