Раққос йигитларни сахнада ва клипларда кўрамизу аммо улар хақида деярли маълумотлар йўқ... Раққосалар деса хаммаёқда интервью ва хаммасини деярли номма-ном биламиз.
Бир йил аввал бир клипдан рақсга тушаётган йигитлар лавхасини инстаграмга қўйганимда изохларда қизғин бахс кечганди. Айниқса уларнинг хақоротли фикрларидан шу раққосларни ўзи мана шундай менталитетнинг қарашлари остида фаолият юритиши осонмикан деган савол туғиларди...
Ўшандаёқ раққослардан интервью оламан деб дилимга тугиб қўйгандим.
Эътироф-2016 тақдирлаш маросимида раққос йигитга хам соврин топширилгач айнан ўша энг яхши раққос деб топилган йигит, клиплардаги фаол бошқа яна раққос йигит ва бир дарс берадиган раққос йигитни хам таклиф этиб сухбат қурдик.
Аксар саволлар эса ўша пайтдаги бахсдан ва сухбат ўтишидан аввал инстаграмга қўйилган анонс орқали саволларни йиғиб олдим. Балки шу сабаб видеони аввал ижтимоий тармоққа жойлаганимда кўпчилик мени саволларим қўполлигида айблади ва негадир уларни танқид қилиш учун таклиф қилгандек кўринибман...
Вахоланки айнан шу бир соатлик сухбатдан кейин аввалги изохлардаги агрессия ўзгариб одамларнинг фикри нақ тенг ярмига раққос йигитлар тарафга ижобий ўзгарганини сезиш қийинмас. Демак, айнан шу сухбатим сабаб уларнинг ютуқ ва ижобий тарафларини одмлар кўра олди.
Одамлардан йиғилган саволлар сабаб шу сухбат билан уларни ижобий кўрсатишда хиссам бор экан демак хулоса қилиш қийинмас.
Фақат жонли ижрода ишлаб фонограммани иложиси бўлмаган касб сохиблари сухбат сўнггида улар хали умуман тинглаб кўрмаган (Сайёд-медиа махсулоти) бир мусиқага импровиз рақс тушиб беришди. Қизиғи репетиция хам қилмай бир-бирларига "калит" каби бир икки ибора билан тушунчаларни айтиб, бир икки харакат қилиб шартта биттада синхрон рақсга тушиб беришди.
Қизиқ санъат тури...
Ўзбекча калитни хоразмчаю анжанчасиям боракан))
Сухбат учун танланган бу уччала раққослар бежиз эмас. Ойбек Маданият коллежида рақсдан дарс беради , Шерзод халқаро конкурсларда бир неча бора биринчи ўринни эгаллаб қайтиб мана Эътироф-2016 сохибига айланди, Жасурни эса турмуш ўртоғи хореограф ва раққоса... Зарина Ахмедова.
Жасурни нафақат ўзимизни балки хориж клипларига хам кўп таклиф этишади.
Асли актерликка қизиқиш сабаб раққос бўлиб кетган бу йигит Тожик хонандаси Шабнам клипида хам роль ижро этган.
Демак ушбу видеосухбатда қўйидаги мавзулар хам бор:
-Йигитлар рақсини қизлар ўйнаяптику...
-Эркак рақси тарихига БАЧА сабабми?
-Асилбек рақсларига раққослар фикри.
-Раққос йигитлар фақат раққосаларга уйланишга мажбурми?
-Муниса хар бир раққосга 300 доллар тўлаганми?
-Раққос оила боқолмайдими?
-Концерт шоу ва тўйлардан неча пул топишади?
-Тўйга чиққан раққосаларни хурмат қилишмайди, раққосларничи?
Сухбат сўнггидаги доимгидек ўзига хос кадр орти видеосидан кўпчилик бир қиз кулаверганини раққослар устидан деб тушунишибди....вахоланки бир неча маротаба "мушуклар жанги" деб айтилганди.
Гап шундаки сухбат пайти офисимиз олдида мушуклар бирданига жанг қилиб овозларидан кулиб юбордик.
Сайтимиз фанфорумидан шу куни офисимизда бўлган Гулсум хечам ўзига кела олмай, эслаб эслаб кулиб юбораверди ва бу албатта интервьюга таъсир кўрсатганди.
Видеода айнан уни уришганим хам бору аммо одамлар негадир эшитганига қулоқ солмай ўзлари истагани ва хохлагани билан айблаб тухмат қилишлари хайратлантирмоқда.
Агар улар фикридек шу уччала раққосни устидан кулиш учун чақирган бўлсам унда нега Гулсум деб номини хам айтиб чиқиб шамоллаб келиши ва интервьюга халал бераётганигача айтдим тушунарсиз а?)) Ва шунча улар устидан худа-бехуда кулиш бўлса раққослар жим ўтиравериши ғалатимасми? Бемормас, ногиронмас ва интервьюдаги фикрлариданам хечам ўзини хафа қилиб қўймайдиган йигитлар билан сухбатни аввал шу интервьюсини бошидан охиригача диққат билан томоша қилиб тинглаб кейин фикр билдирилса яхши бўларди, назаримда.
Яна билмадим балки энди мушуклар деб йигитларга айтди деб янгича ўйлаб топишмаса бўлгани)))
Хуллас сухбатни томоша қилинг:
Фото Нодира Тўраева
Видео Шахло Қодирова ва Нодира Тўраева
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod |
| |||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [746] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |