Интернетда Асл хонандани янги сериясини сайтга юклашга анча вақт кетади, бу пайтда уни бошқа тури видеодастурда "рендер" турганида умуман компютерда ишлаб бўлмайди...кучи етмайди..
Бошқа илож йўқ, тв томоша қила бошладим. Каналлардан ўта туриб, Кубаеванинг чехрасида тўхтатдим. Бу актрисамиз асосан ёмон фильмда чиқмаслиги учун томоша қила бошладим. Лола Элтоева ва Мунаввара Абдуллаевалар кадрда пайдо бўлгач, фильмни охиргача кўришга қарор қилдим.
Нима хам дердим, Бектурдиев молодец. Ёш режиссер учун бу катта ижодий(!) омад бўлса керак. Сабаби, аксарият фильмларда томошабинни йиғлатиш учун актер ва актрисалар "йиғлаш махорати"ни кўрсатишга чирана бошлашади. Бу албатта режиссер талаб қилган вазифа, лекин йиғламай туриб томошабинни йиғлата олиш, бу санъат бўлса керак.
Лола Элтоева қахрамони юриб кетаётган лавхасида фильм қахрамонини холатини сеза олдим. Хазиллар хам ёқимли ва бачкана эмас. Фильмда бўлади, Титаникда!)) Самимий чиққан.
Кубаева узукларни топшираётган лавха хам супер...унинг ЗАГС тугагунча қолиб кетиши кадрлар уланиши...холатларни етказади. Гапирмайди, додламайди тушунтирмайди. Хаммаси тушунарли ва сезиларли.
Аксарият (!) фильмлардек "Не из пальца высосаные" нарсалар! Зўрлаб томошабинга тиқтирилмаган деганидек.
Фильм номини аниқлашга нақ ярим соат умрим кетди, сабаби фильмни ўртасидан кўрдим, халиги Кубаева қахрамонига совчи келиб кетганида онаси туриб кетган пайти. "Бахт уйи" экан номи.
Шу фильмни бошидан кўриш иштиёқи туғилди.
Фильм давлат тасарруфидаги эканлигини тушундим... афсус аксарият кассабоп хонтахта фильмларини хамма ОАВ айюханнос солиб реклама қиладию, мана шундай қизиқ, маъноли фильмларга келганда узрлар.. Қани энди ўша пайт бизга айтилганида ўзим рекламасини қилиб берардим.
|